С е н б у ю к с а н!!! Қуюқ саломлашмоқ учун яралган дунё



Download 94,4 Kb.
bet1/12
Sana23.02.2022
Hajmi94,4 Kb.
#163138
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МЕНИКИ-3 - копия


М Е Н И К И
мустақил фикр фалсафасининг
Т А Ф А К К К У Р Ш У Н О С Л И К бўлими.

С Е Н А З И З С А Н


С Е Н М У Т А Б А Р С А Н
С Е Н Б У Ю К С А Н!!!

Қуюқ саломлашмоқ учун яралган дунё
Сўз боши
Ассалому алайкум азизлар, илм аҳли, дин пешволари ва ҳамда ҳамюртлар ва замондошлар.
Авваламбор яратганнинг ўзи сизу – бизни тўғри йўлга, тўғри фикрга ва тўғри амалларга бошласин бош-қош бўлсин ва ҳар доим раҳномалик қилсин; ва албатта: Эй оллоҳим ушбу ёруғ оламни бир сўз билан йўқни борга айлантирган эй буюк зот авваламбор мана шундай дориламон кунларгача сизу-бизни эсон-омон етказган Ҳақга, Ҳақону-ҳақга, Яратган эгамга ҳамду-санолар бўлсин; ва албатта мана шундай дариламон кунларгача эсон-омон етиб келишизда ўзининг муносиб ҳиссасини ва улишини қўшган ўтган умри марҳум ота ва она қориндош-уруғларимизга ва шу билан бирга мана шундай дориламон замонамизни бунёд бўлишида ўзларининг муносиб ҳиссасини ва амалларини қўшиб армон билан яшаб ўтган барча умри марҳум фуқороларимизга оллоҳ-таолонинг раҳматлари ҳар доим ёғилиб турсин ва уларнинг руҳи ва хотирасини оллоҳ таоланинг ўзи ўз паноҳида асрасин ва уларнинг руҳи ва хоираси сизу-бизга ҳамиша ҳамнафас ва мамдадкор бўлсин. Амин. Ҳақиқатан ҳам: Яратган ҳақ, яратгани рост ва яралгани чин. Биз бугун тирикмиз, тирикликдамиз, оллоҳ таоланинг иродаси; яратган эгамнинг иймон-эътиқоди; илк бош-бошланғич жавҳарнинг соҳиби; уйғоқ қалб эгаси: Сен бу борада Сен доим, то абад ва албатта сен ҳамиша Сен Ҳақсан, Сен ҳақиқатсан, Сен мангусан оллоҳим! Ҳа азизлар сиз билан биз яралган оламнинг айланган дунёсида уйғоқмиз, тирикмиз ва тирикликдамиз. Ушбу тирикликда биз: Яратган эгамнинг иймон-эътиқоди, Оллоҳ таоланинг ердаги сояси; бош-бошланғич ақли аввал илк жавҳарнинг ҳисси-Ҳаёти; Жамиики тирикликнинг гултожи мағзи-маёғи; парвардигору оламнинг шуур-шижоати ҳирси-ҳаёси; ушбу ёруғ олам оллоҳининг моҳияти; у яратган моҳият ҳодисасининг асл маҳият мазмуни ва унинг воқелиги; уч иттифоқ бирлиги ва бутунлигини ўзида ифода этган ҳазрати инсонмиз; бир сўз билан қисқа қилиб айтганда яратган эгакмнингнь ь мавжудлиги туфайли сиз билан биз бу ёруғ оламда тирикмиз, уйғоқмиз, уйғоқликда биз ҳисмиз- -ҳаётмиз. Ушбу тириклик ва тирикдаги уйғоқ қалб бўлиб яшаётган ҳаётимизнинг

-2-
қодр-қиймати шунчалар юксакки, у шунчалар азиз, мутабар ва буюкки, уни биз ҳеч бир сўз, ҳеч бир фикр, ҳеч бир ғоя ва ёки ҳеч бир амал билан ифода этиб ҳам, уни тўлдириб ҳам, уни қайта ҳосил қилиб ҳам бўлмас, Биз уни илк бор ҳис этган кунимиздан бошлаб, яъни ушбу ёруғ оламда илк тириклик ва тирикликдаги Ҳаёт пайдо бўлиб, унда бизни шуур-шижоат,ҳис-туйғу уйғоқлик ва тириклик чулғаб олган кунидан бошлаб; унга нисбатан билдириган илк сўзимиз, ҳис этган туйғумиз, яратганингга шукр, деб беъэхтиёр ҳис этган илк ҳиссиётимиз ва унга нисбатан, бераётган шуур-шижоатингга шукр , деб шукр қилганимиз ва шукроналик билдириб яшаб келаётганлигимиз ҳаммага аён. Шундай экан азизлар,билингки биз сиз билан бирга ва биргаликда ўртоқлашмоқчи¸ дўстластмоқчи, суҳбатлашмоқчи, танимоқчи, билмоқчи, англамоқчи ва тўлиқ ва асосли, илмий англаб етиб қуюқ саломлашмоқчи бўлган, бугунги кунга келиб унтилишига сал қолган энг қадрдон, энг азиз, энг мутабар, энг буюк мавзу: олам, дунё ва ушбу тириклик ва тирикликдаги умумий ҳаётимизни вужудга келтирган, пайдо қилган, унга асос солган ва асос бўлиб хизмат қилган кучлар, бош-бошланғич ақли аввал, илк жавҳар, илк моҳият ва шу моҳият ҳодисасининг воқелиги; ушбу воқеликда бўлган, яшаётган уйғоқ қалб эгаларининг унга бўлган муносабати, инсон зотининг бугунги кун аҳволи маданияти ва манавияти, ҳазрати инсон онггида ва қалб қурида қадр-қиймати кундан-кунга ошиб бораётган ҳис-туйғулар, фикр-ғояларида мужассам бўлган эзгулик ва шу эзгуликни ифода этувчи, тавсифловчи, улуғловчи, шарафловчи фикрлар ва ғоялар хусусида бўлади. Яъниким инсон онггига ва онг тубида, аслида туб онгда, яъни инсон боласи ушбу заминда дунёга келишидан бошлаб¸ бошдан, азалдан мавжуд бўлган илк бош-бошланғич шуур, ҳис-туйғу ва шу илк ҳис-туйғуни ифада этувчи, тавсифловчи, шарафловчи инсон тафаккури асослари хусусида бўлади. Яъниким, юқорида таъкидлаганимиздек инсон боласи ушбу заминда дунёга келибдики, унинг ушбу тирикликга ва тирикликдаги умри ва ҳаётига бўлган шукроналик ҳис-туйғусини тўғри ифода эта олган ягона сўз ҳам, фикр ҳам ва ҳамда ғоя ҳам Яратганингга шукр, деб беъэхтиёр айтиб иқрор ва таскин топиб ккелаётганига ва бундан кейин ҳам, ушбу шукроналикнинг такрор ва такрор ўқтирилиши ва табиий равишда ўқилиши ёдга олиниши ва уни ич-ичидан ҳис этиши тайин ва у мутлақ асосли ва у аслида илмий асосга эгадир.


-3-
(Ҳали ҳеч бир файласуф, мутафаккир, назариётчи олим ва ҳаттоки доҳийлар алоҳида фалсафа ёзган ва фалсафа мактабини яратган файласуфрлар ҳам, инсон онггининг табиий таажуби ва ҳосиласи бўлган Яратганингга шукр ғоясининг илмий асоси бор эканлигини ўз фалсафаси ва илмий ишларида ифода этмаган. Аммо унга яқин борганлар, унга бўлган уринишлар ва ўз фалсафасида уни ифода этадиган муайян фикрлар ва ғоялар фалсафа тарихида учрайди. Бунга мисол тариқасида Авестодаги эзгу сўз, эзгу ният ва эзгу амал ва ўрта Осиё файласуфларида Ақли аввал¸ илк жавҳар-мутлақ куч, Вужуди вожиб ва вужуду мумкин ғоялари Европа файласуфларининг Материя, атом, модда ва моддийликга асосланган ғоялари ва немес файласуфи Гегельнинг “абсолют идеяси”, “мутлақ ғояси” яъни “ўзи-учун-ўзи мавжуд” мутлақ ғоялари бунга мисол бўла олади.) Биз бу ерда фалсафа тарихи ва фалсафа илмининг нечоғли аҳамиятли илм эканлигини ўқтиришни эмас, балки бош-бошланғич сарловҳамиз бўлган Сен азизсан, Сен мутабарсан¸ Сен буюксанни аввал бошда, онг тубида биз Яратганингга шукр, деб билган ва унга шукраналар айтган туб, бош-бошланғич ҳақиқат, ҳар доим такрорланадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган, ҳар доим ва ҳар бир доврда янгидан янги моҳият мазмунини тугадиган бош-бошланғич туб моҳият ва шу туб моҳиятнинг онгда ва онггимизда табиий ҳосил қилган моҳитятлар мазмуни ва унингг аҳамияти ва вазифаси хусусида бўлади. Ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш фалсафа илми ҳисобланиб ва шу фалсафа илмининг ўзига яраша, билиш, тушуниш, англаш, тўлиқ ва асосли илмий англаб етиш ва файласуф тамонидан тўлиқ ва асосли илмий англаб етилган моҳиятни, асосни, воқеликда бўлган моҳият ҳодисаларининг онгда ва онггимизда ҳосил қилган моҳиятлар мазмунини ўқувчига: мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш имкониятини берувчи услуб ва услублари борки, биз ушбу ишимизда иккинчи имкониятдан фойдалана олмаймиз. Яъни биз бу ишда фақат ва фақат мустақил англашилган моҳиятилар мазмунини ифода этувчи фикрларни ва албатта мутлақ мустақил тўлик англаб етилган фикрлар гулдастаси ва туб мағзи ва гултожиси бўлган ғоя ва асл ва туб ғояларни ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Ёдингизга солишимиз зарур бўлган мустақил билиш, тушуниш ва мустақил англаш ва англаб етиш қонун-қоидаси, услуби, йўл-йўриғи ва шартлари борки, биз буни айтмасак, ўқтирмасак бўлмас. Шундай экан азизлар ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш умумий
-4-
тарзда фалсафа илми бўлиб, фалсафа илмининг асосини мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш ҳисобланиб, бу иш, яъни фалсафа барча инсонларда ҳар доим фаол ва уйғоқ ва у инсон ақл заковатининг маҳсули, фақат шу фан фалсафа илмигина инсон манфаатига хизмат қилган ва у бу йўлда энг мураккаб масалаларни ечиш, ҳал қилиш имкониятига эга бўлган ягона фандир. Чунки у мустақил билиш, тушуниш ва илмий англаб етиш қонун-қоидаларини ўзи мустақил кашф этган ва кашф этадиган ягона илм ва билим манбаидир.Бунга мисол тариқасида яна ўша яратганингга шукр, бу онсон боласининг ушбу тириклик ва тирикликда туйган илк ҳис-этган туйғуси; яратувчига нисбатан, мустақил билиб, тушуниб ва онгда англаб етиб билдирган илк фалсафаси эканлиги ўз-ўзидан аён. Шундай экан азизлар, англадингизки ушбу ишимиз ушбу ёруғ оламни яратиувчисига, яратганингга шукр, деб билган куч-қудрат, асл, туб бош-бошланғич моҳиятга ва шу туб моҳиятнинг онгда табиий ҳосил қилган, тугкан ва туйган моҳиятлар мазмунига бағишланади. Сиз азизларга маълум бўлса керак фалсафа илмининг иш қуроли сўз, фикр ва ғоялардир ва фалсафа фанининг асосий кўрадиган ва мустақил ўрганадиган асосий ва энг муҳим масаласи бу албатта туб моҳият ва шу туб моҳият ҳодисаларининг содирликда ва воқеликда бўлган ва бўлаётган қонун-қоидасини фалсафий англаш ва англаб етиш орқали, айнан шу моҳият ҳодисасининг ўзида мавжуд бўлган қонун-қоидасини фалсафа илми қонун-қоидасига биноан тўғри ва илмий ифода этиш, унга ва уларга нисбатан энг мақбул фикр ва ғояларни ўқувчига етказиш ҳисобланади. Бу борада сизга етказмоқчи, вақиф қилмоқчи бўлган барча мулоҳазалар, фалсафа илмида фикр ва фикрлар ҳисобланади. Ва бу фикр ва ғоя мустақил фикр фалсафаси бўйича:
ФИКР бу муайян моҳиятнинг ва ёки моҳият ҳодисасининг онг тамонидан англашилган ва англаб етилган мазмуни ҳисобланиб;
ҒОЯ эса – бу инсон онгги тамонидан тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, яъни гултожиси, асл ва туб мағзи ҳисобланади.Ва у мустафил фикр фалсафасида улар қўйидагича таърифланган
ФИКР - муайян моҳиятнинг ва моҳият ҳодисасининг мазмуни.
Ғоя – тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси.

-5-
Кўриниб турибдики биз инсонларга ушбу ҳаётимизда кунлик ва кундалик турмушимизда энг керак бўлган нарса, бу албатта онгдан ва онггимиздан ташқарида юз берган, бераётган туб моҳият ва шу моҳиятнинг амалдаги ҳодисаси ва ҳодисада юз бериб турган воқеа ва вақеликларнинг мазмуни сув билан ҳаводек зарур бўлган моҳиятлар мазмуни керакки, уни бизга Меники номли мустақил фикр фалсафаси тамонидан тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси етказиб беради деган умид ва илинж билан кириш сўзимимзни тамомлашдан олдин, ушбу ишимиздан асосий мавзумиз Меники қилиб олишимиз, Меники деб билишимиз, Меники деб ҳисоблаб севиб- ардоқлаб, меҳр-муҳаббат кўрсатиб, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, яратгангга шукр, деб билган куч-қудратни бугунги кунда биз билишимиз, тушуниб етишимиз, онгда ва онггимизда англаб етишимиз лозим бўлган бош-бошланғич туб моҳият ва туб моҳиятнинг моҳият ҳодисалари борки, биз сизга унинг бор буйини эмас, яъни бутун бир илти минг бетлик фалсафа ишини эмас, балки биз сизга худди шу уч минг (3000) бет ўзбек тилида ва икки ярим минг (2500) бет рус тилида ёзилган фалсафанинг фалсафа асосларини, яъни қисқа ва лунда қилиб айтганда Меники номли мустақил фикр фалсафасининг мутлақ мустақил, тўлиқ, асосли ва ҳаттоки айтиш мумкинки илмий англаб етган натижасини, фалсафа асосларининг ўзини ҳукмингизга ҳавола қилишга қарор қилганлигимизнинг асосий сабабини сунги сўзимизда батафсил айтиб ўтамиз. Ҳозир биз, сизга, юқорида таъкидлаганимиздек фалсафа юритишнинг, муайян масалани ва ёки моҳиятни ва ёки моҳият ҳодисасини фалсафа қилишнинг ҳам ва ҳамда уни ўқувчига меъёрида¸ тайёрлаб, пишитиб етказиб беришнинг ўзига яраша қонуни, риоя қиладиган қоидаси мавжуд бўлганлиги учун, биз шу жойда ва шу пайтнинг ўзида шундай қорорга ва тухтамга келдикки, ушбу асар муаллифи босиб ўтган йўлда онггида ҳосил бўлган уйлар, мулоҳазалар, фикрлар, ғоялар ва шу Меники номли мустақил фикр фалсафасига асос бўлиб хизмат қилган назарий, фалсафий ва илмий асосларни, тушунчаларни, фикрларни, ғояларни эътиборинггизга ҳавола қилиш орқали, юқорида таъкидланган фалсафа илмининг билиш, тушуниш, англаб етиш ва фалсафа илмининг англаб етган асосларни ўқувчига етказиб бериш муаммосини худди шу услуб, яъни муаллифнинг онгида пайдо бўлган фикрлар, ғоялар билан бирга ҳамоҳанг бўлиб фикр юритиш, ушбу муаммо ва мураккаб масалани ижобий


-6-
ҳал қилади деган умид билан, яна бир мустақил билишга, тушунишга ва мустақил англаб етишга дахлдор бўлган энг муҳим шартлари борки, биз уни сизга алоҳида эслатиб ўтишимиз лозим бўлади. Фалсафа илмининг, яъни мустақил билиш, тушуниш ва анлаб етишнинг Биринчи шарти: Ўқиётган ва ёки нглаб етаётган фикрни ва ёки онгда ва ёки онггингизда ҳосил бўлган фикрни хулосаламанг ва хулосага торта кўрманг. Чунки фалсафа илмида хулосага тортилган фикр ўликдир. Иккинчи шарт: Мустақил билишни, тушунишни, муайян муаммо ва ёки масалани англаб етишни мақсад қилсангиз, айнан шу муаммо ва ёки масала ва моҳият ва ёки моҳият ҳодисаси хусусида мустақил фикр юритиш, яъни билишингиз, тушунишингиз, англаб етишингиз керак бўлган манбаа ва асос хусусида ўйлаш, унинг ич-ичига кириб бориш учун унинг ички, туб асосини ақл билан фаҳмлаш, умумий қилиб айтганда, ушбу иккинчи шарт фалсафанинг ва фалсафа илмининг асоси ва пойдевори ҳисбланади, яъни уйламасдан¸ фикр юритмасдан ҳеч бир нарса ва ёки нарсанинг моҳияти ҳам, маъноси ҳам¸ мазмуни ҳам онгга маълум бўлмайди ва у ҳеч қандай мазмун кашф этмайди. Шундай экан азизлар фалсафа илмининг яна бир иккинчи шарт каби учунчи шарти ҳам борки, бу шарт ҳаммада ва ҳар бир онгли инсонда бошдан, азалдан мавжуд, аммо у бугунги кунда уйқуда, мудроқ ҳолда бўлиши мумкин, уни уйқудан уйғотадиган бирор бир жўяли фикр ва ёки туртки керакки, бу учунчи шарт сабабдир. Яъни ҳар қандай онгли инсон бирор бир сабабсиз фикрламайди, фикр юритмайди ва ёки англаб етишга мажбур бўлмайди.Шундай экан азизлар биз бугун сиз билан бирга кимни ва ёки қайси куч-қудратни ва ёки моҳиятни ва яна моҳият ҳодисасини Яратганингга шукр Эгам дея билган зотнинг, (яна такрор айтамиз) бугунги кунда Сен азизсан, Сен мутабарсан, Сен буюксан деб шарафлаётган, улуғлаётган ва ҳар доим шу шарафга ва улуғликга сабабнинг ўзи шу асаримизнинг ўзига энг асосий сабаб ҳам ва ҳамда сабабчи ҳамдир. Яъни ушбу асосий асаримиз Меники номли мустақил фикр фалсафасини юртимизда мустақиллик туфайли ва мустақиллик даврида тўғилишига ва ёзилишига сабабчи бўлган сабаб ҳам, сабабчи ҳам, ушбу тирикликни бунёд этган яратган эгамнинг ўзи. Ҳеч бир шак шубҳа йўқки ушбу ёруғ оламда энг “эзгу сўз”-тўғри сўз ҳам, энг “эзгу ният “ - тўғри фикр ҳам, энг тўғри “эзу амал”- тўғри амал ҳам яратганингга шукрдир. Шундай экан азизлар ҳар доим беъэхтиёр дилга жо бўлган, тирикликга асос бўлган ва асосий моҳият
-7-
ва моҳият ҳодисасига бўлган муносабатимиз аввал бошдан, бошланиш қандай ва қаердан бошланган бўлса, худди шу асосга, манбаага, ушбу ёруғ олмни яратганга нисбатан ушбу энг “эзгу сўз”- тўғри сўз ва энг “эзгу ният”- тўғри фикр манбаага ва асосий асосга нисбатан тўғридир ва у ҳаттаки илмийдир.Юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу ёруғ оламнинг бошда яратувчи оллоҳи, яралувчи дунё асоси бор эканлигини илмий тасдиқловчи ҳеч бир илмий ёзма иш мавжуд эмас, аммо бахтни қарангки, у инсон онгги фалсафасида ва фалсафасининг ўзида мавжуд экан, фақат у ёзма равишда ифода этилмаган, яна ҳам аниқроғи у фалсафа қилинмаган, у қандай туйилган, ҳис қилинган, беъэхтиёр табиий айтилган ич-ичидан туйган ва ҳис этган бўлсада, у ҳақида чуқур, обдан уйламаган, бунга унинг вақти ҳам бўлмаган, чунки у тириклик ва тирикчилик ташвишларидан ортмай, яна ўша Яратганингга шукр деб қоноатланиб келганлиги ва келаётганлигига ҳаммага аён. Албатта сиз билан биз ушбу тириклик учун яратган эгамдан қарзимиз кўп, фарзимиз эса унданда ўлкан ва масъулиятлидир. Шу уринда фалсафага ва фалсафа илмига оид яна бир шарт, туғрироғи амал ёдимизга тушдики, бу фалсафанинг ва фалсафа илмининг тўртинчи шарти, яъни унинг амали ҳисобланиб, бу тўртинчи амал ва амали – мустақил фикр юритиш ва мустақил фикр юритиш орқали фикр ишлаб чиқариш ҳисобланади. Яъни бу амал ўқувчининг иши эмас, балки ўқитувчининг, ўқитаётган ва ўқтираётган ўқитувчининг иши ва унинг ўқитиш ва ўқтириш услубидир. Фалсафанинг ва фалсафа илмининг ушбу тўртинчи шарти, яъни унинг амали фақат ва фақат файласуфнинг иши ва амали ҳисобланиб, у муайян муаммолар, масалалар, моҳиятлар, ҳодисалар, воқеликлар, ҳоллар ва ҳолатлар хусусида обдан, тубдан кенг доирада фикр юритиб, уларга нисбатан¸ у ўзининг фикрини ишлаб чиқаради. Бунга мисол тарқасида бир нечта мустақил фикр фалсафаси тамонидан ишлаб чиқилган фикрларни ҳукмингизга ҳавола қилиш билан ҳар бир фикрнинг онгдаги вазифаси ва аҳамиятини аниқлай оламиз. Мавзумизга дахлдор бўлмасада бунга биз маажбурмиз ва унга мисоллар келтириб ўтамиз:

-8-
Маданият ва маънавият – оғиздан чиқиб қулоқга кирадиган нарса эмас, у кунлик ва кундалик ҳаётда ўрганилаётган, ўзлаштирилаётган ва ортирилаётган моҳият ва шу моҳиятга бўлган муомила ва муносабатдир.


Ўқиш деплом учун эмас – деплом илм учун керак.
Хаёлни – Ҳаёт, ҳаётни эса тарихий тараққиёт ўз измига солиб кетади.
Шариат – шариот эмас, шароит - шариат эмас.
Сиёсат калта куйлакка ухшайди, олдингни ёпсанг орқанг, орқангни ёпсанг олдинг очилиб қолар, шунинг учун инсон кенгфелли бўлиши лозим.
Хотин бу ҳокимиятдир, эр эса бу давлатдир, Эр давлатнинг ҳар қандай сиёсатини, хотин ҳокимият ўз манфаатига ўзлаштириб кетади.
Бозор иқтисодиётининг асоси бандликдир, Бандлик ўзининг асоси бўйича солиқдир, БАНДЛИК – СОЛИҚ + ижтимоий ва иқтисодий + ҲИМОЯ давлат ва жамият тараққиётининг асоси ва гаровидир.
Тартибсизликни тартибга келтириш йўлидан эмас, айнан шу тартибсизликнинг тартибини топиш йўлидан бориш лозим.
Кўриниб турибдики юқорида келтирилган фикрлар мустақил фикр фалсафаси тамонидан мустақил фикр юритиб, мустақил англаш орқали мустақил ишлаб чиқарилган фикрлардир ва сиз бу ерда ушбу фикрларни ўқиётганингизда қийналмасдан тўғри тушуниб етасиз ва ушбу ишимизда шундай фикрлар ва умумлашиб келган ғоя ва ғояларнинг асосларини ифода этувчи фикрлар учрайдики, уни сиз биринчи ўқишдан тушунмаслигингиз мумкин ва ҳаттоки илмий даражага эга бўлган илм-фан аҳли ҳам бир ўқишда тушунмаслиги аниқ. Чунки ушбу ишда илм-фан хулосалари ва ҳаттоки амалдаги фалсафа илми асос қилиб олган айрим асослар учрамайди. Яъни демоқчимизки амалдаги фанлар (фалсафа илмидан ташқари) ўзлари ишлаб чиққан қонун-қоидалар: аксиомалар, теорималар, тенгламалар ва формулалар оқали иш юритса ва шу кунгача маълум бўлган қонунлар, назариялар ва таълимотлар асосида фикр юритади ва шу асосларга асосланиб фикр ишлаб чиқадилар. Шу сабаб ҳукмингизга ҳавола қилинаётган иш, бу мутлоқа бошқа иш, яъни у амалдаги илм-фан (фалсафа илмидан ташқари) қонун-қоидаларини умумий тарзда
-9-
билган ҳолда, уларга асосланиб фикр юритмайди ва у инсон онгги тамонидан ишлаб чиқилган ҳеч бир назарияни асос қилиб олмасдан, унинг ўзи мутлақ мустақил билиш, тушуниш, тасаввур қилиш ва тўлиқ ва асосли илмий англаб етиш орқали фикр юритади ва манбааларга нисбатан энг мақбул ва асосли фикр ишлаб чиқаради. Шундай экан азизлар ушбу фалсафа қандай тушунилаётган ва англашилаётган бўлса, уни сиз худди шундай деб қобул қилинг ва юқорида таъкидлаганимиздек ҳеч бир фикрни хулосаламанг ва хулосага тортманг. Бу ерда сизнинг, яъни ўқувчининг ва ўқиётганнинг вазифаси фақат ва фақат ўқиш, ўқиш ва яна ўқишдан иборатдир. Қанчалик кўп ва хўп ўқисангиз, билишингиз, тушунишингиз ва англаш ва англаб етиш имконияти ошиб боради ва оқибатта сиз бир фикрнинг ўзидан бир дунё маъно ва мазмун ўзлаштириб ва ортириб олганингизга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бунга бизнинг ишончимиз комилки биз тамондан ҳукмингизга тақдим қилинаётган Меники номли мустақил фикр фалсафасини ва фалсафа илмини ўқиган сайин билимингиз ошиб, илмингиз чуқурлашиб боради ва бу фалсафанинг иши ҳам, асосий мақсад-муддоаси ҳам шу, аввало ўзни билмоқ, ўзгаларнинг илғор фикрларини ҳурмат қилмоқ, оқ-қорани танимоқ, яхши-ёмонни ажратмоқ, дунёни танитмоқ, бутун олам сир-синатидан воқиф қилмоқ, олам ва одам моҳият ҳодисаларининг асосий ва энг муҳим қонун-қоидасига риоя қилишни ўрганадиган ва ўргатадиган фан бу албатта фалсафа ва фалсафа илмидир.
Шундай экан азизлар яратганнинг, яъни оллоҳ таоланинг бизга берган буюк инъоми тириклик ва тирикликда, биз яшашни, яхши яшашни, сермазмун ва пурмаъно умр кичиришни ўрганамиз, яратганнинг яратилган имкон воқелигига иқрор бўлиб, унинг барча моҳият ҳодисаларнининг моҳият қонуни ва ҳодиса қонуниятларига риоя қилиб яшашга масъулмиз ва бу йўлда биз сизга энг “эзгу сўз”-тўғри сўзни, энг “эзгу ният”- тўғри фикрни ва албатта энг “эзгу амал”- тўғри амалларнинг энг умумий ва асосий фикрларни ҳукмингизга ҳавола қилишга ҳаракат қиламиз; ва бу ишимиз бесамар кетмаслиги учун фалсафанинг ва фалсафа илмининг олтин қонун-қоидаларига амал қилган ҳолда, кириш сўзини ана энди тугаллаб энг асосий мавзумиз тириклик ва биз шу тирикликда ҳис этган шууру- ҳиссиётларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва албатта мустақиллик шарофати ила юртимизда дунёга келган Меники номли мустақил фикр фалсафасининг фикр-мулоҳазалари,
-10-
фалсафий фикрлари, ўта хусусий туб онг ва унинг қалб дунёси ва дунё олами ғоялари билан ошно бўламиз. Бу йўлда биз сизга хўш келибсиз азизлар Меники номли мустақил фикр фалсафасининг тафаккуршунослик бўлимига деб қоламиз; ва кейинги саҳифамиз номини қўйидаги асл, туб ва асосий моҳиятлар мазмуни деган ном билан бошлаймиз.
АСЛ ВА ТУБ БОШ-БОШЛАНҒИЧ МОҲИЯТЛАР АСОСИ ВА МАЗМУНИ

Download 94,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish