С т а н д а р т п р е д п р и я т и я


Кўп ғовакли газлисиликат бетонлар



Download 444,5 Kb.
bet7/7
Sana20.02.2022
Hajmi444,5 Kb.
#461144
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.19. МАЪРУЗА 2021 010421190138

Кўп ғовакли газлисиликат бетонлар. Кўп ғовакли газлисиликат бетонлар учун асосий хом ашёлар боғловчи модда сифатида оҳак, тўлдирувчи сифатида қум, тошқол ва куллар ишлатилади. Газ ҳосил қилувчи моддалар сифатида алюминий кукуни ва пергидрол (водород перекиси-Н2О2) қўлланилади.
Газсиликат бетонлар учун ишлатиладиган боғловчи модда-оҳак кам магнезиал (MgO миқдори 5% гача), тез сўнувчан ва актив СаО ни миқдори 90% дан кам бўлмаслиги керак. Қумни таркибидаги лой ва чангларни миқдори 3% дан ошмаслиги керак.
Газсиликат бетонларни тайёрлаш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Оҳак-қумли боғловчини тайёрлаш учун оҳак ва қум биргаликда майда қилиб туйилади ва қоригичларга солиб майдаланмаган қум, сув ва алюмин кукуни билан аралаштирилади. Тайёр бўлган қоришма қолипларга солинади. Қолипларга солинган қоришма таркибидаги алюминий кукуни оҳак ва сув билан бирикиши натижасида водород ажралиб чиқади. Водород ажралиб чиқиши қуйидаги реакция бўйича боради:
3Са(ОН)2+2Al+6H2O=3CaO·Al2O3·6H2O+3H2
Ажралиб чиқаётган водород қолипдаги қоришмани кўпчитиб (шишириб) қолипни тўлдиради ва силикат буюмда майда ғовакларни ҳосил қилади. Қолиплар автоклавга юборилади ва юқорида кўрсатиб ўтиганидек термик ишлов берилади. Автоклавда термик ишлов берилгандан сўнг қолиплардан газсиликат буюмлар чиқариб олинади ва тайёр маҳсулот омборларига жўнатилади.
Буғ қозонида қотирилган кўп ғовакли буюмлар арматурали ва арматурасиз турларга бўлинади. Буғ қозонида қотириб олинадиган кўп ғовакли енгил буюмларни тайёрлашда хом ашё сифатида цементлар (гилтупроқ цементидан ташқари), майда туйилган сўнмаган оҳак, минерал қўшилмалардан қум, пиширилган гил, кул, тошқоллар, иссиқпикни кам ўтказадиган буюмлар учун эса қипиқ' асбестлар ишлатилади. Буюмда ғоваклар ҳосил қилиш учун қоришмага кўпик ва газ ҳосил қилувчи (алюмин чанги, пероксид) моддалар қўшилади.
Кўп ғовакли буюмлар буғ қозонларида қотириш усули билан тайёрланганда боғловчи модда ўрнига оҳак ва қум ишлатилади. Буғ қозонидаги юқори босим таъсирида оҳак ва қум таркибидаги кремний кальций билан ўзаро реакцияга киришиб, тош ҳосил қилади. Кўп ғовакли буюмлар тайёрлашда қуйидаги технологик жараёнлар амалга оширилади: қумни майдалаш, кўпик ёки газ ҳосил қилувчи суюкликни тайёрлаш, қум билан боғловчини аралаштириш, қолипни тайёрлаш (тозалаш, мойлаш), қолипга арматура жойлаш (агар арматурали буюм тайёрланса), қолипга қоришмани қуйиш, буғ қозонида юқори босим ва ҳароратда қотириш ва ниҳоят буюмни қолипдан чиқариш. Кўп ғовакли буюмлар катта ўлчамли қилиб ишлаб чиқарилса, унинг қотиш жараёнида буюмнинг киришиши ҳисобига майда дарзлар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун қоришма қуйилган қолипни буғ қозонига жойлашдан олдин 3—4 соат очиқ ҳавода сақланади. Буюмнинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида қоришмага майдароқ қум, қотишни тезлатиш учун эса хлорли кальций, суюқ шиша ва бошқа моддалар қўшилади.
Буғ қозони диаметри 2—4 м, узунлиги 17—20 м. га тенг бўлган цилиндрсимон қурилмадир. Кўп ғовакли буюмлар буғ қозонида ҳарорати 170°С га тенг бўлган 0,6—1 МПа босимда буғланади. Натижада, қоришмадаги оҳак билан қум реакцияга киришиб, кальций гидросиликат ҳосил қилади. Бундан ташқари, буюмнинг қотиш жараёнида кальций гидроксиднинг аморф ҳолатдан кристалларга айланиши силикат ашёларининг мустаҳкамлигини янада оширади. Буғ қозонларида қотириш усули билан завод шароитида деворбоп панеллар, қаватлараро плиталар, пардеворбоп блоклар, иссиқдикни ўзидан кам ўтказадиган қурилиш буюмлари тайёрланади.
Кўп ғовакли буюмлар тайёрлашда арматура тўрлари ишлатилса, бундай буюм бир вақтда конструктив ва иссиқликни ўзидан кам ўтказадиган хусусиятга ҳам эга бўлади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 7,5—15 МПа га тенг бўлган кўп ғовакли деворбоп ва қаватлараро ёпма панелнинг ҳажмий оғирлиги 900—1200 кг/м3. Бундай деворнинг қалинлиги 30—35 см бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда таркиби бир-биридан фарқ қиладиган уч хил кўп ғовакли силикат буюмлар ишлаб чиқарилади. Булар қуйидагилар:
1. Цемент, кукун даражасигача туйилган қум (ёки бошқа минерал тўлдиргичлар) ва ғовак ҳосил қилувчи кўпик ёки газ моддаларнинг аралашмасидан тайёрланган бетон буюмлар.
2. Оҳак, туйилган минерал тўлдиргичлар ва ғовак ҳосил қилувчилардан тайёрланган кўпиксиликат буюмлар.
3. Оҳак, пиширилган гил, сув ва реакцияни тезлатувчи моддалар асосида олинган буюмлар.
Мамлакатимизда силикат буюмлар (ғишт, блоклар, ёпма плиталар ва бошқ.) Жиззах, Урганч, Қўқон ва Нукус заводларида ишлаб чиқарилмоқда. Қурилишда цемент-қум қоришмасидан тайёрланган, деворбоп тошлар кўп ишлатилади. Бундай тошлар доира ва эллипс шаклидаги бўшлиқлар ҳосил қилиб тайёрланади. Боғловчи ашё сифатида кўпинча оҳак-қум аралашмаси ёки цемент ишлатилади.
Цемент-қум тошни тайёрлашда 25—30 % боғловчи модда ва 70—75 % қум ишлатилади. Унинг мустаҳкамлик чегараси 2,5— 3,5 МПа (боғловчи оҳак-қум бўлса) ва 2,5—10 МПа (боғловчи портландцемент бўлса). Ҳажмий оғирлиги 1400—1600 кг/м3. Қурилишда, асосан, бино деворларини теришда ишлатилади.
Назорат саволлари
1. Минерал боғловчилар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмларга нималар киради?.
2. Автоклав нима? Автоклавда ишлаш усули тарихи.
3. Силикат буюмлар. Олиниши, хоссалари.
4. Силикат ғишт олиш. Ишлатилиш соҳаси
5. Автоклавда қотиш жараёнини тушунтиринг
6. Зич силикат бетонлар қандай олинади.
7. Пардозбоп силикат бетон плиталар.
8. Кўп ғовакли силикат буюмлар таркиби ва олиниши
9. Газлисиликат бетонлар, таркиби ва олиниши


Download 444,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish