Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/36
Sana24.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#190896
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
jizzax dissertatsiya

Тадқиқотнинг 
диссертация 
бажарилган 
олий 
таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссерта-
ция Жиззах давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасига 
мувофиқ “Социолингвистик ва прагмалингвистик, лингвокультурологик 
тадқиқот”лар мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган. 
Тадқиқот мақсади Жиззах вилояти топонимларини лексик-семантик 
жиҳатдан таснифлаш, шу асосда лексик бирликларнинг номлаш хусусиятини 
ёритиш, топонимлар семантикасини таҳлил қилиш, маданий семаларнинг 
ифодаланиш даражасини аниқлаш, Жиззах вилояти топонимиясининг 
муштарак ва ўзига хос хусусиятларини белгилашдан иборат. 
Тадқиқот вазифалари: 
Жиззах вилояти топонимларини лексик-семантик таснифлаш ва 
тавсифлаш; 
табиий-географик топонимларнинг семантик таҳлилини амалга ошириш; 
ижтимоий-иқтисодий 
топонимларнинг 
семантик 
хусусиятларини 
ёритиш; 
топонимларнинг номинацион-мотивацион ва этимологик таҳлилини 
амалга ошириш; 
Жиззах вилояти топонимиясининг ўзига хос ва бошқа ҳудудлар билан 
муштарак жиҳатларини белгилаш. 
Тадқиқот объекти. Тадқиқот объектини мустақил изланишлар, 
диалектологик ва топонимик амалиёт жараёнида Жиззах вилоятининг 
Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Фориш туманларидан тўпланган 1000 дан ортиқ 
топонимлар ташкил этади. 
Тадқиқотнинг предметини Жиззах вилояти топонимларининг шакл-
ланишидаги лисоний ва нолисоний омиллар, ижтимоий-иқтисодий ва 
табиий-географик топонимларнинг семантик хусусиятлари ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда лисоний тавсифлаш, 
номинацион-мотивацион, семантик, луғавий-маъновий, қиёсий-тарихий, 
этимологик, моделлаштириш, ареал таҳлил методларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
топонимларнинг халқ тарихи, маданияти, ижтимоий муносабатларини 
ёритувчи лисоний бирлик сифатидаги семантик хусусиятлари очиб берилган; 
топонимлар 
семантикасидаги 
маданий 
семалар 
аниқланган; 
топонимларнинг шаклланишида шахс омилининг ўрни аниқланган; 
шаклланишида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари (Жиззах вилояти мисолида). 
География фан ном. ... дисс. – Тошкент, 2010. 



топонимлар учун мотив ҳисобланган ва луғавий асос қилиб олинган 
белги-хусусиятлар, ҳаракат-ҳолат тушунчалари фактик материаллар асосида 
далилланган; 
Жиззах микротопонимиясининг бошқа ареаллар билан умумий 
жиҳатлари ва ўзига хос фарқли хусусиятлари аниқланган. 
Жиззах топонимларининг ўзига хос лексик-семантик, грамматик 
моделлари ишлаб чиқилиб, табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий 
топонимлар семантикаси асосланган. 

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish