Сайлов ҳУҚУҚи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг муҳим мезони режа: Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси


Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли



Download 194 Kb.
bet11/11
Sana22.02.2022
Hajmi194 Kb.
#113808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ЭРКИНЛИГИ

4.Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли


Сўз ва фикр эркинлиги ҳамма фуқароларга тегишли. Айни чоғда, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил этадиган бўлсак, ҳам миллий, ҳам халқаро амалий таж-рибага мувофиқ, ана шу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеага тайёргарлик, уни ўтказиш даврида аҳолининг уч қатлами сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши айниқса жиддий аҳамият касб этади. Булар:

  1. умумий аҳолининг муайян қисми ҳисобланувчи сайловчилар;

  2. оммавий ахборот воситалари;

  3. сайланадиган ўринлар учун курашаётган ёки овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатадиган сиёсий кучлар.

Сайловчиларнинг бу борадаги эркинликлари таъминланиши, шак-шубаҳасиз, уларнинг тўла ва аниқ ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи нечоғли ижобат этилишида намоён бўлади. Сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг бундай эркинликлари эса ўз қарашларини эркин, ҳеч қандай сохталаштиришларсиз баён эта олиш, шунингдек, бу фикрлар сайловчиларга тушунарли бўладиган даражада етарли вақтга эга бўлиш лаёқатига боғлиқдир.
Демократик сайловларни эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Негаки, улар фуқароларнинг сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг сайловолди дастурлари, депутатликка кўрсатаётган номзодлари, сайлов жараёнининг барча босқичлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаши лозим. Шундай қилиб, оммавий ахборот воситалари демократик сайловларни очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик асосида ўтказишда муҳим восита бўлиб, фуқаролик жамиятининг сайловда фаол иштирок этишига жиддий таъсир кўрсатади. 
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик кўриш жараёни ва сайлов қандай ўтаётганини ёритиб бориши мустаҳкамланган. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда оммавий ахборот воситалари тенг шарт-шароит ва имкониятлар принципига амал қилган ҳолда, депутатликка номзодларга, сиёсий партиялар вакилларига ўз эфир вақти ва нашр майдонини қонунда белгиланган тартибда тақдим этади. Бундан ташқари, улар фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида сайлов жараёнида жамоатчилик назорати вазифасини бажаради. 
Сайлов жараёнининг барча босқичлари очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш, жамоатчиликни сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида ОАВ орқали ўз вақтида холис хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан 2014 ва 2015 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ташкил қилинди. Ушбу марказ Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясининг асосий босқичларига бағишлаб ўтказадиган брифинглар, матбуот анжуманларини ташкил этади, мамлакатимиз ва чет эл ОАВ вакилларини мазкур муҳим демократик жараён билан боғлиқ зарур ахборот материаллари билан таъминлайди. Журналистларни Марказий сайлов комиссиясининг www.elections.uz сайтида эълон қилинган аккредитациядан ўтказиш тартибига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига хорижий ва миллий ОАВ вакиллари билан қайтма алоқалар ўрнатилди. 
Оммавий ахборот воситалари эркин демократик сайловларни ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Эркин ва адолатли сайловларнинг мазмун-моҳияти фақат мақбул муҳитда ўз овозини беришдан иборат эмас, балки сайлов жараёнларида барча сайловчиларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шарт-шароитлари таъминланиши лозим. Бунинг натижасида сайловчилар тўлиқ ва етарли ахборот асосида ўзлари онгли равишда муносиб номзодни танлаб овоз бериш имконига эга бўлади.
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясини ёритиб бориш, сайловларнинг адолатли ҳамда қонуний ўтишига билвосита кўмаклашиш имкония­ти ҳуқуқий кафолатланган. Бинобарин, ушбу кафолатлар оммавий ахборот воситаларининг мамлакатимиз сайлов тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликлари, мақсад ва вазифалари, бурч ҳамда масъулияти билан ўзаро уйғунлик касб этади.
Мамлакатимиздаги барча омма­вий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини кенг ёритишлари улар фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Эркин ва адолатли сайловлар нафақат муайян муҳитда фуқароларнинг ўз овозларини бериш имконияти таъминланганлиги, балки уларнинг тегишли номзодлар ва умуман бутун сайлов жараёни тўғрисидаги ахборотларга доир ҳуқуқларни кафолатлаш билан ҳам амалга оширилади. Зеро, ҳар бир сайловчи ўзининг муайян номзодга бўлган овозини ушбу номзод ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлган тақдирдагина ишончли ва асосли бериши мумкин. Шу жиҳатдан олганда, демократик сайловларни эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сайловлар жараёнида омма­вий ахборот воситалари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат давлат томонидан кафолатланганлигини, балки давлат органлари фаолиятида уларнинг устувор бўлишини ҳам муайян даражада таъминлайди.
Оммавий ахборот воситалари давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайлови жараёнида сайловчиларни хабардор қилишда холис ва ҳаққоний бўлишлари, номзодлар ва партияларнинг тенг­лиги тамойилини бузмасликлари керак. Айнан ушбу ҳолат оммавий ахборот воситаларининг мазкур жараёнда амалга оширадиганфаолиятининг хусусияти ҳисобланади.
Сайловда иштирок этадиган барча номзодлар, сиёсий партиялар, қонунларга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўз ташвиқотини олиб бориши учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишлари, радиоэшиттириш, телекўрсатувларда сайловолди дастурлари билан чиқишлари учун тенг ва адолатли шарт-шароит яратилади. Ташвиқот фаолиятини юритишда оммавий ахборот эркинлиги суиистеъмол қилинишига, шу жумладан, давлатнинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қиладиган, уруш, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этадиган, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситишга қаратилган даъватларга йўл қўйилмайди.
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, Марказий сайлов комиссияси қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда. Матбуот марказининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакилларини сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тегишли расмий маълумотлар, зарур материаллар билан таъминлашдир. Бу ерда ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун барча зарур шарт-шароит мавжуд, интернет ҳамда алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.
Бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет фаол татбиқ қилинмоқда. Айни шу нуқтаи назардан, сайловчиларнинг катта қисми интернетдан кенг фойдаланадиган ёшлар ҳисобланади. Шу боис сайлов жараёнига оид барча ахборотлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайти (www.elections.uz)га жойлаштирилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда. Марказий сайлов комиссияси сайти орқали фуқаролардан келиб тушаётган сайловга тайёргарликнинг бориши ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўровларга ҳам ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда.


1 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Т.: «Ўзбекистон», 2010. –Б. 35.

2 Парламент сайлови: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба: илмий-амалий қўлланма // М.Абдусаломов ва бошқалар; Масъул муҳаррир проф. Ш.Х.Файзиев; –Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузиридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти нашриёти, 2009. 26-бет.

3 Жўраев Қ.А. Сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. Адолат. 2011 йил 6 май № 20 (825)

4 Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон. 1997. 173-бет.

5 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2005. – Б.30.

6 Саидов А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов тизими. - Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. – 44 б.

7 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2005. – Б.33.

8 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 29.

9 Қаранг: Баглай М.В. Конституционное право Российской Федерации. – М.: ИНФРА, 2000. – С. 107.

10 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Тошкент: Ўзбекистон. 2005. – Б. 165.

11 Конституциявий ҳуқуқда легитимлик деб (лотинчадан legitimus – қонуний) давлат ҳокимияти органининг ёки олий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини қонуний деб топилиши уларни конституцияга ва халқни қонуний билдирилган иродасига аниқ мос келиши тушунилади.

12 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 20.

13 Каримов И.А. Парламент – жамият ҳаётининг кўзгуси // Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. Тўплам. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – Б. 13.

14 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2003. – Б.3.

15 Саидов А.Х. Международное право и избирательное законодательство – Т.: ТГЮИ, 2004. – С. 19-33.

16 Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномала/Масъул муҳаррир А.Х. Саидов. – Т.: «Адолат», 2004. –Б. 34;45;86-87.

17 Декларация о принципах свободных и справедливых выборов//В кн.: Саидов А.Х. Межпарламентские организации мира: Справочник, - М.: Международные отношения, 2004. – С. 295-300.

18 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонун//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2003, №9-10, 136-модда.

19 Ўша жойда.

20 Ўша жойда.

21 Ўша жойда.

22 Ўша жойда.

23 Ўша жойда.

24 Ўша жойда.

25 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2012. – 40 Б.

26Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида”ги конституциявий қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1994. – № 10. – 250-модда.

27 Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1997. – № 2. – 36-модда.

28Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. 8. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 483.

29Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “2002 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси референдуми якунлари бўйича қонунчилик фаолиятини асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг аxборотномаси. – 2002. – № 4–5. – 61-модда.

30Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. –2002. – № 12. – 213-модда.

31Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2003. – № 9–10. – 132-модда.

32Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 2004. – № 5. – 86-модда.

33 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 51-сон, 574-модда.

34Свод законов США. Титул 2. Глава 14, раздел 434, пункт «f3».

35ст.129, 135 Закона «О выборах публичных должностных лиц».

36ст.L164 Избирательного кодекса Франции (ст. L49, L49-1. (Внесена Законом № 2011-412 от 14 апреля 2011 г. ст. 4, 5.)

37ст.85. «Ь» Закона «О выборах».

38ст.45 Избирательного кодекса Республики Беларусь.

39ст.39 «А» Акта «О народном представительстве».

40ст.45 Избирательного кодекса Республики Беларусь.

41ст. 318 Закона «Об избрании в палату общин».

42ст.39 «А» Акта «О народном представительстве».

43ст. 2 Федерального Закона РФ «Об основных гарантиях избирательных прав и права на участие в референдуме граждан Российской Федерации».

44 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –Т.: «Ўзбекистон», 2010. –Б. 35-36.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish