Сатр символлари хотирада кетма-кет жойлаштирилади ва ҳар бир сатрли константа охирига автоматик равишда компилятор томонидан '\0' символи қўшилади. Шундай сатрнинг хотирадаги ҳажми символлар сони +1 байтга тенгдир.

Кетма-кет келган ва бўшлиқ, табуляция ёки сатр охири белгиси билан ажратилган сатрлар компиляция даврида битта сатрга айлантирилади. Мисол учун:
"Салом" "Тошкент"
сатрлари битта сатр деб қаралади.
"Салом Тошкент"
Бу қоидага бир неча қаторга ёзилган сатрлар ҳам бўйсунади. Мисол учун:

"Ўзбекистонга "
"баҳор "
"келди"
қаторлари битта қаторга мос:
"Ўзбекистонга баҳор келди"
Агар сатрда '\' белгиси учраса ва бу белгидан сўнг то '\n' сатр охири белгисигача бўшлиқ белгиси келса бу бўшлиқ белгилари '\' ва '\n' белгиси билан бирга сатрдан ўчирилади. Сатрнинг ўзи кейинги сатрда келган сатр билан қўшилади.
"Ўзбекистонга \ "
" баҳор\
" келди"
қаторлари битта қаторга мос:
"Ўзбекистонга баҳор келди"
C тилида ўзгарувчилардан ташқари номланган константалар киритилиши мумкин. Бу константалар қийматларини дастурда ўзгартириш мумкин эмас. Константалар номлари дастурчи томонидан киритилган ва хизматчи сўзлардан фарқли бўлган идентификаторлар бўлиши мумкин. Одатда ном сифатида катта лотин ҳарфлари ва остига чизиш белгилари комбинациясидан иборат идентификаторлар ишлатилади. Номланган константалар қуйидаги шаклда киритилади:

const тип константа_номи = константа_қиймати.
Номланган константалар
Мисол учун:
Мисол учун:
const double EULER = 2.718282;
const long M = 99999999;
const R = 765;
Охирги мисолда константа типи кўрсатилмаган, бу константа int типига тегишли деб ҳисобланади.