С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби
бюджет таш.бух-конвертирован (2)
Объектларни ҳисобда акс эттириш усули бўйича синтетик счётлар ва аналитик счётларга бўлинади ва ҳ.к. Маълумки, бюджет ташкилотида юз берадиган ҳар кунлик хўжалик операциялари ҳисобда акс эттирилиши учун улар бухгалтерия счётларида акс эттирилади. Бухгалтерия счётларида акс эттирилган хўжалик операциялари эса, охирги натижада бухгалтерия балансини ўзгаришига таъсир қилади. Бухгалтерия балансида счётларда акс эттирилган хўжалик операциялари натижасида қуйидаги тўрт хил ўзгариш бўлиши мумкин: Баланснинг умумий суммаси ўзгармаган ҳолда бир активнинг кўпайиши ва бир вақтнинг ўзида шу суммага бошқа активнинг камайиши. Масалан: дебет 120 кредит 112 (Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағидан ташкилот кассасига нақд пул маблағларини олиниши); Баланснинг умумий суммаси ўзгармаган ҳолда бир пассивнинг кўпайиши ва бир вақтнинг ўзида шу суммага бошқа пассивнинг камайиши. Масалан: дебет 159 кредит 232 (Бюджет ташкилоти бюджет маблағлари ҳисобидан кредиторлик қарзни тўлаганда); Баланснинг актив ва пассив қисмларини кўпайиши. Масалан: дебет 061 кредит 159 (Бюджет ташкилоти томонидан қарз ҳисобига озиқ-овқатлар олиниши); Баланснинг актив ва пассив қисмларини камайиши. Масалан: дебет 173 кредит 120 (Кассадан иш хақи нақд пулда тарқатилганда). Ёки буни қуйидагича кўринишда ҳам келтиришимиз мумкин. I тур Д-т Актив счёт К-т Д-т Актив счёт К-т ────────────────┬──────────────── ──────────────────┬───────────────────
тур Д-т Пассив счёт К-т Д-т Пассив счёт К-т ────────────────┬──────────────── ──────────────────┬───────────────────
тур Д-т Пассив счёт К-т Д-т Актив счёт К-т ────────────────┬──────────────── ──────────────────┬───────────────────
тур Д-т Актив счёт К-т Д-т Пассив счёт К-т ────────────────┬──────────────── ──────────────────┬───────────────────
Такрорлаш учун саволлар Счётлар режаси таснифланишини айтиб беринг. Бюджет ташкилотлари счётлар режасида актив счётларда нималар акс эттирилади. Бюджет ташкилотлари счётлар режасида пассив счётларда нималар акс эттирилади. Актив, пассив, актив-пассив счётларни моҳиятини тушунтириб беринг. Дастлабки ҳисоб ҳужжатлари ва ҳисоб регистрлари Бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли техник воситалар мавжуд бўлган ҳолларда бирламчи ҳужжатлар ва регистрларни машина ўқийдиган ахборот ташувчиларда тузишга йўл қўйилади. Бунда тегишли меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига тўлиқ риоя қилиниши лозим. Ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида машина ўқийдиган ташувчиларда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар, тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлганда, бухгалтерия ҳисобида қўлланилиши мумкин. Машина усулида тайёрланган ҳужжат, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ моддий ташувчига (магнитли, қоғозли) ёзилиши, тайёрланиши ва қоғозга чиқарилиши лозим. Бухгалтерияга бошланғич ҳисоб ҳужжатларини топшириш муддатлари бош ҳисобчи томонидан тузилиб, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади. Моддий жавобгар ва бошқа мансабдор шахсларга ушбу жадвалдаги ҳужжатларни ва маълумотларни бухгалтерияга топшириш муддатлари ҳақида кўчирма тақдим этилади. Бюджет ташкилотлари томонидан қўлланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар айланиш графигини тахминий кўринишини қуйидагича. Download 2,63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |