83
2.5 Ички банк назорати, унинг турлари ва аҳамияти.
Ички назорат маълум ѐки аниқ вақт мобайнида амал қилиниши лозим
бўлган тартиб ѐки қоида бўлмасдан, балки у банкнинг барча бўғинларида
кунлик банк операцияларнинг бошланишидан тортиб тугагунга қадар доимий
юритиладиган банк фаолиятининг ажралмас қисмидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-
сон билан рўйхатга олинган ―Ўзбекистон Республикаси банкларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш
тартиби тўғрисида‖ги йўриқномада ички назорат турлари бўйича
қуйидагилар келтирилган.
Ички назорат ўз навбатида дастлабки назорат, жорий назорат ва якуний
назоратга бўлинади.
Бухгалтерия операцияларини дастлабки назоратдан ўтказиш
Дастлабки назорат Фронт-офис ходимлари (агар, банк таркибий
тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинган бўлса) ѐки масъул ижрочи
бухгалтер (агар, бухгалтерия аппарати бир бутун яхлит бўлган тақдирда)
томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг самарадорлигини,
банкнинг ички сиѐсатига ҳамда амалдаги қонунчиликка мос эканлигини
таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар, операциялар хорижий
валютада халқаро шартномалар асосида амалга оширилса, шартнома
шартларига риоя қилиниши лозим.
Мижозлардан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилишда, уларнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкнинг
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларида
белгиланган
шаклдаги
бланкда
ѐзилиб
тўғри
расмийлаштирилганлиги,
барча
реквизитлар
тўлиқ
ва
тўғри
тўлдирилганлиги, ушбу пул ҳисоб-китоб ҳужжатларида бўяш, чизиш ва
тузатишга йўл қўйилмаганлиги, шу жумладан ҳисобварақни тасарруф
86
чекида қўйилган имзо ва муҳрнинг банкдаги имзолар ва муҳр намуналарига
мос келиши, шунингдек вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги
маълумотларнинг нақд пул чекида қайд этилган маълумотларга тўғри
келиши;
мижознинг депозит ҳисобварағидаги маблағларининг нақд пул чек
билан олиниши лозим бўлган маблағдан кам эмаслиги.
Фронт-офиснинг ушбу мижозга хизмат кўрсатувчи ходими ѐки масъул
ижрочи бухгалтер (Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинмаган банкларда),
текшириш амалларини бажариб, эътироз бўлмаганидан сўнг, нақд пул
чекининг орқа томонига тегишли касса рамзи рақами ва санани кўрсатган
ҳолда имзолаб, нақд пул чекини Бэк-офис ходими ѐки назоратчи бухгалтерга
(Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинмаган банкларда) беради. Нақд пул
чекининг назорат маркасини мижозга қайтаради.
Фронт-офис ходими ѐки масъул ижрочи бухгалтер мижозлардан қабул
қилинган барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаларига асосан
маълумотларни дастурга киритади ва тўлов ҳужжатларини имзолаб, электрон
тўлов тизими орқали уларни жорий назоратдан ўтказиш учун Бэк-офис ѐки
назоратчи бухгалтерга юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: