Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

Ўқитувчи 
 
 
Ажратилган вақти: 2 соат 
Асосий саволлар: 
1.
ХIХ аср ўрталарида Мўғилистондаги Манжурларнинг иқтисодий сиѐсати. 
2.Мўғилистонда Цин сулоласининг иқтисодий сиѐсати ва арат хўжалиги. 
3.Мўғилистондаги рус савдоси. 
Мавзуга оид муаммолар: 
1 ХIХ аср ўрталарида Мўғилистондаги Манжурларнинг иқтисодий 
сиѐсати хақида гапиринг? 
2. Мўғилистонда Цин сулоласининг иқтисодий сиѐсати ҳақида нимани 
биласиз? 
3. Арат хўжалиги ҳақида гапиринг? 
4. Мўғилистондаги рус савдоси қандай эди? 
Мавзу юзасидан дарснинг мақсади: 
ХIХ аср ўрталарида Мўғилистондаги Манжурларнинг иқтисодий сиѐсати

Мўғилистонда Цин сулоласининг иқтисодий сиѐсати

Арат хўжалиги 
ҳақида ва Мўғилистондаги рус савдоси ҳақида маълумот беринг. 


Идентив ўқув мақсадлари: 
1. Янги даврда Мўғилистонда ижтимоий-сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 
2. Мўғилистонда 
Цин 
сулоласининг 
иқтисодий 
сиѐсатини 
шарҳлайди. 
3. Арат хўжалиги ҳақида мазмунини тушунтириш 
4. Миллий мустақиллик учун курашнинг кучайишининг ѐритиб 
беради 
1-савол баѐни* 
Бу давлатнинг расмий номи Монголия республикаси, пойтахти Улан-
Батор. Ҳудуди-1566000 км2. Давлат тили-монгол. Дини ламаизм (Тибет 
буддизми).Пул бирлиги-тугрик. 
Марказий Осиѐда жойлашган давлат. Ғарбда, жанубда ва шарқда 
Хитой (чегара узунлиги-4673 км), шимолда Россия билан (3441 км) 
чегарадош. Чегарасининг умумий узунлиги 8114 км. Ғарбида ва жануби-
ғарбида Монголия Олтойи (баландлиги-438 м), Гоби Олтойи ва Хонгай 
тоғлари, мамлакатнинг марказий қисмида Хонгай тоғлари жойлашган. 
Жанубида ва жануби-шарқида Гоби саҳроси мавжуд. Асосий дарѐлари-
Селенга, Керулен, Кобда. Нисбатан йирик кўллари-Убсунур, Хубсу-гул. 
Мамлакат ҳудудида нефть, кўмир, мисс, темир рудаси, волфрам, молибден, 
фосфоритлар, қўрғошин, никель, олтин конлари бор. Мамлакат ҳудудининг 
катта қисмини ўтлоқ ва яйловлар (79 %) эгаллайди. Иқлими кескин 
континлтал. 
Давлат тузилиш, сиѐсий партиялари.Давлат тузилиши республика. 
Мамлакат 18 та район (аймоқлар)га ва 3 та муниципалитет (Улан-Ботор, 
Дархан,Эрдэнэт)га бўлинади. Монголия 1924 йил ноябр ойида 
мустақилликка эришган (илгари Хитой таркибидаги ташқи Монголия 
провинцияси). Миллий байрам 11 июл Халқ инқилоби куни. Ижроия 
ҳокимият президентга (давлат бошлиғи) ва премьминистр бошчилигидаги 
ҳукуматга тегишли. Олий қонун чиқарувчи орган Давлат Буюк Хурали (бир 
палатали парламент). Йирик сиѐсий партиялари: Монголия Халқ инқилобий


партияси, Монголия Миллий демократик партияси. Монголия Социал 
демократик партияси. 
Цин сулоласининг Муғилистондаги иқтисодий сиѐсатини 2 даврга 
бўлиш мумкин. Биринчи даврида манжурлар ўзининг асосий ва 
чекланмаган ҳокимияти сифатида қарашган. Хитой савдогарларини 
Мўғилистонга киришини қатъий ман этишган. Улар Хитой оилаларининг 
Буюк Хитой деворидан ўтишини ҳам тақиқлаганлар. Ҳатто Хитой аѐллари 
бу қоидани бузсалар уларни ҳам ўлим кутарди. 
ХУШ аср ўрталарида бутун Мўғилистон забт этиб, бўлингач ҳам 
манжурлар Буюк Хитой деворидан ўтиш йўлларини қаттиқ назорат 
қилдилар. 
Мўғил ва Хитойликлар ўртасидаги савдо фақатгина Колгон, Куку-
Хото ва Долонор орқали манжурларнинг қатъий назорати остида олиб 
бориларди. Кейинчалик Хитой савдогарлари кенг миқдорда товар ва 
маблағларининг кириб келиши, Цин сулоласининг Хитой савдо аҳлига 
қўйган шартларига ўзгартиришлар киритишга мажбур қилди. 
Мўғилистонга келиш учун аввало савдогарлар манжур губернаторларидан 
рухсат олиши керак эди. Рухсатномадан шахснинг кимлиги, қаерга, қанча 
муддатга, қандай мақсадда бораѐтгани, қандай ва қанча миқдорда товар 
олиб ўтаѐтгани аниқ кўрсатилиши талаб этиларди. Бундай рухсатномани 
олиш учун қарийиб бир йил талаб этиларди. 1815 йилдаги манбада: 
―Мўғилистонда қонунга хилоф алоқалар ва унинг ҳудудида жамоат 
тинчлигини бузадиган нарсаларни олиб кирмаслик‖ қайт этилади. Хитой 
товарлари Мўғилистон катта божлар эвазига киритиларди. Металл шунга 
ўхшаш кичик металл буюмларидан ташқари буюм киритиш тақиқланган. 
Сабаби металл буюмларини хавфсизликка, хукмронликка таҳдиди солувчи 
ашѐ сифатида қарашган. Манжурлар, мўғиллар қўлига бу буюмлар тушиб 
қолгудек бўлса, ҳарбий қурол аслаҳалар ясаб олишлари мумкин деб тахмин 
қилишган ва қонунда бу буюмларни киритишни тақиқлаш тўла тасдиғини 


топган. Қонунни бузган савдогарларни манжурлар қаттиқ жазолаганлар, 
жумладан уларнинг товарлари мусодара этилиб ўзларини зиндонбанд 
этиларди. 1803 йил император Цзя-Циннинг буйруғига кўра Урги, Кобда ва 
бошқа Мўғил шаҳарлардаги Хитойликларнинг―рухсатѐрлиғи‖ бекор 
қилинди. Ана шундай тақиқларга қарамасдан Хитой савдо-ҳунарманд 
аҳлининг Мўғилистонга товар киритиш ҳажми кенгайди. 
Йирик Хитой савдогарлари ва Цин Сарой аҳли ўртасида кўринмас 
алоқалар мавжуд эдики, бу алоқалар фойда, пул, порахўрлик эвазига 
мустаҳкамланганди. Монастрлар Мўғилистондан кенг кўламдаги бошқарув 
муассаси эди. Қаерда монастр бўлса, албатта ўша ерда, ―хошун‖ѐки 
―аймоч‖идораси бўларди. Чунки диний байрамлар нишонланадиган 
монастрларда минглаб одамлар ташриф буюрарди. Далиллар ХVIII аср 
охирларида монастрларда савдо расталари, мол сақланадиган 
омборхоналар ва Хитой савдогарлари тунаб қоладиган маскан вазифасини 
тасдиқлайди. Монастрлар қанчалик катта бўлмасин, у шунчалик тез савдо 
марказига айланарди. Савдо алоқалари нафақат Хитой савдогарлари учун, 
балки мамлакат ички ҳаѐтида Мўғиллар учун ҳам қулай эди. Чунки 
мўғиллар ўзлари ишлаб чиқарган махсулотлари Хитойлик савдогар ва 
ҳунармандларига айрибошлар ѐки сотар,ўз хўжалик эҳтиѐжларини 
Хитойликлар маҳсулотлари билан қондирарди. Хитой савдо капитал 
маблағлари Х1Х асрнинг 60 йилларигача ягона монопол сотувчи ва 
харидор сифатида қийинчиликсиз Мўғил бозорларини эгаллади. Шундан 
сўнг улар ягона ва монопол нархларни нафақат мўғил, балки ўз товарларига 
ҳам катта фойдани кўзлаб қўя бошлади. Хитойликларга Мўғилларнинг 
ишлаб чиқариши натурал хўжаликка таянганлиги ҳам қўл келди.
Агар биринчи даврда Хитой савдогарлари фирмаларининг товар 
етказиб беришда етакчилиги кўзга ташланса, ХIХ асрнинг II ярмига 
келганда бундай жараѐнлар марказига Мўғилистондаги хом-ашѐ қўшила 


бошлади. Агар илгарилари Мўғил савдогарлари Хитойнинг айрим 
районларида савдо қилган бўлса, бу кўрсаткич янада кенгайди. 
Хитой савдогарларининг капитал маблағи Мўғилистон ҳар бир 
хўжаликка кириб борадиган даражадаги ташкилот яратди. Мўғилистон 
манжурлар сулоласининг феодал калониялигига қолаверди. Хитой 
сармояси Мўғилистонда чуқур ва кенг кўламли бўлиб тарқалди.
Хитой харидор-далоллари аратларга товар ва маблағлари билан 
таъминлаш эвазига ўзлари учун зарур бўлган-мол, мато бошқа хом-ашѐлар 
оларди. Мўғиллар билан сармоя операцияларини феодаллар орқали 
бажарардилар. Феодал суда ва фоизларни қарам кишилардан ундириб олиш 
ҳуқуқига эга эди. Улар фоиз муддатини қарзнинг асосий қисмига тўласалар 
бир йилдан сўнг, яна янги ва қийин шартлар асосида битим тузишга 
мажбур эдилар. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish