Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsс


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги



Download 37,72 Kb.
bet4/10
Sana29.04.2022
Hajmi37,72 Kb.
#589857
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
jadid ijtomoiy siyosiy

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” номли устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жадидчилик ҳаракатидаги ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашлар бугунги кунда ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда алоҳида ўринга эга. Жадидларнинг фаолиятига бўлган қизиқиш хориж олимларини бефарқ қолдирмади. Хусусан, америкаликлар Адиб Холид1, Э.Олворт, франциялик А.Беннингсон, германиялик И.Балдауф2, орлеанлик профессор Э.Лаззери, япониялик Ҳ.Комацу каби шарқшунос, тарихчи олимларнинг жадидшуносликка оид тадқиқотларида у ёки бу тарзда баён этилган.
1 Khalid Adeeb. The Politics of Muslim Cultural Reform: Jadidism in Central Asia. – Berkeley: University of California Press, 1998.
2 Bаldаuf Ingеbоrg. Jadidism in Central Asia within Reformism and Modernism in the Muslim World // Die Welt des Islams, New Ser. Vol.41, Issue 1. (Mar., 2001).
3 Алимова Д.А. Историческое мировоззрение джадидов и их проекция будущего Туркестана // Туркистон мустақиллиги ва бирлиги учун кураш саҳифаларидан. Тошкент: Фан, 1996.
4 Яхшиликов Ж. Жадидчилик ва Беҳбудий. –Тошкент: “Фан”, 2004.
МДҲ давлатларида А.Маниёзов, Г.Ашуров, М.Шукуров, О.Сайфуллаев, Р.Ҳодизода, А.Мираҳмедов, И.Нуриллин каби тадқиқотчи ва олимлар жадидларни адабий-тарихий фаолиятини тадқиқ қилган. Бироқ, тадқиқотларда жадидлар ва жадидчилик ҳаракати шаклланишининг объектив ва субъектив шарт-шароитлари, бу ҳаракатнинг ғоявий, ижтимоий-фалсафий асоси, давлатчилик ва бошқаришга оид илмий мероси, уларнинг фаровон турмуш, оила, никоҳ, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, ижтимоий борлиқни такомиллаштиришга оид қарашлари деярли ўрганилмаган.
Ўзбекистонлик тарихчи олимлардан Д.Алимова3, Д.Рашидова, Д.Зияева, Р.Шарипов, Р.Шамсуддинов, Қ.Ражабов, Ҳ.Содиқов, адабиётшунослардан А.Алиев, Б.Қосимов, Б.Назаров, Б.Дўстқораев, И.Султон, М.Худойқулов, Н.Каримов, О.Шарафиддинов, П.Равшанов, С.Қосимов, Ш.Ризаев, Э.Каримов, Ғ.Махмудов, Ҳ.Болтабоевлар томонидан тарихий ва адабий жиҳатдан тадқиқ этилган. Жадидларнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари файласуф олимлардан А.Жалолов, А.Алиев, Г.Махмудова, Ж.Яхшиликов4, З.Аҳророва, Н.Авазов, С.Аҳмедов, У.Долимов, Ш.Турдиев, Э.Юсупов, Ҳ.Саидов ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. Мазкур тадқиқотларда 7 жадид мутафаккирлар маънавий меросининг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий аҳамияти, Шарқ фалсафий фикрлар тараққиётидаги ўрни алоҳида ўрганилмаган.
Тадқиқотимизда жадидларнинг ижтимоий-сиёсий дунёқарашини шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари, давлат ва жамиятни бошқаришда ижтимоий бирдамлик, муросавийлик, ижтимоий адолат, никоҳ масалалари, оилани мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни баркамол қилиб тарбиялашга оид илгари сурган ғоялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этилган. Айниқса, туркий халқлар бирдамлиги ғоясининг раҳбарлари Боймирза Ҳайит, Заки Валидий Тўғон, Исмоил Гаспирали, Мустафо Чўқаевларнинг жадидчилар ҳаракатидаги фаолиятини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

Download 37,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish