Манба: Жаҳон банки миссиясининг умумий шарҳи – Вашингтон ДС – 2000 йил 3 март.
Муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифлар
Тижорат банкларининг узоқ муддатли инвестицион кредитлари ҳажмини ошириш йўли билан уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш зарур;
Кредитлар бўйича таъминотга олинган таъминот манбалари банк томонидан кредитни қоплашнинг асосий манбаи деб ҳисобланмаслиги керак, таъминот манбаси кредитни тўлашни иккиламчи манбаи сифатида қаралиши керак;
Учинчи шахснинг кафолати остида кредит бериш амалиётини қисман камайтириш ва учинчи шахснинг кафолати остида кредит бериш тизимини такомиллаштириш
Мижозларнинг ҳар бир хўжалик фаолиятининг аниқ ҳолатида кредитга бўлган эҳтиёжини тўлароқ равишда қондириш мақсадида кредиташ усулларидан тўлақонли фойдаланишни йўлга қўйиш лозим;
Кредит портфелини тармоқлар бўйича диверсификациялаш даражасини ошириш лозим;
Ҳалқаро банк амалиётида шундай ҳолатлар ҳам кўзга ташланадики, айрим тижорат банклари мижознинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида унга қўшимча пул маблағлари беради.