Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana18.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#559798
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
MAKET Хурсанов Дилшод Автореферат энг охирги

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
назарий маълумотларнинг 
илмий манбаларга асосланганлиги, муаммонинг аниқ қўйилганлиги, тадқиқот 
усулларининг илмий мақсадга мувофиқлиги, танлаб олинган бадиий 



манбаларнинг тадқиқот предметига мослиги, назарий фикр ва хулосалар 
қиёсий-типологик, социологик, психологик, герменевтик таҳлил методлари
воситасида аниқланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Шеъриятда 
замон, макон лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини юзага чиқариши, поэтик 
услуб қирраларини белгилаши, эпик ва драматик турлардан фарқли равишда 
рамзийликка таяниши ва ҳар бир образ ўзига хос хронотоп ифодалаши билан 
муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқот лирик асарларда хронотоп 
назариясини ўрганиш, категорияларини аниқлаш, адабий тур ва жанрлар 
такомилидаги ўзига хосликларини ойдинлаштириб беришда муҳим манба 
бўлиб хизмат қилади. 
Диссертациянинг амалий аҳамияти ундаги хулосалардан “Замонавий 
ўзбек адабиёти ва адабий жараён”, “Адабиётшунослик назарияси”, “Бадиий 
таҳлил асослари” фанларини ҳамда ихтисослашган мактабларда махсус
курсларни ўқитишда, олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланмалари, дарслик, 
мажмуалар яратиш мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги ўзбек 
шеъриятида бадиий хронотоп муаммосини тадқиқ этиш ва мазкур 
муаммонинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий 
натижаларини белгилаш асосида: 
шеъриятда бадиий хронотоп ижодкорнинг методи – услубининг ўзига 
хос томонларини белгилаши, замон ва маконнинг турли тасвир усуллари ва 
категорияларига доир хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 “Ўзбек мифологияси ва 
унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал 
тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 
2019 
йил 
14 
октябрдаги 
№89-03-3949-cонли 
маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек шеъриятида мифологик 
образларнинг қўлланилиши, бадиий хронотоп шакллари, усуллари ва 
категорияларига доир назарий хулосалар чиқарилган; 
замонавий шеъриятимизда халқ оғзаки ижодига оид образ намуналари: 
мифологик образлар, афсонавий образлар ва улар орқали миллий 
қадриятларимизни модернча талқинда ифодалаш каби хулосалар “Ўзбек халқ 
педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги ХТ-Ф2-004-рақамли ёш 
олимлар фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3949-cонли 
маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек шеъриятида 
учрайдиган 
Пари, 
Семурғ, 
Ялмоғиз, 
Ҳумо, 
Ахурамазда 
каби 
қахрамонларнинг янгича талқинларини ёритишга хизмат қилган; 
ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп хусусиятлари, замон ва макон 
ифодалари, поэтик индивидуалликни юзага чиқаришдаги аҳамияти 
масалалари юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят 
бўлими қошидаги «Садоқат» адабий-ижодий тўгарагида маърузалар ўқилган 
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 11 октябрдаги 01-03-06/1088-
сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг йўлланилиши ёш 


10 
ижодкорларнинг адабий маҳоратини ошириш бўйича дастурлар ишлаб 
чиқишга асос бўлган. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish