Мухокама учун саволлар:
Футбол ўйини қайси ўйин негизида пайдо бўлган?
Футбол ўйини қачон пайдо бўлган?
Футбол ўйининг ватанини айтинг.
Футбол ўйининг ривожланиш тарихи тўғрисида гапириб беринг.
Учинчи савол бўйича дарс мақсади: Ўзбекистонда футболни ривожланиш босқичлари тўғрисида талабаларга маълумотлар бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Замонавий футболнинг Ўзбекистонга кириб келиши тўғрисида маълумотга эга бўлади.
3.2. Футболнинг Ўзбекистонда пайдо бўлган санасини айтиб беради.
3.3. Ўзбекистондаги дастлабки футбол клублари тўғрисида маълумотга эга бўлади.
3.4. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш масалалари давлат сиёсати даражасида эканлигини изоҳлаб беради.
Учинчи асосий саволнинг баёни:
Ўзбекистонда футболни ривожланиш босқичлари Замонавий футбол Туркистонда асримизнинг бошида пайдо бўлган .Футбол Фарғонада 1911 йилда ака-ука Мартинюк, Ражабов, Гренколар ташабуси билан биринчи футбол командаси тузилади."Ўзбекистон физкултурачиси рўзномасининг ёзишича қийинчилик билан 12 сўм йиғилди. Москва савдо дўконидан тўп сотиб олинди. Ундан кейин рейкалардан дарвоза ясашди ва уни черков майдонида ўрнатишди. Ундан кейин футбол ўйини бошланди.'Тошкентда илк футбол жамоалари 1912 йилда гимназия ўқувчилари орасида тузилди 1913 йилдан бошлаб Самарканд, Андижон, ва Қўқонда кенг тарқала бошланди. 1918 йилдан кейин Тошкентда алимпия ва Спартак футбол клублари қайта тикланди Шу йили Тошкентда шахарлар аро мусобақа ўтказилди 1924 йилда футболчилар томошабинларга қулай бўлган яшил майдонли КСИ футбол майдонини ташкил қилишди ва бу ерда Сирдарё вилоятининг олимпиадаси ўтказилди. Спорт мусобақасида ЦСКС, Муравей СКС,Фартуна кенваци жамоалари иштирок етишди 1924 йилдаги олимпиада физкултурачиларининг катта байрамига айланиб кетди Бу мусобақада Тошкент, Сирдарё, Самарқанд вилоятларининг жамоалари қатнашди.1928йили,Ўзбек футболчилари билан бир қатор учрашув ўтказилди. Буларнинг энг қизиқарлиси Тошкентнинг «Кор» жамоасининг Россия жамоаси билан бўлган учрашув. Бу ўйинда футболчиларимиз 3.1 хисобида ғалаба қозонишди.1935 йилдан бошлаб Тошкентда ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ўтказила бошлади.
1943 йилнинг қийин шароитида Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистоннинг Спартакиадаси ўтказилди. Ўзбек фут6олчилари 1-ўринни эгаллашди.
Футбол бўйича Ўзбекистон жамоалари Собиқ Иттифоқ чемпионлари
1937 йил-«Спартак» (Ташкент)
1938 йил-«Спартак» (Тошкент)
1939 йил-«Динамо» (Тошкент)
1948 йил-«Полярная Звезда»Тошкент вилояти) ,
1951 йил- «Спартак»{Тошкент)
1952 йил- «Динамо»(Тошкент)
1953 йил-Ёшлар терма жамоаси»(Тошкент) 1954 йил. «Динамо «(Тошкент) 1955 йил-ОДО Тошкент
1946 Йилда баҳорги Тошкент биринчилигида 19 та жамоа иштирок этишди. 76 та катталар , 35 та ўспиринлар ва 8 та болалар жамоалари.
1948 йил ОДО жамоаси Ўрта Осиё зонасида биринчи ўpинни эгаллашди.I960 йили Собиқ Иттифоқ. янги тизимини ишлаб чиқди.Мамлакат чемпионатида 22 та жамоа иштирок эта бошлади. Булар ичида «Пахтакор» ҳам бор эди.
1962 йил Собиқ иттифоқ биринчилигида 6-ўринни згаллади.Мустақилликка эришгандан сўнг кўп ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Яъни спортимиз орқали яхши спортчиларимиз авваламбор, ўзбек спортини Ўзбекистонни бутун дунёга танитиб келмоқда десак муболаға бўлмайди. Юртбошимиз И.А.Каримов бошчилигида футбол спорт тури ҳам ривожланиб келмоқда десак хато қилмаймиз. 1993 йил. 18- мартда Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий базасани мустаҳкамлаш, футболчиларнинг янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш, ватанимиз футболини ҳалқаро нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқди. Қарордан кейин анчагина спорт мактаблари, яъни футбол мактаблари ташкил қилинди. Жумладан, қишлоқ мактабларида стадионларнинг қурилишлари, футбол учун маблағ ажратилиши, футбол тўпларини тайёрлаш, мусобақаларни кучлироқ ўтказилиши фикримиз далилидир.Янада қувонарли томони шундаки, 1994 йил Японияда бўлиб ўтган X11-Осиё ўйинларида қатнашиб Осиё чемпиони бўлганлиги бизни жуда қувонтирган эди. Шундан сўнг Ўзбек футболи Осиё қитьасида ҳам танила бошлади.
1996 йил 17-январда Вазирлар Маҳкамасида яна футболни ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу қарорда асосан футболни клуб асосида ривожлантириш тўғрисида таклифлар киритилди.1996 йилда камида 500 мингта резина тўпларини тайёрлашни таминлаш икки ой муддатда футбол жамоалари тренерларини тайёрлаш бўйича маҳсус курслар ташкил этиш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга 1998 йил 6-июлда Вазирлар Maҳкамасининг раиси И.А.Каримов қарор қабул қилди. Бу қарорнинг асл мохияти шундан иборат эди. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб –қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида. Ҳозирги кунни оладиган бўлсак, қониқарли даражада бажарилиб келинмокда. Масалан, яна бир қувонарли томони шундаки, ёшлар ўpтасида жахон чемпионатининг финал босқичига ёшлар терма жамоамиз йўл олди. Яъни жахоннинг кучли 24 жамоаси орасига қўшилди. Бу финал босқичи БААда бўлиб ўтди.
Осиё чемпионлари лигаси мусобақасида юртимиз шарафини «Пахтакор» жамоаси химоя қилмоқда.Саралаш баҳсларидан омадли ўтган «Пахтакор» жамоаси гурух бахсларини давом эттиради.
Келажакда футболимиз Ўзбекистоннинг куч-қудратини намойиш қилади, юртимиз шуҳратига шуҳрат қўшади. Яъни жаҳон футболини юқори пағоналаридан жой эгаллашимиз бежиз эмас. Бизнинг болаларимиз ҳам Бразилия, Англия, Италия Испания, Туркия ёки Аргентина болалари сингари дунёга танила боради. Футбол соғлом авлодни тарбиялашда, ҳалқнинг
руҳини кўтаришга, ёшларни тарбиялашга хизмат қилиши лозим.
Шунинг билан биргаликда мамлакатимизда: қишлоқ
мактабларида футболнинг ривожланиши бироз сустроқ. Сабаби футбол майдонларининг мураббийларни мутаҳассисларни етишмаслиги машғулотларининг кам олиб борилишидир. Буни бартараф қилиш учун биз биринчи навбатда кадрлар тайёрлашга асосий эътиборни қаратишимиз лозим. Кучли мутахассис бўлгандан кейин машғулотлар ҳам яхши олиб борилади.Машғулотлардан кейин натижалар ҳам яхшиланиб борилади.Мактаб ўкувчилари ўртасида футболни танлаш ва йўналтириш ишларига катта эьтибор бериш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |