б) Тингловчилар:
15. СамДЧТИ қошида малака ошириш факультетида ўқиётган шахслар тингловчилар ҳисобланади. Тингловчиларнинг мақоми таълим хизматларини олиш қисми бўйича институтда мувофиқ ўқув шаклида таълим олаётган талабанинг мақоми билан тенглаштирилади.
Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
в) Аспирант (адъюнкт)лар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар:
17. СамДЧТИнинг аспирант (адъюнкт)лари, ва мустақил тадқиқотчилари бўлиб, муайян йўналиш бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган ва тегишли илмий даражани олиш учун диссертация тайёрлаётган шахслар ҳисобланади.
Олий маълумотли мутахассис ёки магистр дипломига эга, институтнинг аспирантурасида таҳсил олаётган ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишини олиб бораётган шахс - аспирант ҳисобланади.
Институтга (кафедрага) бириктирилган ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация тайерлаётган шахс – мустақил тадқиқотчи ҳисобланади.
18. СамДЧТИ аспирантура(адъюнктура)сига олий маълумотли мутахассис дипломига ёки магистр даражасига эга бўлган, илмий изланиш олиб бориш қобилиятини намоён эта олган шахслар уч йиллик муддатга қабул қилинадилар.
Аспирантурада ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантурада ўқиш уч йилдан ошмаслиги керак. Магистрлик дипломини тақдим этишда, бакалаврлик дипломини ҳам кўрсатиш лозим.
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш аспирантурадан ташқари, мустақил тадқиқотчилик шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Фан номзоди илмий даражасини олиш учун мустақил тадқиқотчиликка магистр даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган, номзодлик диссертацияси устида мустақил изланишлар олиб бораётган, фан ва техниканинг тегишли соҳасида етарли билимга ҳамда танлаган ихтисослиги бўйича камида бир йиллик стажга эга бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин.
Аспирантурага қабул қилиш, шунингдек институтга мустақил тадқиқотчиларни бириктириш ҳамда аспирантлар ва изланувчиларга диссертация устида ишлаётганликлари учун имтиёзлар бериш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш “Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги низом”га мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |