«саботул ожизийн» – мотурудия таълимотининг назмий талқини абдулқодир Абдур Раҳим



Download 57,9 Kb.
bet2/2
Sana18.02.2022
Hajmi57,9 Kb.
#455593
1   2
Bog'liq
Inoytulla suvonqulov

Сўфи Аллоҳёрнинг асарлари:
«Маслакул муттақийн», (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган;
«Муродул орифийн», (форс тилида) тасаввуф илмига бағишланган;
«Махзанул мутиъийн», (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган;
«Саботул ожизийн», (ўзбек тилида) ақоид илмига бағишланган .
Сўфи Аллоҳёр умрининг сўнги йилларида ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудида яшаган. Вафот этган санаси ҳам аниқ маълум эмас. Кўпчилик тадқиқотчилар 1721 йилда вафот этган, дейишган. Қабри Сурхондарё вилоятининг ҳозирги Олтинсой туманига қарашли Катта Вахшивор қишлоғидадир. Сўфи Аллоҳёрнинг кўплаб авлодлари ҳозирда ушбу қишлоқда яшайдилар.
«Саботул ожизийн» асарининг хусусиятлари
«Саботул ожизийн» асари сўзларининг қисқа ва лўндалиги ҳамда кўплаб маъноларга далолат қилиши билан ажралиб туради. Асарда аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий қарашлари ўзбек тилида назмий услубда баён этилган. Шу сабабли далиллар келтирилмасдан улардан келиб чиққан хулосалар назмга терилган. Бу ҳақида муаллифнинг ўзи қуйидагича ёзган:
Ақийда сўзларин қилдим исбот
Анга қўйдим «Саботул ожизийн» от.
Яъни ушбу китобда ақоид масалаларини туркий ўзбек тилида баён қилдим ва унга «Саботул ожизийн» (ожизлар матонати) деб ном қўйдим.
Асарда ақоид илмини ўрганиш зарурлиги шундай баён қилинган:
Ақийда билмаган шайтона элдур
Агар минг йил амал деб қилса елдур
Яъни зарурий ақоидни билмаган кишилар ҳар қанча ибодат қилсалар ҳам соф ақийдани билмаганлари сабабли қилган ибодатлари уларга наф бермайди.
Бошқа бир ўринда эса мазкур тушунча қуйидагича ифодаланган:
Диёнат бехидур илми ақоид
Томурсиз шоха сув бермак на фоид.
Яъни ақоид илми диннинг асоси бўлгани сабабли ушбу асосга кўра бажарилмаган амаллар илдизи йўқ шохга сув қуйгандек бесамар кетади.
Асарда Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида шундай дейилган:
Субутийдур онинг саккиз сифоти сифоти зоти эрмас на ғойри зоти
Яъни саккизта сифат субутий сифатлар дейилади. Ушбу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотининг айни ҳам эмас, зотидан бўлак ҳам эмас, деб эътиқод қилинади.
Бу байтнинг маъноси мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган «Бадъул амолий» матни билан деярли бир хилдир:
صِفَاتُ اللَّهِ لَيْسَتْ عَيْنَ ذَاتٍ وَلاَ غَيْرًا سِوَاهُ ذَا انْفِصَالِ
Аллоҳнинг сифатлари зотининг айни эмас, ҳамда ундан ажраладиган бошқа ҳам эмас[1].
Кейинги байтда субутий сифатлар бирма-бир баён қилинган:
Ҳаёт, илм, қудрат ҳам басору самъ
Ирода ва калом таквийндур эй шамъ.
Бу ерда «эй шамъ» сўзи «эй чироғим» яъни «эй болагинам» маъносида қўлланган.
Мазкур сифатларнинг саккизинчиси бўлган «таквийн» сифати ҳақида мотуридия мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири бўлган «Ақоидун Насафий»да шундай дейилган:
التَّكْوِينُ صِفَةُ اللَّهِ تَعَالَى اَزَلِيَّةٌ
Таквийн Аллоҳ таолонинг азалий сифатидир[2].
Асарда иймоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги қуйидагича баён қилинган:
Яқин билгилки иймон бўлмағай кам,
Эрур бирдек зиёда бўлмағай ҳам.
Бу қараш мотуридия мазҳабининг асли бўлган «Фиқҳул акбар» асаридаги қуйидаги матн асосида ёзилган:
إِيْمَانُ أهْلِ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لاَ يَزِيدُ وَلاَ يَنْقُصُ
Осмон ва ер аҳлларининг иймони зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди[3].
Асарда фаришталар ва инсонлар орасидаги афзаллик ҳақидаги масала ҳам мотуридия таълимотига асосан баён қилинган:
Дедилар оммаи фарзанди одам
Малакнинг оммасидин фазли кўп ҳам.
Яъни пайғамбар бўлмаган инсонлар пайғамбар бўлмаган фаришталардан афзалдирлар. Ушбу «оммаи фарзанди одам» дан кимлар назарда тутилгани кейинги байтда баён қилинган:
Китоби «Кофий» ким пур босафодир,Деди: «омма бу ерда атқиёдур».
Яъни мўътабар китоблардан бўлган «Кофий» китобида «омма фарзанди одам» дан тақводор инсонлар назарда тутилган, дейилган.
Бу ҳақида мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган «Усулуд дин» китобида шундай ёзилган:
عَواَمُّ بَنِي آدَمَ وَهُمْ الأَتْقِيَءُ أَفْضَلُ مِنْ عَوَامِّ الْمَلاَئِكَةِ
Оддий инсонлар, улар тақводорлардир оддий фаришталардан афзалдирлар[4].
Хулоса қилиб айтганда «Саботул ожизийн» асари бутун туркий халқлар адабиётида ўзига хос ўрин тутишидан ташқари мотуридия таълимотини талқин этувчи мўътабар манзумадир.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.
——————
[1] Шиҳобиддин Аҳмад ибн ИброҳимТунисий «Нашрул лаъалий бишарҳи бадъил амалий», 38-бет, Дарул Байрутий, 2007-йил.
[2] Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Саъдуддин Тафтазоний, “Шарҳу ақоидин-Насафий”, 68-бет, Мактабатул Азҳарийяту литтурос, 2000-йил.
[3] Мулла Али ибн Султон Муҳаммад Қорий «Шарҳу фиқҳил акбар», 183-бет, Дарун Нафаис, 2009-йил.
[4] Шайх Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Ғазнавий Ҳанафий «Китабу усулид дин», 156-бет, Дарул башаирил исламия, 1998-йил.
Download 57,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish