81
Мижозларнинг уларга ҳисобварақлар очиш тўғрисидаги аризалари барча
зарур ҳужжатлар билан бирга ҳар бир мижоз бўйича тутиладиган алоҳида
йиғмажидларда сақланиши лозим. Бундай йиғмажилдлардан ҳужжатларнинг
чиқариб олинишига мутлақо йўл қўйилмайди.
Ушбу йиғмажилдга имзо ҳуқуқи ўзгаргани тўғрисидаги ѐзишмалар,
ҳисобварақни тасарруф этиш ваколатини белгиловчи ҳужжатлар, ссуда
ҳисобварақлари очиш тўғрисидаги
мажбурият аризалари, шунингдек
ҳисобварақлар очиш ҳақидаги фармойишларнинг нусхалари тикилади. Ҳар
бир йиғмажилдга талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозит
ҳисобварағининг рақами қўйилади.
Ҳисобварақларни юридик расмийлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни
сақлаш вазифаси бош бухгалтер ѐки унинг ўринбосари
зиммасига
юклатилади. Ушбу йиғмажилдлар қулфланадиган жавонларда сақланиши
лозим. Амалдаги имзо намуналари амалиѐт бўлими ходимларининг
қулфланадиган картотекаларида сақланиши лозим.
Ҳисобварақларни юридик расмийлаштириш билан боғлиқ ўз кучини
йўқотган ҳужжатлар йиғмажилдда қолдирилади ва улар устига чизиқ
тортилиб янги ҳужжатлар билан алмаштирилгани ѐзиб қўйилади.
Имзолар
намуналари қўйилган карточка алмаштирилаѐтганда ўз кучини йўқотган
карточкалар нусхаларидан бири мижознинг юридик йиғмажилдига тикилади,
қолганлари эса йўқ қилинади.
Бухгалтерия ҳисобига тегишли барча материаллар (ўтган ойлар учун
бухгалтерия
ҳужжатлари
банк
архивига
топширилгунга
қадар,
бухгалтериянинг стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган жорий
архив ҳужжатлар бут сақланиши учун жавоб
берадиган махсус ажратилган
ходим қўл остида бўлади.
Агар омборда жой етмаса, айнан шу ходим бухгалтериядаги темир
жавонларда сақланадиган ҳужжатларнинг дахлсизлигига жавоб беради.
82
Омборда ва жорий архивда сақланаѐтган бухгалтерия ҳужжатларига
доир маълумотлар касса ҳужжатлари бўйича жавобгар ходим ҳузурида, бош
бухгалтер ѐки унинг ўринбосари (бўлим бошлиғи)
имзолаган талабномалар
асосида олинади. Маълумот олиш учун рухсат берилган банк ходими кассир
ѐки жорий архивни бошқарувчи ходим кузатувида ишлаши лозим.
Ҳужжатлар учун жавобгар шахслар маълумот олишга рухсат берилган
ходимлар томонидан ҳужжатларга бирор-бир тузатишлар ва ѐзувлар
киритилмаслигини кузатиб туришлари шарт.
Омбор ва жорий архивдан кирим-чиқим ҳужжатлари бош бухгалтернинг
ѐзма рухсати бўйича берилади. Кун охирида ҳужжатлар қайтарилиши шарт.
Архив ҳужжатлари фақат қонун ҳужжатларининг талаблари асосида
олинишига йўл қўйилади.
Ҳужжатнинг асл нусхаси олинаѐтганда бу ҳақда
икки нусхада
далолатнома ѐки баѐннома тузилиб унга банк раҳбари ѐхуд унинг
ўринбосари, бош бухгалтер ва ҳужжатни талаб қилган ташкилот вакили имзо
чекади. Далолатнома ѐки баѐнномада айнан қандай ҳужжат олинаѐтгани,
унинг кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаѐтгани аниқ кўрсатилиши
керак. Далолатнома ѐки баѐнноманинг иккинчи нусхаси юқорида қайд
этилган вакилга топширилади. Ҳужжатнинг олинган асл нусхаси ўрнига бош
бухгалтер тасдиқлаган нусха ҳамда далолатнома ѐки баѐнноманинг биринчи
нусхаси ва ҳужжатни олиш хусусидаги талабнома қўйилади. Бу талабномада
асл ҳужжатни олган шахс имзоси ҳам бўлиши лозим. Ҳужжат олингани
тўғрисида бош бухгалтер шу ҳужжат турган йиғмажилд муқовасига ѐзиб,
имзо чекади.
Бир йилнинг турли саналарига тегишли кирим-чиқим ҳужжатлари бир
вақтнинг ўзида олинаѐтган ҳолларда бу ҳужжатларнинг
барчаси учун битта
далолатнома ѐки баѐннома тузилиб, унга шу ҳужжатлар рўйхати киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: