«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-670 Ўзбекистон Республикаси қонуни тузилиши



Download 54,58 Kb.
bet1/13
Sana23.02.2022
Hajmi54,58 Kb.
#180696
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-7


«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-670 Ўзбекистон Республикаси қонуни тузилиши
(2021 йил 8 февраль)



  1. Сайлов ўтказиш вақти декабрь ойидан октябрь ойига ўзгартирилди.

Сабаби: Оммавий ахборот воситалари орқали, хусусан ижтимоий тармоқлар ва ижтимоий сўровлар орқали фуқароларимиз томонидан билдирилган таклифларнинг етмиш фоизидан ортиғида ҳам айнан ушбу таклиф қўллаб-қувватланди.
2. Сиёсий партиянинг оралиқ ҳисоботини ва сайлов натижалари эълон қилиши эса якуний ҳисоботини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши белгиланди.
Мақсад:
Сиёсий партия фаолияти шаффофлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини халқаро сайлов стандартларига мослаштириш.
3. Туман, шаҳар Кенгаши депутати сайлови бўйича округ сайлов комиссиялари тугатилди.
Мақсад: Сайлов даврида ортиқча бўғинни қисқартириш.
4. Чет давлатларда бўлиб турган фуқароларнинг ёзма ёки электрон мурожаатига асосан уларни хориждаги сайлов участкаси сайловчилари рўйхатига киритиш тартиби белгиланди.
Мақсад: Хориждаги сайловчиларни сайлов ҳуқуқини таъминлаш.
5. УСК таркибида бир муассасадан 50 фоиздан кўп бўлмаган аъзоси бўлиши қоидаси Хориждаги, ҳарбий қисм ва шифохонадиги сайлов участкаси учун мустасно эканлиги белгиланди.
Мақсад: 2019 йил сайловларда ушбу норма қатор муаммоларга олиб келганлиги сабабли, сайлов комиссиялари фаолияти қонунийлигини таъминлаш.
6. Фуқароларни сайловчиларнинг рўйхатлари билан таништириш бўйича Хориждаги сайловчилар учун Дипломатик ваколатхона веб-сайтидан ҳам танишиши мумкинлиги белгиланди.
Мақсад: Хориждаги сайловчиларга қулайлик яратиш.
7.Сайловчиларнинг рўйхатларига ўзгартишлар киритиш сайловга беш кун қолганида тўхтатилиши белгиланди.
Мақсад: Сайловчилар рўйхати асосида сайлов бюллетенларини аниқ етказиб бериш.
8. Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкинлиги белгиланди.
Мақсад: Кўзи ожиз сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлашда қулайлик яратиш.
9. Хориждаги сайлов участкаси учун ТИВ маълумотига кўра Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлаши белгиланди.
Мақсад: Овоз беришни ташкил қилишда сайлов бюллетенларини аниқ етказиб бериш.
10. Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн кун олдин ариза билан маълум қилади. Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши кераклиги белгилаб қўйилди.
Мақсад: Сайлов жараёни ошкоралигини таъминлаш.
11. Номзодлар сайлов кампанияси даврида хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Мақсад: Номзодлар фаолияти қонунийлигини таъминлаш.
12. Номзод сайловга қадар номзодликдан чақириб олинган тақдирда нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилиши белгиланди.
Мақсад: Сайловда тенглик принципини таъминлаш.
13. Сайловолди ташвиқотини олиб боришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг, ҳарбий хизматчилар, Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг, сайлов комиссиялари аъзоларининг, диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқоти олиб бориши тақиқланиши белгиланди.
Мақсад: Сайлов кампаниясида адолатлилик ва холислик тамойилини таъминлаш.
14.Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партияларнинг фикрини ўрганган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Мақсад: Сайловда тенгликни таъминлаш.
15. Сайлов комиссияларининг сайловолди учрашувлари ҳақида сайловчилар ва сиёсий партияларни хабардор қилиши қоидаси чиқариб ташланди.
Мақсад: Сайлов комиссиялари холислигини таъминлаш.
16. Хориждаги сайлов участкасида овоз бериш овоз бериш куни ўша давлатдаги маҳаллий вақт билан 8-00дан бошланиб 20-00да якунланиши белгиланди.
Мақсад: Хориждаги сайловчиларга қулайлик яратиш.
17. Чет давлатларда аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкинлиги белгиланди.
Мақсад: Хориждаги сайловчиларга қулайлик яратиш.
18. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан белгиланади. Муддатдан олдин овоз берилганда сайлов бюллетенини солинадиган ёпиқ конвертга сайловчи имзо қўйиши қоидаси чиқариб ташланди.
Мақсад: Сайлов жараёни яширинлигини таъминлаш.
19. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш. Овоз бериш якунлари ҳақидаги баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга дарҳол осиб қўйилади.
Мақсад: Сайлов комиссияси фаолияти ошкоралигини таъминлаш.
20. Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ҳаражатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш ҳаражатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланиши белгиланди.
Мақсад: Сайлов комиссиялари аъзоларини рағбатлантириш.
21. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Мақсад: Сайлов жараёни иштирокчилари тенглигини таъминлаш.
22. Сенат аъзолари сайловининг якунлари ва Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят қилиш муддати ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ўрнига беш кун муддатга ўзгартирилди.
Мақсад: Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлашда уларга қулай имконият яратиш.

2-мавзу


Download 54,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish