20 й. " " учун
Бюджетдан маблағ олувчининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварағидан КЎЧИРМА
Ғазначилик бўлинмасининг номи Бюджетдан маблағ олувчининг номи Шаклланган сана 20 й. Олдинги кўчирма санаси 20 й.
Шахсий ҳисобварақ рақами Масъул ходим
(Ф.И.Ш.)
|
Ҳисоб рақам
|
МФО
|
Ҳужжат
рақами
|
Харажат
|
Маблағлар
қайтариш
|
Модда
|
1.
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
|
|
Жами айланмалар
|
|
|
|
Масъул ходим имзоси 20 й. " " _
Бюджет ташкилотларига ғазначилик бўлимлари томонидан бюджет маблағлари бўйича шаҳсий ҳисобварақда муомала амалга ошрилган кун учун кўчирмалар тақдим этилади. Ушбу кўчирмаларга асосан бюджет
ташкилотлари бухгалтериясида тегишли бухгалтерия ёзувлари берилиб 2- мемориал ордер – бюджет маблағларининг харакатига доир жамланма қайднома 381-шакл расмийлаштирилади. 2-мемориал ордерга асосан ёзувлар
308 –сон шаклдаги Бош журнал китобига туширилади. 308-сон шаклдаги бош журнал китобидан тегишли ҳисобот шакллари расмийлаштирилади (3.2.2 - чизма).
3.2.2-чизма. Шахсий ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари харакати ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши.
Бюджет маблағлари бўйича шаҳсий ҳисобварақларда кун охирига қолдиқ бўлмайди. Яни бюджетдан молиялаштириш амалга оширилганда тегишли ёзувлар билан 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бюджет пул маблағлари бўйича муомалалар банкларда очилган ҳисобварақларда амалга оширилади. Бу ҳисобварақларда ҳам ҳисоблашувлар тўлов топшириғи орқали амалга оширилади. Бюджет пул маблағлари ҳисобварағида муомалалар амалга оширилган кун охирига ҳизмат кўрсатувчи банк томонидан ҳисоб счётидан кўчирма тақдим этилади. Бу кўчирмага асосан бюджет ташкилоти бухгалтерияси томонидан тегишли
ёзувлар бериб 2- мемориал ордер – Бюджет маблағларининг харакатига доир жамланма қайднома 381-шакл расмийлаштирилади. 2-мемориал ордерга асосан ёзувлар 308 –сон шаклдаги Бош журнал китобига туширилади. 308- сон шаклдаги бош журнал китобидан тегишли ҳисобот шакллари расмийлаштирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бюджет пул маблағлари ҳисоби 10 “Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари” счётида қуйидаги субсчётларда юритилади:
100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”; 101“Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”. 100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”
субсчётида ғазна ижросига ўтилмаган айрим ташкилотларнинг марказий аппаратини сақлаш учун тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ сарфланадиган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” субсчётида бош маблағ тақсимловчилар томонидан қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун ва марказлаштирилган тадбирларга сарфлаш учун мўлжалланган маблағлар, шунингдек капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун (капитал қўйилмаларнинг ҳисоби харажатлар сметасининг ижроси билан ягона балансда юритилган ҳолларда) ажратилган маблағлар харакати ҳисобга олинади. Қуйи маблағ тақсимловчилар томонидан бу субсчётда улар ихтиёрига очилган ва муассасаларни сақлаш учун, шунингдек, қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун молиялаштирилган маблағлар ҳисобга олинади.
Бу субсчётларнинг дебетига молиялаштирилган маблағлар суммалари ва касса харажатларини қайта тиклаш учун келиб тушган суммалар, кредитига эса, тегишли мақсадлар учун сарфланган бюджет маблағлари ва қайтариб олинган маблағлар суммалари ёзилади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” ва 101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” субсчётларнинг дебетига ҳамда 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётининг кредитига ёзилади. Хизмат кўрсатувчи банкда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларга касса харажатларини тиклаш учун тушган маблағлар 100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” ва 101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”
субсчётларнинг дебетига ва касса, ҳисоб-китоб, ҳисобдор шахслар ҳамда бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” ва 101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” субсчётларнинг кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади. Шахсий ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари харакати ҳисоби бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |