Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

 
 
7. Техник регламентларнинг тузилиши ва ишлаб 
чиқишнинг асосий вазифалари. 
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ 
мамлакат иқтисодини ривожлантиш мақсадида сифат инфратузилмасини 
яратиш ва уни халқаро талабларга мувофиқлаштириш асосий устивор 
йуналиш деб билди ва бу соҳада изчил изланишлар олиб бормоқда. 
Маълумки миллий иқтисодиѐтни қўллаб қуватлаш, ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ошириш ва рақобатбардошлигини 
таъминлаш ҳамда ички бозорни сифатсиз импорт маҳсулотларидан 
муҳофаза қилишда республикамизда мавжуд меъѐрлаштирилган давлат 
назорати тизимини халқаро савдо сотиқ тизими билан уйғунлаштирилиши 
жуда долзарб аҳамият касб этади. 
Халқаро 
тажрибаларни 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
иқтисодни 
ривожланишига назар солсак сифатли ва рақобатбардош махсулотларни 
ишлаб чиқариш, уларни экспорт қилиш мухим омиллардан бири эканлигига 
шоҳид буламиз. Агарда маҳсулотларимизни жоҳон бозорларидан муносиб 


- 24 - 
ўрин эгаллашига эришмоқчи бўлсак, халқаро тажрибаларга суянган холда, 
жаҳонда умумийлашган, барча мамлакатлар учун ягона талабларни ўзида 
мужассамлаштирган сифат инфратузилмасини кайта ишлаб уни 
мамлакатимизда ислох килишимиз лозим.
2009 йил 23 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни амалда бўлган 
меъѐрлаштириш тизимини ҳалқаро амалиѐтга яна бир поғонага 
яқинлаштирди. Қабул қилинган Қонунда, техник регламентларни 
қўллашнинг мажбурийлиги ва бир хиллиги, техник регламентларнинг техник 
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив 
ҳужжатларга мувофиқлиги, техник регламентларни ишлаб чиқиш, қабул 
қилиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги техник 
жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари деб белгиланди. Бу эса 
ўз навбатида 1994 йилда Уругвайда имзоланган Тарифлар ва савдо 
тўғрисидаги Бутунжаҳон савдо ташкилотининг Бош келишувида ҳам 
белгилаб берилган. Ушбу келишувга мувофиқ, маҳсулот ва хизматлар 
хавфсизлигини таъминлаш техник регламентларни ишлаб чиқиш йўли билан 
амалга оширилади ва техник регламентлар ўрнатилган тартибда хукумат 
даражасида тасдиқланади. Техник регламентларни ишлаб чиқиш ва улардан 
фойдаланиш авфзаллигига тўхталадиган булсак, авваламбор, маҳсулот ва 
хизматлар хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчи масъулиятини 
ошириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, техник регламент хукумат 
даражасида тасдиқланади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат даражасига олиб 
чиқилади. Яъни Ўзбекистон Республикаси "Техник жиҳатдан тартибга 
солиш тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ умумий техник 
регламентлар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тасдиқланади. Махсус техник регламентлар эса техник 
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, ҳамда 


- 25 - 
ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича давлат бошқаруви органлари 
томонидан тасдиқланади. 
Техник регламентларни қўллаш тизимини жорий этиб, халқаро савдо 
қоидаларига мувофиқ ортиқча бўлган маъмурий тўсиқлар ечилишига 
замин яратилади. Ўз навбатида халқаро маҳсулот ва хизматларни етказиб 
берувчиларнинг ички бозоримизга кириб келиши енгиллашади. Бу ҳол 
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот сифатини янада ошириш борасида зарур чоралар кўрилишига, 
ҳамда бозорга чиқадиган маҳсулотларга қўшимча сервис хизматларини 
ривожлантиришга олиб келади. 
Ишлаб чиқаришда янги технологиялар киритилиши, эскирган жиҳоз 
ва ускуналарни модернизациялаш, маҳсулот сифатини доимий равишда 
яхшилаш учун, энг самарали ва зарур йуналиш хисобланади. Ички бозорда 
рақобат 
кучайган 
сари, 
ишлаб 
чиқарувчилар 
томонидан 
янги 
технологияларни киритиш ҳамда эскирган жиҳозларни янгилашга интилиш 
хам кучаяди. Янги техника ва техналогияларни ишлаб чиқаришга жорий 
этишни осонлаштириш учун техник регламентларни ишлаб чиқиш устувор 
вазифа деб хисоблашимиз мумкин. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish