Дон омборларида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
1) заҳарли ва ѐнувчан кимѐвий моддаларни, ѐқилғи-мойлаш материаллари
ва нефть маҳсулотларини дон билан биргаликда сақлаш;
2) омборхона бинолари ичида ички ѐнув двигатели ўрнатилган
машиналарни қўллаш.
Зараркунандалар билан зарарланган донни зарарсизлантириш учун
Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудларида қўллаш учун
рухсат берилган усуллар ва воситалардан фойдаланилади. Улар
тўғрисидаги маълумотлар Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо
давлатларнинг фитосанитария хавфсизлиги соҳаси бўйича ваколатли
органларнинг интернет-ресурсларига жойлаштирилган.
Дон омборларида донни сақлашнинг тўлиқ муддати давомида
доннинг намлиги, ҳарорати, зараркунандалар билан зарарланиши, ҳиди ва
ранги устидан ишлаб чиқариш назорати ўрнатилиши лозим.
Тўшамалар ва поддонлар устида донни қопларда сақлашда
штабелларнинг ўлчамлари ва улар орасидаги масофа ҳар қандай жойдан
намуналар олишга ва технологик операцияларни ўтказишга тўсқинлик
қилмаслиги лозим.
Доннинг хавфсизлигини таъминлаш учун уни ташиш ушбу мақсад
учун махсус жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилади.
Донни темир йўл транспортида ташишда универсал ѐпиқ вагонлардан ѐки
62
Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудида белгиланган
тартибда берилган ҳужжат (санитария паспорти) бўлганда транспорт
жиҳозларидан (контейнерлардан) фойдаланилади.
Донни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари
юкхоналарининг конструкцияси (тузилиши) уларни ювиш, ишлов бериш
ва дезинфекциялаш, дезинсекциялаш ва дератизациялаш, донни
ифлосланишдан ҳимоя қилиш имкониятини таъминлаши, шунингдек турли
хил жониворлар, ҳашаротлар, жумладан кемирувчиларнинг киришига
тўсқинлик қилиши лозим.
Донни ташиш учун мўлжалланган темир йўл транспорти
воситаларини ва транспорт жиҳозларини (контейнерларни) тозалаш,
ювиш, ишлов бериш, дезинфекциялаш, дезинсекциялаш, дератизациялаш
Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудида белгиланган
тартибга асосан амалга оширилиши лозим.
Донни илгари кучли ҳид таратувчи ва (ѐки) заҳарли юклар ташилган
транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Дон қопларда ѐки идишсиз усулда ташилади. Қоплар тикилади ва
тамғаланади, тамғада дон тури, ҳосил олинган йил, техник регламентнинг
номи ва жўнатувчининг номи кўрсатилади. Тамғада истеъмолчи учун
кўрсатилган маълумотлар давлат тилида ѐки ушбу маҳсулот
истеъмолчиларга сотиладиган Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо
давлатнинг давлат тилида ифодаланиши лозим.
Ушбу техник регламент талабларига жавоб бера олмайдиган дон
партияси чиқитга чиқарилади ѐки йўқ қилинади.
Ҳудудида ушбу техник регламент талабларига жавоб бера
олмайдиган дон аниқланган давлатнинг ваколатли органи донни
экспертизадан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва таркибига
ваколатли орган, донни жўнатувчи ҳамда дон қабул қилувчининг
63
вакиллари кирган комиссияни шакллантиради, комиссия дондан
намуналар олади ва уни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган
марказий синов лабораториясига текширишдан ўтказиш учун жўнатади.
Намуналарни қайси аккредитацияланган лабораторияга жўнатиш масаласи
комиссиянинг ўзи томонидан ҳал қилинади.
Дон, уни экспертизадан ўтказиш, чиқитга чиқариш ѐки йўқ қилиш
ҳақидаги қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган вақт мобайнида
алоҳида биноларда, партия ҳажмини кўрсатиш билан дон билан ҳар қандай
операцияларни амалга оширишни чекловчи шароитларга тўлиқ амал
қилган ҳолда сақланади.
Комиссия олинган синов натижалари асосида донни чиқитга
чиқариш ѐки йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Донни чиқитга чиқариш ва йўқ қилиш Бутун жаҳон савдо
ташкилотига аъзо давлатнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси
бўйича миллий қонунчилиги талабларига асосан амалга оширилади.
Ушбу техник регламент талабларига жавоб бера олмайдиган донни
чиқитга чиқаришда жўнатувчи Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо
давлатнинг ваколатли органига бундай донни Бутун жаҳон савдо
ташкилотига аъзо давлатнинг миллий қонунчилигида белгиланган
тартибда чиқитга чиқариш фактини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим
қилишга мажбурдир.
Белгиланган мақсад учун фойдаланишга яроқсиз бўлган донни
ташиш, сақлаш, экспертизадан ўтказиш, чиқитга чиқариш ѐки йўқ қилиш
бўйича барча харажатлар унинг эгаси томонидан тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |