САФАЕВ НУРИТДИН САЛИХОВИЧ
Сафаев Нуритдин Салихович 17 август 1959 йил Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек.
1981 йил Москва давлат университети олий ўқув юртини тамомлаган.
Йилда психология фанлари номзоди илмий даражасини, 2005 йилда “Психологические особенности национльного самосознания студенческой молодежи” мавзусидаги диссертациясига психология фанлари доктори илмий даражасини олган. 1993 йилда доцент унвони дипломини олган.
1981 йилдан Тошкент давлат университети психология кафедрасида ўқитувчи лавохимида фаолият юрита бошлаган. 1992 йилда Давлат тест маркази директор муовини фаолиятида иш олиб борган.
1999 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика ва психология факультети декани этиб тайинланди. 2002 йилда эса Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицей, касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик бўйича 1-проректори лавозимига тайинланди.
2011 йилдан 2017 йилга қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Умумий психология” кафедраси мудири лавозимида ўз фаолиятини давом эттирди.
Н.С.Сафаев томонидан “Духовность и национальное самосознания личности” , “Психологик етуклик: асосий мезонлар ва ривожланиш қонуниятлари” номли монографиялар, “Умумий психология” номли дарслик, “Дифференциал психология”, “Умумий психология назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланмалар, “Этнопсихологиянинг долзарб муаммолари”, “Ўқув мотивацияларини ўрганиш талабалар билимини шаклланишининг муҳим омиллари”, “Социально-психологические особенности оптимизации управленческой деятельности менеджера образования”, “Шахс психологик етуклигининг илмий-назарий асослари”, “Психологик етуклик даражасини ташхис қилишнинг илмий – услубий жиҳатлари” номли методик қўлланмалар ишлаб чиқилган. Н.С.Сафаев 20 дан ортиқ илмий журналларда илмий мақолаларини, 30 дан ортиқ илмий конференцияларда илмий тезисларини чоп эттирган.
Халқаро конференциялар, форум ва конгрессларда мунтазам равишда ўз маърузаси билан фаол иштирок этиб келмоқда.
Н.С.Сафаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.P.01.07 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда раислик вазифасини бажаради.
Н.С.Сафаев қатор докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилган ва қилиб келмоқда. Жумладан, Д.Г.Мухамедованинг номзодлик диссертацияси, Н.Ж.Сагиндикова, У.Бутаева, Л.А.Нигматуллина, Э.Нуримбетоваларнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациялари муваффақиятли хамоя қилинди.
Н.С.Сафаевнинг шогирди Д.Г.Мухамедова ҳозирги кунда ЎзМУ Психология кафедраси мудири лавозимида ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Psi.01.07 рақамли илмий кенгаш раиси лавозимига тайинланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |