Ходимларни тест-драйвга олинг
Интервью ўз-ўзидан ишга олишга қарор қабул қилиш учун етарли асос
бўла олмайди. Кўпгина одамлар суҳбатни профессионаллардек олиб
боришади, лекин кутилганидек иш қилиша олишмайди. Сиз уларни ҳозир
қандай иш қилишга қодир эканлигини баҳолашингиз керак. Уларнинг сўзи
бўйича, олдин шуғулланган ишларига қараб ишини белгиламаслигингиз
керак. Муайян ходимларнинг имкониятини аниқлашнинг энг яхши усули
уларни бевосита иш жараёнида кўриш. Уларни 20 ёки 40 соат вақт талаб
қиладиган кичик лойиҳаларни бажариш учун ёлланг. Сиз уларнинг қандай
қарорлар қабул қилишини, қандай турдаги саволлар беришини кўрасиз. Сиз
уларнинг ҳаракатларини таҳлил қила оласиз ва сўз билан эмас, иш билан
қандай бажара олишини тушуниб оласиз.
Сиз ҳаттоки ясама лойиҳалар ўйлаб топишингиз мумкин. Жанубий
Калифорниянинг BMW заводида аслига ўхшатиб ясалган йиғиш тизими
қурилган бўлиб, унда номзодларни қабул қилиш учун синовда, уларнинг
келгуси вазифалари қаторига кирадиган ишни бажариш учун 90 дақиқа вақт
беришади.
Самолётлар ишлаб чиқарадиган Cessna компаниясида, муайян
менеджерларни ишга олиш учун бошлиқнинг иш кунини кўрсатиб берадиган
роль ижро этиш ўйинлари ишлаб чиқилган. Давогарлар эслатиш тизими
билан ишлашади, ғазабланган мижозлар (ҳақиқий эмас) билан мулоқот
қилишади ва бошқа ҳар хил муаммоларни ҳал қилишади. Cessna мана шу
ўхшатишдан фойдаланиб, 100дан ортиқ менеджерларни ишга олган.
Бу компаниялар шуни англашдики, ҳақиқат ҳар доим ҳақиқий иш
шароитида вазифа юкланганда ташқарига чиқади. Биринчи иш - кимнингдир
протфолиоси, резюмеси билан танишиш ёки суҳбатда мулоқот қилиш.
Иккинчиси эса - бу одам билан ҳақиқатда ёнма-ён ишлаб кўриш.
Зарар кўришни бартараф этиш
Ўзингиз ҳақингиздаги ёмон хабарларнинг манбаси бўлинг
Сизнинг бизнесингизда нимадир ёмон кетаяпти... Агар сиз ўзингиз
ҳақингиздаги ёмон янгиликларни, ҳар хил нотўғри маълумотларнинг ўзича
ёйилиб кетишидан олдин, ҳаммага ўзингиз ошкор этсангиз яхшироқ бўлади.
Ёмон ахборотни сир сақлашга эришиш ҳақида ўйламанг. Бизнинг кунда
яшириниш бемаънилик. Сирлар ортиқ мавжуд эмас. Кимдир бошқа биров сиз
ҳақингиздаги ҳақиқатни очади. Интернет тармоқларида сиз ҳақингизда
ёзилади ва жамоатчиликнинг кенг диққати сизга қаратилади.
Содир бўлганларни ўз мижозларингизга айтиб беринг, ҳаттоки улар ҳали
ҳеч нарса сезишмаган бўлишса ҳам. Сиз агар ўзингизни кризис ҳолатингизда
очиқ, ҳаққоний ва жавобгарлигингизни кўрсатиб берсангиз кўпроқ ҳурматга
эришасиз. Далилларни кўпроқ ўзингизга мослаштиришга, яширишга ёки
ёмон хабарлар ҳақида оғиз очмасликка ҳаракат қилманг. Сизнинг
мижозларингиз сиз ҳақингизда юқори даражада ахборотга эга бўлишлари
учун ҳаракат қилинг.
1989 йилда Exxon компаниясининг Vadez танкер(суюқ ва ярим суюқ
маҳсулотлар ташийдиган кема)ида 11 миллион галлон
19
нефт Алясканинг
шахзода Уилиям бўғозига оқиб кетди. Exxon узоқ вақт ҳалокатга ўз
муносабатини билдирмади ва ёрдам юбормади. Exxon бошқаруви раиси икки
ҳафта давомида ҳодиса жойига бориб кўрмади. Компания Аляскадаги
йўқотиш ҳақидаги янгиликни, нашриёт намоёндаларига етиб бориши қийин
бўлган кичкина Вальдез шаҳарчасидан ташқарига чиқиб кетмаслигини
назорат қилди. Оқибатда бу ҳаракат Exxon учун PR-фожеага айланди.
Жамоатчилик эса компанияни ҳодиса ҳақидаги ахборотни ё атайлаб яширган,
ёки унга ҳеч бир аҳамият бермаган деб ҳисоблади.
Тахминан, Exxon воқеаси билан бир вақтда Питтсбургдан унчалик узоқ
бўлмаган Аshland Oil нефтни сақлаш омборида ҳам зарарланиш рўй берди.
Нефтнинг бир қисми дарёга оқиб кетди. Exxon бошқарувчиларидан фарқли
равишда, Аshland Oil бошқаруви раиси Джонни Холл ўзини бошқача тутди-
зудлик билан ҳодиса жойига бориб, рўй берган ҳодиса борасидаги бутун
мажбуриятни ўз зиммасига олди ва жамоатчиликка компания ҳалокатнинг
оқибатларини бартараф этишини эълон қилди. Холл ахборот агентликларига
шахсан ташриф буюриб компания қандай чора кўрмоқчилигини тушунтириб
берди ва берилган саволларга жавоб берди. Бир кун ичида у бу воқени “ёмон
нефт компанияси кулфат келтирди” туркумидан чиқариб, “ҳаммасини
тузатишга уринаётган яхши нефт компанияси” воқеасига айлантирди.
Рўй берган ҳодисалардан келиб чиққан ҳолда, бир неча маслаҳатлар:
Мурожаат раҳбарлар томонидан юборилиши керак. Юқори мансабдаги
раҳбар ҳолатни ўз назорати остига олиши керак;
Хабарни имкони борича кенгроқ ёйинг. Ҳар қандай оммавий ахборот
воситасидан фойдаланинг. Ҳодисани “гилам остига” яширишга уринманг;
“изоҳларсиз” –бу вариант эмас;
Оддий одамлар каби узр сўранг ва содир бўлган ҳодисани батафсилроқ
тушунтиринг.
19
41 тоннадан сал кўпроқ.
Сизнинг мижозларингизнинг тақдири билан самимий қизиқинг ва буни
амалда исботланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |