С. С. Қосимов ахборот технологиялари ўзбекистон Республикасининг



Download 9,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/192
Sana22.04.2022
Hajmi9,84 Mb.
#573529
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192
Bog'liq
С.С.Қосимов Ахборот технологиялар, 2006, 370.б



С. С. Қосимов
АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг
олий ва ўр т а м ахсус таълим вазирлиги
томонидан техника олий ў қ ув юртлари
бакалавриат босцичи т алабалари учун
ўқ ув қўлланма сиф ат ида тавсия этилган
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР 
ТАШКИЛОТИНИНГ ТАРАҚКИЁТ ДАСТУРИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА 
АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
“ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИГА МАМЛАКАТ 
РИВОЖЛАНИШИ УЧУН АХБОРОТ- 
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЖОРИЙ 
ЭТИШДА КЎМАК” ЛОЙИҲАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Тошкент - “ А лоқачи” - 2006
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қосимов Содиқясон Собирович
Ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма. 370 бет.
Ушбу қўлланма Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт 
Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати орасидаги қўшма “Ўзбекистон Ҳукуматига 
мамлакат ривожланиши учун Ахборот-коммуникация технологиялари сиёсатини 
шакллантириш ва жорий этишда кўмак” (“АКТ Сиёсати”) лойиҳаси ва Тошкент ахборот 
технологиялари универститети билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.
Мазкур қўлланма олий ўкув юртлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, “Ахборот 
технологиялари” фанини чукурроқ ўрганишга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу 
қўлланмадан академик-лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва мустакил 
ўрганувчилар фойдаланиши мумкин.
Қўлланмада ахборот технологияларининг алоқа ва телекоммуникация тизимларида 
қўлланилишига алоҳида аҳамият берилган. Китобда асосий диққат янги технологияларга 
қаратилган бўлиб, Интернет-технологияларининг қўлланилишига кенг эътибор берилган.
Қўлланма Тошкент ахборот технологиялари университета илмий-услубий кенгашида 
муҳокама этилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги 
томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.
Такризчилар:
Муҳаррир:
Дизайнер:
ЎзМУ “Информатика ва амалий дастурлаш” кафедраси 
мудири, 
ф-м.ф.д, профессор М. М. Арипов.
ТДИУ “Ахборот технологиялари ва менежмент” 
кафедраси мудири, профессор Б. А. Бегалов.
Парпиева Қ.
Хван С.Ю.
© “Алоқачи” нашриёти
О Қосимов С.С.
www.ziyouz.com kutubxonasi


КИРИШ
Сизнинг диққатингизга 
таклиф этилаётган ушбу 
ўкув 
қўлланма техник олий ўқув юртларининг талабаларига 
мўлжалланган бўлиб, ўкувчиларнинг техник олий таълим 
муассасалари бакалавриат йўналишларининг ўкув режаларида 
мавжуд “Информатика” фани мазмуни билан тўла равишда 
таниш, деган умидца тузилган, акс \олда “Информатика” 
фанининг асосий кисмини яна бир бор такрорлашни талаб 
этади.
“Информатика” ва “Ахборот технологиялари” фанлари 
(курслари)нингузлуксиз, бир бири билан мантиқий боғланган 
бўлиши керак, деган фикр пайдо бўлганлигига кўп вакт бўлди. 
Лекин, афсуски, шу вақтгача “Информатика” ва “Ахборот 
технологиялари” фанларини мактабдан бошлаб узлуксиз 
ўкитиш концепцияси ишлаб чикилмаганлиги ачинарлидир.
Ҳозирги кунга келиб таълимда “Информатика” ва “Ахборот 
технологиялари” 
фанларини 
узлуксиз 
ўқитишга барча 
шароитлар мавжуд деб \исоблаймиз, уларнинг асосийлари 
куйидагилар:
материалларининг ҳажми, мазмуни, 
аҳамияти ва 
муҳимлиги билан фарқ қиладиган “Информатика” ва 
“Ахборот технологиялари” фанларининг мантиқий боғланган 
дастурининг мавжудлиги;
фанларни 
ихтисослаштирилган 
дастурда, 
яъни 
бакалавриат йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда ўқитиш имконияти;
фанларнинг дастурида 
ахборот технологиялари 
сохдсининг ривожланишини ҳисобга олиш мумкинлиги.
“Информатика” ва “Ахборот технологиялари” фанларини 
ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида модуль 
тизимини кўрсатиш мумкин, чунки бу тизим талабалар 
билимининг турли-туманлигини ҳисобга олади. Модуль 
тизимининг яна бир ижобий хусусиятларидан бири фаннинг 
мазмунини кенгайтириш, ўзгартириш, такомиллаштириш 
ва янги модуль элементларини киритиш, шунингдек модуль 
орасида янги босқичларга ўтиш мумкинлигидир.
Услубият (методология) жиҳатидан “Информатика” ва 
’’Ахборот 
технологиялари” 
фанларининг 
узлуксизлиги 
куйидагиларга асосланади:
• 
фанлар 
мазмунининг бирлиги, 
яъни 
бир-бирини
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўлдириши;
ўқитиш 
усулининг 
ва 
билиш 
кўникмаларининг 
ўхшашлиги.
Юқоридагилар билан бир қаторда ўқув қўлланмасини 
тайёрлашда республиканинг алоқа ва ахборот технологиялари 
соҳасида кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва мутахассислар 
малакасини 
ошириш 
бўйича 
базавий 
олий 
таълим 
муассасаси ҳисобланган Тошкент ахборот технологиялари 
университетида сўнгги 
йилларда 
“Информатика” 
ва 
“Ахборот технологиялари” фанларини ўкитиш тажрибаси 
асос қилиб олинди. Баъзи олий таълим муассасаларининг 
бакалавриат йўналишлари ўқув режаларида “Информатика” 
ва “Ахборот технологиялари” фанлари битга фан сифатида 
олиб борилади. Айни ҳолда, қўлланмадан фаннинг иккинчи 
қисмини ўзлаштиришда фойдаланишга маслахат берамиз.
Фанни 
ўқитиш 
модуль тизимида 
олиб 
борилишга 
мўлжалланган бўлиб, модуллар бир-бири билан мантиқий 
боғланган.
ТАТУда сўнгги йилларда “Информатика” фанини ўқитиш 
фан бўйича талабалар билимининг турли-туманлигини 
ҳисобга олиб табақалаштирилган гурухларда олиб борилади. 
Мазкур тизимни “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишда 
ҳам тажриба сифатида қўллашни тавсия этамиз.
Қўлланманинг баъзи модулларидан (бобларидан) академик 
лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, шунингдек 
фанни мустақил ўрганувчилар хдм фойдаланишлари мумкин.
Қўлланмада учрайдиган атамалар ва тушунчалар талқини 
барчамизга бир хил бўлиши учун қўлланманинг охирида 
алохлда модуль сифатида глоссарий (тушунчаларнинг лугати) 
берилган.
Қўлланмани тайёрлашда О. А. Бакиров, С. Р. Саидходжаев, 
“Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчилари X. Б. 
Султанов (З-боб), Халимова Д. М. (4-боб) ва У. Р. Хамдамовлар 
(5-боб) яқиндан ёрдам берди. Ушбу ўқитувчиларга, шунингдек 
материаллардан фойдаланишга имконият яратган ва фойдали 
маслахдтлар 
берган 
ҳамда 
компьютерда 
саҳифалашда, 
муҳаррирлик, 
мусаҳҳихлик 
ишларида 
ёрдам 
берган 
“Информатика” ва “Ахборот технологиялари” кафедралари 
ходимларига, тақризчиларга ҳамда қўлланма ҳақидаги барча 
фикр ва мулохдзалари учун ҳурматли китобхонларга муаллиф 
ўз миннатдорчилигини изҳор этади.
Муаллиф
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 9,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish