70
биринчи қисмида
амалдаги Кодексларга – судьялар
томонидан ишларни сайёр суд мажлисида кўриш учун
тайинлаш ва ишларни суд мажлисида кўришни ташкил
этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш
юзасидан;
иккинчи қисмида
амалдаги Қонун ҳужжатларига - суд
судьялари томонидан ишларни сайёр суд мажлисларини
худудларда ўтказилишида бино, шунингдек жамоатчилик
ва аҳоли вакилларини иштирокини таъминлашда айрим
давлат органлари, идора ва ташкилотларининг ҳамда жамоат
бирлашмаларининг амалий ёрдамларини кўзда тутувчи
нормаларни киритиш юзасидан;
учинчи қисмида
амалдаги Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленум ҳамда Раёсат қарорларига – судьяларини
ишларни сайёр суд мажлисларига тайинлаш ва уни
ўтказишда қонун ва қонун ости ҳужжатларини қўллаш билан
боғлиқ йўналишлар ва тавсиялар киритиш юзасидан;
тўртинчи қисмида
амалдаги Ўзбекистон Республикаси
Олий суд билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар
иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан тузилган
Қўшма кўрсатмалар ва Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги
Мемарандумларга – судьяларни ишларни сайёр суд мажлисида
кўриш жараёнида жамоатчилик ва аҳоли вакилларини жалб
этишда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тузиладиган турли
келишувлар юзасидан;
бешинчи қисмида
- суд судьяларининг сайёр суд
мажлисларини ўтказишни ташкил этиш билан боғлиқ
муаммоларини ҳал этиши мумкин бўлган янги ҳужжатларни
ишлаб чиқиш юзасидан фикрлар бериш мақсад қилинган.
Тавсияларни тайёрлашда асосан судьялардан олинган
таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асос қилиниб олинган.
Тавсияларни ишлаб чиқишда қуйидаги асосий йўналишларга
аҳамият беришга қаратилган:
»
Ишларни сайёр суд мажлисларига тайинлаш ва
уларни сайёр судларда кўриш ҳуқуқини берувчи
71
ҳужжатларни амалдаги Кодекс ва норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш;
»
Сайёр суд мажлисларида кўрилиши мумкин бўлган
низолар ва уларни кўриш тартибини белгилаш;
»
Ишларни сайёр суд мажлисларига тайинлаш
ва низоларни сайёр суд мажлисларида кўриш
тартибини ва тавсияларни ўз ичига олган судьялар
учун тавсиянома ёки қўлланма ишлаб чиқиш;
»
Сайёр суд мажлисларини ўтказишни таъминлаш
учун
судьяларнинг
моддий
ва
техник
имкониятларини кучайтириш, хусусан сайёр суд
мажлисига бориб келишлари учун транспорт
воситалари ва махсус техника жихозлари билан
таъминлаш;
»
Сайёр суд мажлис ўтказишда ноутбук ёки
планшетлар билан таъминлаш;
»
Сайёр суд мажлисларига биноларни тайёрлаш
ва аҳоли вакилларини жалб этиш механизимни
ишлаб чиқиш;
»
Сайёр суд мажлисида тартибни сақлаш, судья ва
суд ходимларини хавфсизлигини таъминлаш учун
қўриқчилар билан таъминлаш бўйича норматив
ҳужжатлар қабул қилиш;
»
Сайёр суд мажлислари ташкил этилганлиги
муносабати
билан
қўшимча
қилинган
ҳаражатларини қоплаш меъёрларини ишлаб
чиқиш;
»
Ишларни сайёр суд мажлислари кўришга
мослаштирилган транспорт воситаларини ташкил
этиш, яъни транспорт воситасининг ўзида кичик
суд мажлис залини ташкил этиш;
»
Сайёр суд мажлисларини ўтказиш бўйича судьялар
ва ходимларни малакаларини ошириш учун
алоҳида дастур ишлаб чиқиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |