2) Олий ўқув юртидан кейинги таълим:
а) аспирантура 09.00.03 - фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича, 10.02.04 - герман тиллари ихтисослиги бўйича, 10.02.05 - роман тиллари (француз тили) ихтисослиги бўйича, 10.02.06 - туркий тиллар (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича, 10.02.19 - тил назарияси ихтисослиги бўйича, 13.00.01 - умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи ихтисослиги бўйича, 13.00.02 - таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича, мақсадли (УрДУ учун) 10.02.04 - герман тиллари ихтисослиги бўйича, 10.02.20 - қиёсий, типологик ва қиёсий тилшунослик, таржима назарияси ихтисослиги бўйича амалга оширилади
33. СамДЧТИда олий ўқув юртидан кейинги таълим доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан тасдиқланган “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари рўйхати”га мувофиқ тегишли вазирлик (идора) рухсати асосида аспирантура орқали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, шунингдек фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун институтга изланувчиларни бириктириш ишлари амалга оширилади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид муносабатлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги низом” билан тартибга солинади.
Самарқанд давлат чет тиллар институтида 10.02.04-герман тиллари ва 10.02.05-роман тиллари ихтисосликлари бўйича фан номзоди илмий даражасини бериш юзасидан ихтисослашган кенгаш фаолият кўрсатади.
34. СамДЧТИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 феврал 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги” Қарорига мувофиқ кадрларни малакасини ошириш факультетида ходимлар учун қўшимча касбий таълим дастурлари амалга оширилади. Хорижий тиллар мутахассисликлари бўйича бир ойгача қисқа муддатли пуллик касбий курслар ташкил этилган.
Кадрларни малакасини ошириш факультетида ўқиш натижаларига кўра ўрнатилган тартибда тасдиқланган давлат намунасидаги сертификат берилади.
35. СамДЧТИда Илмий кенгашнинг тематик режалари бўйича, бажариладиган ишларнинг сифати ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда талабалар, аспирантлар ва докторантларни кенг жалб этиб, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларни олиб боради.
Илмий тадқиқотлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:
- фан, техника ва маданиятнинг муҳим йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни бажариш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
- шартнома асосида соҳавий вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар ва бошқалар, шу жумладан хорижий ташкилотлар маблағлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |