Корхона цехларида ва иш ўринларида меҳнат хавфсизлиги талаблари.
2
2
4
Электр ва ёнғин хавфсизлиги
2
2
Жами
8
4
4
Фаннинг мазмуни 1-назарий машғулот. Кириш.Фаннинг моҳияти ва уни ишлаб чиқаришдаги ўрни. Меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси. Ишлаб чиқариш муҳитининг микроиқлим шароитлари. Таянч бўлимларини шамоллатиш усуллари. Тикувчилик корхоналари таянч бўлимларидан ажралиб чиқадиган асосий зарарли моддалар. Машинадан чанг ажралиб чиқишга қарши тадбирлар. Таянч бўлимларни юритиш ва уларга қўйилган талаблар. Шовқин ва титрашни камайтириш усуллари.
2-назарий машғулот.Меҳнат муҳофазаси. Корхона ҳудудида меҳнат хавфсизлиги талаблари. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қарорлар. Аёллар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш. Касб имтиёзлари. Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат назорат органлари. Меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишни: жиҳозлар, қурилма ва иншоотларни хавфсиз ишлашини назорат қилиш. Раҳбар ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш учун масъуллиги.Корхонада бахтсиз ходиса сабаблари. Жароҳатланиш сабаблари ва касбий касалланиш. Уларнинг олдини олиш, текшириш ва ҳисобга олиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш – ишлаб чиқариш травмасини, касбий касалликни ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишни бирдан бир йўли. Корхона ҳудудида меҳнат хавфсизлиги талаблари. Корхона ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлашганлиги. Корхона ҳудудида ишлаб чиқариш цехларининг ёрдамчи иншоотларининг, омборларнинг жойлашиши. Корхона ҳудудида ҳаракатланиш транспортлари ва уларни ҳаракатланиш қоидалари. Корхона ҳудудида юриш ва ўзини тутиш қоидалари. Жароҳатланишдан ўзини сақлаш.
3-амалий машғулот. Корхона цехларида ва иш ўринларида меҳнат хавфсизлиги талаблари. Тўсиқ техникасини, сақланиш қурилма ва мосламаларни, огоҳлантириш ёзувларининг аҳамияти, иш олиб бориш учун рухсатнома. Иш бажариш учун рухсатнома ва уни бажарилиш тартиби. Таянч бўлимидаги ва иш ўринларидаги техника хавфсизлигига талаблар. Иш ўринларида хизмат кўрсатиш ва ишни хавфсиз бажариш йўриқномаси. Ишлаб чиқариш муҳитига, ишлаб чиқариш жараёни ва цехдаги жиҳозларга техника хавфсизлиги талаблари. Ишчиларни ҳимоя қилиш омиллари. Ишлаб чиқаришда ишни хавфсизлигини таъминлашда ва оғир қўл меҳнати ҳажмини қисқартиришда механизациялаштириш ва автоматлаштириш асосий омилларидан биридир. Цехда ва иш ўрнида техника хавфсизлиги қоидалари. Жиҳозларни ишга тушириш ва тўхтатиш жараёнида жиҳозлардан, машиналардан, мосламалардан фойдаланиш қоидалари, материал ва махсулотларни омборларга топшириш, ҳамда ортиш ва тушириш ишларни бажариш. Цехда шикастланишнинг асосий сабаблари.