Дори-дармонлар, реактивлар, боғлаш материаллари ва дорихона
анжомлари
60 кун
4
Барча бюджет ташкилотлари учун ёқилғи (болалар ва даволаш
ташкилотларидан ташқари)
75 кун
5
Болалар ва даволаш ташкилотлари учун ёқилғи
90 кун
6
Хўжалик ва концелярия материаллари
45 кун
7
Ўқув илмий ва бошқа махсус мақсадлар учун материаллар
120 кун
8
Озуқа ва ем хашак
120 кун
9
Қурилиш таъмирлаш материаллари
45 кун
Материаллар бўйича йил охиридаги қолдиқни меъёрларини аниқлаш учун “Номолиявий активлар харакати тўғрисида” ҳисоботнинг 060-069 субсчётлар бўйича йил давомида ташкилот эхтиёжлари учун сарфланган материаллар қиймати олиниб ёқилғи ва мойлаш материаллари бўйича иситиш мавсумидаги кунлар сони (асосан 5 ойлик иситиш мавсуми – 150 кун олинади), тиббиёт муассасалари бўйича озиқ- овқат махсулотларининг ҳар бир гурухи бўйича кўрсатилган сумма 360 га , бошқа бюджет ташкилотлари бўйича ташкилот эҳтиёжлари учун сарфланган материаллар ва озиқ овқат маҳсулотлари ҳар бир гуруҳи бўйича 305 га бўлинади ва чиққан натижа материаллар бўйича белгиланган кун меъёрларига кўпайтирилади. Чиққан натижа меъёр ҳисобланиб баланснинг 060-069 субсчётлари қолдиғи билан солиштирилади. Агар материаллар қолдиғи чиққан меъёрдан ортиқ бўлса ўша суммага кейинги йил харажатлар сметасида материаллар харажат моддаси суммасини молиялаштириш кайтирилади.
Шартли мисол тариқасида қуйидагини келтирамиз. Тошкент Банк коллежида 2011 йил йиллик ҳисоботига асосан материалларни ўрнатилган меъёрлар бўйича ҳисоб китоб қилинганда хўжалик ва канцелярия моллари, ёқилғи мойлаш материаллари бўйича меъёрдан ортиқча қолдиғи мавжудлиги аниқланди. Ҳисоб-китобни амалга ошириш учун 5-сон шаклдаги Номолиявий активлар харакати тўғрисида ҳисоботдан фойдаланамиз. А) Хисоботга кўра хўжалик ва канцелярия моллари қолдиғи йил охирига 78000 минг сўмни ташкил этган. Йил давомида 190000 минг сўмлик хўжалик ва канцелярия моллари сарфи амалга оширилган. Меъёрдан ортиқча қолдиғи мавжудлиги аниқлаш учун қуйидаги амаллар бажарилди: 190000 минг сўм / 305 =623 мингсўм
623 минг сўм * 45 = 28032.8 мингсўм
3) 28032.8 минг сўм – 78000 минг сўм = - 49967.2 мингсўм Демак меъёрдан ортиқча 49967.2 минг сўмлик хўжалик ва канцелярия моллари қолдиғи мавжудлиги аниқланди. Б) Хисоботга кўра ёқилғи ва мойлаш материаллари қолдиғи йил охирига 54000 минг сўмни ташкил этган. Йил давомида 205000 минг сўмлик ёқилғи ва мойлаш материаллари сарфи амалга оширилган. Меъёрдан ортиқча қолдиғи мавжудлиги аниқлаш учун қуйидаги амаллар бажарилди: 1) 205000 минг сўм / 305 = 672.1 мингсўм 2) 672.1 минг сўм * 75 = 50409.8 мингсўм 50409.8 минг сўм – 54000 минг сўм = - 3590.2 мингсўм
Демак меъёрдан ортиқча 3590.2 минг сўмлик ёқилғи ва мойлаш материаллари қолдиғи мавжудлиги аниқланди (2.11.2-жадвал)