Самарадорлиги тўғрисида 010 йил март 2/1-ҲБ-сонли буйруғи қабул қилинди



Download 88 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi88 Kb.
#91614
  1   2   3   4
Bog'liq
Миллий истиқлол ғояси


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларга ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини сингдириш
самарадорлиги тўғрисида" 2010 йил 2 март
2/1-ҲБ-сонли буйруғи қабул қилинди.

Ўзбекистон Реснубликаси Президентининг 2001 йил 18 январдаги "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" фани дастурларини яратиш ҳамда таълим тизимига жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-1331 сонли Фармойиши асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4-синф-ларида "Одобнома", 5-6-синфларда "Ватан туйғуси", 7-8-9-синфларда "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фанлари ва 10-11-синфларда "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" курси асосий фанлар таркибида ўқитилмоқда. Ушбу фанлар ўқувчи-ёшларни ватан-парварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмокда. Яъни мазкур фанлар таълими маънавий-ахлоқий тарбия ишларининг ҳам негизига айланди.


Мазкур фанлардан Давлат таълим стандартлари, ўқувчилар билимига қўйилган талаблар (билим, кўникма ва малакалар), ўқув дастурлари, режалар ишлаб чиқилди, улар асосида дарсликлар, услубий қўлланмалар яратилди. "2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури" доирасида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари тиллар ва синфлар кесимида қайта кўриб чиқилди, тажриба-синовдан ўтказилди, такомиллаштирилди ва амалиётга жорий этилди.
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркумидаги фанлар бўйича дарсликлар таъминотини яхшилаш мақсадида 2007 йилдан бошлаб ижара тизимига киритилиб, тўлиқ таъминот амалга оширилди.
Шунингдек, ҳар бир тарбиячи-ўқитувчи учун ўқувчининг яхши хулқи ва унинг мезонини билиш — унинг кейинги фаолиятини тўғри ташкил этишига ёрдам беради. Шу мақсадда Республика таълим маркази мутахассислари билан ҳамкорликда "Ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини аниқлаш мезони бўйича тавсиялар" ишлаб чиқилди ҳамда 2008-2009 ўқув йилида Тошкент шаҳрида тажриба-синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этилди.
Маълумки, фанлар бўйича ўқувчиларга замонавий билимларни беришнинг сифати ва савияси педагоглар таркиби, уларнинг малака ва тажрибасига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
2009-2010 ўқув йилида республикадаги умумий ўрта таълим мактабларида "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан 46265 нафар ўқитувчилар дарс бермокда. Улардан 29610 нафари "Одобнома", 8496 нафари "Ватан туйғуси", 8609 нафари "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фани ўқитувчиларидир.
Бугунги кунда, "Миллий истикдол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" фани туркумига кирувчи фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларга ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини сингдириш самарадорлиги долзарб масала эканлиги ва бу борада олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш мақсадида вазирликнинг йиллик режасига мувофиқ ушбу йўналиш Наманган вилояти мисолида ўрганилди.
Жорий ўқув йилида Наманган вилоятидаги мавжуд 682та Умумий ўрта таълим мактабларида "Миллий истикдол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан жами 2573 нафар педагоглар ўқувчиларга билим бермоқда. Шулардан, "Одобнома" фанидан 1174 нафар ўқитув-чилардан 38 нафари она тили ва адабиёти ва 1136 нафари бошланғич таълим фанлари, "Ватан туйғуси" фанидан 682 нафар ўқитувчиларнинг 272 нафари она тили ва адабиёти, 344 нафари тарих, 10 нафари бошланғич таълим, 12 нафари рус тили ва адабиёти, "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фанидан 745 нафар ўқитувчиларнинг 45 нафари миллий истиқлол ғояси, маънавият ва ҳуқуқ асослари, 331 нафари она тили ва адабиёти, 345 нафари тарих, 6 нафари давлат ва ҳуқуқ асослари, 15 нафари рус тили ва адабиёти, 2 нафари физика фани мутахассисларидан таркиб топган.
Мазкур фанлар бўйича ўқувчиларни дарсликлар билан тўлиқ таъминланишига эришилган.
Жорий йилнинг январь ойида "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанларнинг ўқитилиши, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши сайланма тарзида Наманган шаҳри (6, 7, 60, 31, 3, 12, 1, 58, 34), Наманган тумани (22, 26, 32, 35, 37, 20, 16), Тўрақўрғон тумани (1, 2, 13, 8, 12, 10), Уйчитумани (6, 7, 1, 11, 16, 27, 34), Чусттумани (1, 2, 3, 14, 16, 23, 21, 19) ва Чортоқ тумани (1, 8, 11, 53, 48, 42, 47,)даги умумий ўрта таълим мактабларида ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра, таълим муассасаларида 2009 йилнинг апрель ойига нисбатан 2010 йил январь ойи ҳолатига ўқувчиларнинг билим самарадорлиги Наманган шаҳрида 78,8 фоиздан 79,3 фоизга, Наманган туманида 78,1 фоиздан 81,3 фоизга, Тўрақўрғон туманида 74,9 фоиздан 77,2 фоизга, Чуст туманида 73,3 фоиздан 74,8 фоизга, Уйчи туманида 79,9 фоиздан 80,3 фоизга, Чортоқ туманида 76,2 фоиздан 77,6 фоизга ошганлиги аниқланди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг билимида ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар, тушунчалар ва атамалар таҳлил қилинганда, 4-синфларда "Одобнома" фанидан миллатлараро тотувлик, адолатпарварлик, маънавий тарбия, 5-6 синфларда "Ватан туйғуси" фанидан Ватан туйғуси, эътиқод тушунчаси, Ватанни англаш, миллий давлатчилигимиз, уйғониш даври, Амир Темурнинг маънавий меъроси, 7-8-9 синфларда "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фанидан ўқувчилар билимдаги бўшлиқлар мавжудлиги аниқланди.
"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш сифат самарадорлиги 2006-2007 ўқув йилида 73,3 фоиз, 2007-2008 ўқув йилида 74,4 фоиз ва 2008-2009 ўқув йилида 83,2 фоизга ўсганлиги аниқланди.
Ўқувчиларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида вилоятда 2 465та тадбир ўтказилган.
Натижада, 2009 йил мобайнида 27 нафар ўқувчи-ёшлар халқаро ва Республика миқёсидаги тадбирларда совринли ўринларни эгаллаган. Жумладан, 6 нафар ўқувчи фан олимпиадаларида, хусусан 3 нафари халқаро олимпиадаларда, 7 нафари турли йўналишлардаги Республика тадбирларида, 6 нафари мусиқа йўналишида совринли ўринларни қўлга киритган.
Шунингдек, спорт йўналишида ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати, халқаро турнирлар, Осиё биринчилиги, Марказий Осиё ўйинлари, Ўзбекистон чемпионати, "Умид ниҳоллари" ва "Ёшлик" жамияти спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб 22та олтин, ЗЗта кумуш, 19та бронза медалларини ҳамда турли совринли ўринларни эгаллаган.
"Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фани оилиги давомида умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият—енгилмас куч" китобида илгари сурилган концептуал ғояларни умумтаълим фанлари мазмунига сингдириб ўқитишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш, "Тарих, ҳуқуқ ва миллий ғоя дарсларида миллий ғурурнинг сингдирилиши" мавзуларида вилоят илмий-амалий анжуманлари ўтказилган.
Халқ таълими вазирлигининг 2009 йил 23 октябрдаги 290-сонли буйруғи асосида 2009/2010 ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият — енгилмас куч" китоби асосида 10 соатли факультатив курслар ўқитилмокда.
Ушбу факультатив курсни юқори савияда ташкил этиш мақсадида вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан 2010 йилнинг 11-12 январь кунлари 816 нафар ўқитувчига "каскад" усулида ўқув-семинарлар ташкил этилган.
2008-2009 ўқув йилида илғор тажрибали ўқитувчилар томонидан намунали дарс ишланмалар ва методик тавсиялар тайёрланган ва ижрога йўналтирилган.
"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан ўқувчилар олган билимлари асосида шаклланган кўникма — ватанпарварлик, дахлдорлик ҳиссини аниқлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9 синф ўқувчилари ўртасида сўровнома-лар ўтказилиб, ўқувчилар томонидан ижобий жавоблар олинди.
Кўрсатилган ижобий ишлар билан бир қаторда, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан ўзлаштириш самарадорлигида қуйидаги камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан дарс берувчи тарих, она тили ва адабиёти, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчиларига ушбу йўналиш бўйича устама (рағбатлантириш) белгиланмаган.ўрганилган мактабларнинг "Одобнома" фани ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлик даражалари бугунги кун талаб даражасида эмас. Кундалик дарс ишланмалари саёз (мавзу, режа ва уйга вазифадан иборат) тайёрланган.
Вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2006, 2007, 2008, 2009 йилларда "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлар бўйича қайта тайёрлов ҳамда "Одобнома" ва "Ватан туйғуси" фанларидан малака ошириш курслари ташкил этилмаган.
Вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 18 нафар "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" курси тингловчиларидан тест саволлари олинганида "маънавият" сўзига 36 фоиз, "маънавиятни шакллантирувчи асосий мезонлар" саволига 27 фоиз тингловчилар тўғри жавоб бера олмаган.
Шунингдек, республика миқёсида "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" туркумига кирувчи фанлардан умумтаълим муассасаларининг кадрлар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
Бугунги кунда "Одобнома" фанидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг 12495 нафари мутахассислар бўлиб, 1493 нафари номутахассислардир.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish