Ўрта осиё мезолит даврихусусиятлари Режа



Download 104 Kb.
bet3/4
Sana14.02.2023
Hajmi104 Kb.
#911042
1   2   3   4
Bog'liq
9. Ўрта осиё мезолит даврида

Жойтун маданияти – Ўрта Осиёнинг неолит даврига оид энг қадимги ўтроқ деҳқончилик маданияти марказларидан бири (мил.ав. 6–5 минг йилликлар). Ашхободдан 30 км шимолда жойлашган қадимги ўтроқ деҳқонлар қишлоғи харобаси номидан олинган. 1952 йилда Жанубий Туркманистон археология комплекс экспедицияси қазиш ишларини олиб борган. Ўндан ортиқ ёдгорликлар (Чағиллитепа, Пессежиктепа, Чопонтепа, Найзатепа, Жойтун ва б.)ни текширган. Бу уруғдошлик манзилгоҳларининг ҳар бири 0,5–2 га майдонни эгаллаган. Сомонли гуваладан қурилган бир хонали уйлар (25–45 м²) саҳни оч ганчли лой билан сувалган, айримлари қизил ва қора рангга бўялган. Ҳар бир хонада ўчоқ, ғалла ўраси, супа бўлган. Айрим хоналар ўртасида катта оташкада бўлиб, умумий саждагоҳ вазифасини ўтаган. Манзилгоҳларда омбор, сопол идишлар пишириладиган майдончалар бўлган. Уч маданий қатламдан иборат Жойтун манзилгоҳи (Жойтун маданияти шу номдан олинган) тўла ўрганилган. Унинг майдони 0,5 га, юқори қатлами 35-40 хонадан, ўрта қатлами 29 хонадан иборат. Манзилгоҳлардан болалар суяги топилган, катталар ташқарига кўмилган. Аҳоли асосан деҳқончилик, чорвачилик, овчилик билан шуғулланган. Аҳоли чақмоқтошдан қирғич, ўроқ, ранда, пичоқ, суякдан игна, бигиз, тош ўғир ва бошқа буюмлар ясаган. Сопол идишлар сомонли лойдан ишланиб, баъзиларининг сирти қизил ангоб билан бўялган. Тош ва лой (сополдан) ишланган аёл ва ҳайвон ҳайкалчалари, тош, суяк ва чиғаноқлардан ясалган тумор, мунчоқ ва бошқа турли тақинчоқлар кўп топилган. Жойтун маданияти Каспий бўйидаги мезолит даври маданияти асосида вужудга келган. У ибтидоий деҳқончилик маданиятининг жаҳондаги ноёб обидаларидан бири ҳисобланади.
Сувёрган маданияти – Хоразм воҳасининг чўл зонасига оид жез даври археологик маданияти (мил.ав. 2 минг йилликнинг 1-ярми, 1 минг йиллик бошлари). Амударёнинг қадимги дельтаси ўнг томонидаги чўл ичига ёриб киргани учун Сувёрган номи билан аталган. Хоразм археология-этнография экспедицияси (1945–1946 йиллар С.П.Толстов, Я.Ғуломов, М.А.Итина ва б.) томонидан тадқиқ этилган. Сувёрган маданияти қабилалари, С.П.Толстовнинг фикрича, Ўрта Осиёнинг жануби-ғ­арбий вилоятларидан Хоразмга келган янги этник гуруҳ бўлиб, уларнинг моддий маданияти жанубнинг ўтроқ деҳқончилик маданиятига ўхшаш бўлган. Сувёрган маданияти ўз тараққиётида 3 босқични (Қамишли, Бозорқалъа, Қовунчи) босиб ўтган. Сувёрган маданиятига оид сопол идишлар яхши пиширилиб, сирти қизилга бўялган; сиртига тўқ қизил рангда гул солинган сопол парчалари, тош ёрғучоқлар ва деҳқончилик қуроллари ҳам учрайди. Аммо сополларнинг сирти жанубнинг қадимги деҳқончилик қабилаларининг сопол буюмларидан фарқ қилиб, асосан тўрсимон чизма нақш ва схематик бошоқ тасвири билан безатилган. Бу топилмалар мил.авв. 2 минг йилликнинг ўрталарида Ўрта Осиё қабилаларининг йирик кўчишларидан далолат беради. Жануб ва жанубий-шарқий йўналишлардаги 2 йирик кўчиш мил.авв. 2 минг йилликнинг охири 1 минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Бу босқичда Сувёрган маданияти жамоалари бўлган қабилалар ҳам фаол иштирок этган. Археологик топилмалар ушбу шимолий чорвадор қабилаларнинг Ўзбой, Атрек, Тажан, Мурғоб, Амударё ва Сирдарё ирмоқлари бўйлаб ҳаракат қилганликларини кўрсатади. Мил.авв. 1 минг йилликнинг бошларига келиб, Сувёрган маданияти ўрнига Амиробод маданияти пайдо бўлган.
1936 йил археологлар С.Н.Бибиков ва Е.В.Жиров томонидан мезолит даврига оид Қримнинг жанубий томонидан (Балакалов туман) Мурзаккоба ғори топилган. Бу ғордан 40-50 ёшлардаги эркак ва ёш аёлнинг суяклари топилган (кўмилган ҳолда). Скелетлар ёнма-ён жойлашиб, эркакнинг ўнг қўли суяги аёл скелети суякларининг тагида жойлашган. Иккала кўмилувчиларнинг танаси тошлар билан қопланган. Аёлнинг ҳаётлик пайтида иккала қўлининг кичкина (охирги) бармоғи ҳам кесилган. Хулосаларга кўра, бу одат ё магия билан боғлиқ ёки шу даврнинг маданиятига хослигидир. Бундай бармоқ кесилиши ёки тешилиши бошқа давлатларда ҳам қўлланилиши аниқ бўлган. Бундай одат Африкаликлар, Австралияликлар ва Америка индейцлари аёлларида ҳам қўлланилган. Тош давридаги Европаликлар ҳам бу урфни қўллашган, бунга мисол қилиб Франциянинг Пирения деворий қолдиқларида қўл изининг энг сўнгги бармоғи йўқлигини келтириши мумкин.
Мурзаккоба ғоридан яна кремендан ясалган қуроллар (кесувчи, скрепкалар, пластинка ва микролитлар ҳамда миниатюрага оид ишлар, геометрик чизиқлар), суякдан ясалган қуроллар, ҳайвонларнинг тиш ва шохлари, суяклари топилган (ёввойи чўчқа ва балиқ). Юқори палеолит даври билан мезолит даврини солиштириб кўрилганда, ҳаво иқлими анча илиқ ва нам бўлган. Helix уруғига оид молюска ва шиллиққуртлар мезолит даври одамларининг овқатланиши учун асосий емиш ҳисобланган. Мурзаккоба ғоридаги эркак суяклари скелети бўйича Е.В.Жиров изланиш олиб борган. Ташқи кўринишини эса М.М.Герасимов ўрганган. Эркак шахсининг ташқи кўринишини қайта ишлашда М.М.Герасимов фикрича, бўйининг узунлиги 180 смлиги билан фарқ қиларди. Унинг бош қафаси катта ҳажмда. Мускул толалари яхши ривожланган. Ўрта ҳажмдаги пешона қалин қош билан чегараланган. Ваҳоланки, бу юз характерини кўрсатмайди, лекин кучлилигини тасдиқлайди. Юзининг узунлигига қарамасдан бурнининг узунлиги сезиларли даражада. Тор, баланд бурун ўзининг чиройлилиги билан ажралиб туради. Ўта чуқур жойлашган кўз, кўз бурчакларида ўзини характерини кўрсатиб турарди. Яноқ суяклари бўртган, қўпол тузилишда, пастки жағи ўта катта. Бош тузилиши тўғри ва мағрур.
Шан-коба даврида об-ҳаво ҳали салқин эди. Йўқ бўлиб кетган ҳайвонлар: ертўла шери, гигант кийик, сайгалар яшашган. Шан-коба ва Фатма-коба ғорларининг кираверишида эрта мезолит даврига оид тошлар топилган. Тоғли Қримнинг Мурзак-коба ғоридан мезолит даврига оид мозорлар топилган. Фатма-коба ғоридан эркак кишининг ёнбошлаб кўмилган мозори, Мурзак-коба ғоридан эса жуфтлик, яъни аёл ва эркакнинг бир-бирига яқин ҳолда кўмилганлиги топилган.
Ибтидоий тасвирий санъат ёдгорликлари ҳам Ўзбекистоннинг бир нечта туманларидан топиб текширилди. Улар асосан ғорларга ва қоятошларга қизил бўёқ билан ёки тошларга ўйиб солинган ҳамда ов манзараларини тасвирловчи расмлар бўлиб, энг қадимгилари мезолит, неолит ва бронза даврларига мансубдир. Бундай қадимги тасвирий санъат обидалари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Заравутсой дарасида, Сирдарё вилояти Жиззах туманидаги Такатош мавзесида, Бухоро вилояти Навоий туманидаги Сармиш ва Қора унгурсой ҳамда Оҳангарон водийсидаги Каразов дарасида, Тошкент вилояти Хўжакент қишлоғи яқинида ва бошқа кўпгина жойларда топиб текширилди. Бу ёдгорликлар орасида Заравут камар ва Такатош суратлари айниқса диққатга сазовордир. Заравут камар суратлари қизил бўёқ билан ишланган. Унда асосан ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Манзаралардан бирида овчилар гуруҳи ёввойи буқаларни ўраб олаётгани ёки ёпинчиқ ёпиниб ўқ-ёй ҳамда сопқонлар отаётгани тасвирланган. Такатошдаги суратлар қояга ўйилган. Манзаралардан бирида ўндан ортиқ овчи ёввойи буқа ва тоғ эчкилари подасини ўраб олиб, камалакдан ўқ узаётгани тасвирланган. Ўртада каттароқ қилиб бир аёлнинг расми солинган. Суратда итлар ҳам бор.

1. Ер юзида музлик даврининг тугаши билан тош даврининг янги боскичи мезолит даври бошланди. Бу нарса Урта Осиёнинг хайвонот ва усимлик дунёсига катта таъсир курсатди. Совукка мослашган хайвонлар урнини тез харакат килувчи иссик иклим хайвонлари эгаллади, усимлик ва


дарахтлар хам узгарди. Мезолит урта тош даври булиб, милоддан аввалги 12-7 минг йилликларни уз ичига олади.
Европада XIХ аср охиригача кадар мезолит даври маълум булмаган. Европада мезолит даври Франция маконлари номи билан азиль ва тарденуаз боскичларига булинади. Бу давр мехнат куролларида микролитлар-майда тош куроллар куп учрайди.
Мезолит даврининг узига хослиги, хронологияси номланиши хакидаги бахслар хамон давом этаётган булсада, лекин купчилик томонидан хозирги куринишда кабул килинган. Шундай булсада мезолитнинг бошланиши ва тугаши хакида олимлар турли омилларга таянадилар. Купчилик бунда табиий-географик мухитга суянса, айримлар тошни ишлаш техникасини, учинчилари эса хужалик машгулотини асос килиб оладилар.
Мезолит даври энг мухим кашфиётларидан бири ук-ёйнинг кашф этилишидир. Инсоният Олд Осиёда ишлаб чикарувчи хужалик-чорвачилик ва дехкончиликни кашф этди. Мезолит даврида Урта Осиёда тасвирий санъат кашф этилди. Ишлаб чикарувчи кучлар ривожланиб борди.
Мезолит даври маконлари Урта Осиёнинг бутун худудидан топиб урганилган. XX аср урталарида Туркманистон ерларидан Дамдамчашма I ва II., Кайли, Жебел маконлари топиб текширилган. Кайли гор-макони хозирда Каспий денгизида жойлашган. Ушбу маконнинг урганилиши уша давр табиий шароитининг урганишда мухим ахамият касб этади. Кайли ва Дамдамчашма I ва II маконларидан майда тош куроллар ва одам тиши колдиклари топилган. Мазкур маконларни радиоуглерод ёши милоддан аввалги 6595 йил билан белгиланади. Юкоридаги маконларнинг одамлари овчиликдан ташкари баликчилик билан хам шугулланганлар. Чунки ушбу маконлардан куплаб балик суяклари хам топилган. Жебел макони ушбу маконларнинг давоми хисобланади. Бу макон 10 маданий катламдан иборат булиб, унинг юкоридан 4 - чи катлами илк палеолит даврига мансуб. Мазкур маданий катламнинг радиокарбон усулда аникланган ёши милоддан аввалги 4070+/- 240 йилни ташкил этади. Мурдаларни кумилишига суяниб уша даврдаги ижтимоий, диний масалалар хакида фикр юритиш мумкин. Кайлида мурдаларнинг боши шимоли-гарбга каратилган, улар охра билан кизил рангга буялган, тош куроллар куйилган. Кизил охра хаёт давомининг рамзи булган.
Мезолит даври овчи ва теримчиларнинг маконлари жанубий Тожикистоннинг Дангара, Шуртуз, Чилчорчашма, Иликкул, Дахана, Даханакийик, Ошхона, Коратумшук, Шугнау, Куйи Булён, Тутковул, Иссик, Койин-Соломо каби жойларидан топилган.
Дангара худудидан мезолит даврига оид иккита макон текширилиб ундан ок ва пушти чакмоктошдан ясалган микролитлар топилди. Мазкур куроллар милоддан олдинги VI-V минг йилликлар билан белгиланади. Куйи Булён маконидан топилган ашёлар хам Дангара макони ёдгорликлари билан
бир вактга оиддир.
Микролит куролларнинг энг купи Чил-чорчашма маконидан топилган. Ушбу макондан топилган тош куроллар-нуклеуслар, киргичлар, ук ва найза учларининг хранологияси сунгги мезолит ва илк неолит даври, яъни милоддан аалги 8-7 минг йиллик билан белгиланади.
Мезолит даврига келиб, одамлар денгиз сатхидан 4-5 минг метр баландликдаги худудларда хам яшай бошлаганлар. Шундай маконлардан бири Шаркий Помирдаги Ошхона макони булиб, у денгиз сатхидан 4100 метр баландликда жойлашган. Ошхона маконидан тош куроллари билан бирга турли хайвон суяклари гулхан колдиклари топилган. Уларнинг радиокарбон тахлили ушбу маконнинг ёши милоддан аввалги 2530+/-130 йил эканлиги аникланди. Денгиз сатхидан 4-5 минг метр баландликда жойлашган маконлардан яна бири Олой тогларида жойлашган Коратумшук маконидир.
Шугнау макони денгиз сатхидан 2000 метр баландликда жойлашган булиб, 5 горизонтдан иборат булган маданий катламдан иборат. Маданий катламнинг 3 метр чукурликдан топилган буюмлари-тош куроллар, хайвон суяклари колдиклари мезолит даврига оид. Колган маданий катламлар урта ва сунгги палеолит даврига оиддир. Маконнинг мезолит даврига оид катламининг ёши милоддан аввалги 7-6 минг йилликларга тенг.
Дараи шур макони Норак сув омбори худудидан топилган булиб, баландлиги 4,5 метр, кенглиги 20 метр чукурлиги 4 метр. Бу ердан 6500 дан ортик тош куроллар топилган. Уларнинг хронологияси милоддан аввалги VIII-VII минг йиллар билан белгиланади. Бу ердан топилган тош куроллар узига хос хусусиятларга хам эгаки, уни Вахш мезолит маданияти деб атайдилар.
2. Мезолит даври ёдгорликлари Узбекистон худудидан хам куплаб топилган. Мачай гор-макони Хисор тизмасида жойлашган булиб, кенглиги 20 метр, чукурлиги 11 метр, баландлиги 3,5-5 метрни ташкил этади. Куп катламли ёдгорлик Мачай горидан жами 870 та тош курол 15 нусха суяк куроллари, одамнинг бош, жаг суяклари, тиш колдиклари топилди. Антропологик топилмаларни урганиш уларнинг экак, аёл ва ёш болага мансублигини аниклаш имконини берди. Суяк колдикларини урганиш уларнинг европоид иркига мансуб эканлигини тасдиклади. Мачай горидан яна 20 хилдан ортик хайвон суяклари хам топилди. Улар ёввойи ва хонаки хайвонларга мансуб эканлиги аникланди Бу нарса Мачай ахолиси овчилик ва кисман чорвачилик билан шугулланганлигини курсатади. Мазкур гор-макон милоддан аввалги VII-VI минг йилликларга мансубдир.
Узбекистон Жанубидан топилган мезолит даври ёдгорликларидан яна бири Термиздан 18 км шаркда жойлашган куп катламли Айритом ёдгорлигидир. Макондан мезолит даврига мансуб тош куроллар топилган.
Фаргона водийсида мезолит даври ёдгорликлари анча кенг таркалган. Улар жумласига Обишир I ва Обишир V гор-маконлари хам киради. Обишир I
макони Хайдаркон шахарчаси якинида жойлашган. Унинг кенглиги 25,5 метр, баландлиги 12 метр чукурлиги 5-6 метр булиб, ундан куплаб микролитлар топилган. Мазкур гор якинида Обишир V макони хам топилган. Унинг баландлиги 10 метр, кенглиги 8 метр, чукурлиги 4-5 метрни ташкил этиб, уч маданий катламдан иборат. Бу ердан микролит куроллар, хайвон суяклари, балик тутишда ишлатиладиган кадок тош - грузила топилган.
Марказий Фаргонадан мезолит даврига мансуб 80 дан ортик маконлар топилган. Булар ичида Иттак калъа, Шуркул, Аччикул, Янгикадам, Бекобод, Замбар, Тайпоккул, Дамкул, Боскум мухим ахамиятга эгадир. Мазкур маконлар кадимги куллар сохилида жойлашган булиб яшаш учун шароит кулай булган.
Марказий Фаргона мезолит даври ёдгорликлари очик жой маконлар булиб, уларда маданий катлам учрамайди. Бу маконлардан топилган трапециялар илк Жойтун куролларига ухшаб кетади. Ушбу маконларнинг маданий катламлари кадим замонлардаёк бузилган деган фикр билдирилади. Мазкур ёдгорликлар хронологик жихатдан илк ва сунгги мезолитга булинади. Илк мезолитга Иттаккалъа 2, Аччиккул 1-7, Янгикадам 1-2, Тайпок 1 маконлари кириб, улар милоддан олдинги IX-VII минг йилликларга мансуб. Аччиккул, Янгикадам 2, Бекобод 3-4, Шуркул 2, Мадёр 11, Янгикадам 22, Тайпок 2, Аччиккул 3, Замбар 2, Тойлок 3,5,7, Бекобод 1,2, Шуркул 1 маконлари сунгги мезолитга мансуб булиб, милоддан аввалги VI минг йиллик билан белгиланади. Жанубий Фаргонанинг мезолит даври ахолиси овчилик, теримчилик билан, Марказий Фаргона ахолиси юкоридаги хужалик сохалари билан бирга баликчилик билан хам шугулланган.
Мезолит даврига мансуб маконлар жумласига Тошкент худудидан топилган Бузсув I ва Кушилиш маконлари хам киради. Бузсув I макони Тошкентнинг гарбидан Коракамиш жарлигидан топилган. Бу ердан топилган тош куроллар мезолит даврига мансубдир.
Кушилиш макони хам Тошкентнинг гарбидан топилган. Мазкур маконнинг маданий катламларидан микролитлар, хайвон суяк колдиклари топилган. Тош куроллар Фаргона водийси маконларининг тош куролларига ухшаб кетади. Кушилиш ёдгорлигини милоддан олдинги XI-X минг йилликларга мансуб деб хисоблаш мумкин. Ахоли овчилик, теримчилик билан шугулланган.
1977 йилдан шимоли-гарбий Устюртда олиб борилган тадкикотлар натижасида мезолит даврига оид Айдабол Жайронкудук маконлари топилди. 30 та жой-маконининг 26 таси Айдабол, 4 таси Жайронкудукка тегишлигидир. Ушбу маконлардан тош куроллар, сопол синиклари, чиганокдан килинган мунчоклар топилган.
Айдаболнинг айрим маконлари милоддан аввалги VIII-VII минг йилларгача баъзилари VII-VI минг йилга, бир кисми VII-V минг йилга, бошкалари эса VI-V минг йилга мансуб.
Мезолит даврида Урта Осиёда коятошга расм солиш петроглифлар пайдо булди. Бундай ёдгорликлар Узбекистон ва Тожикистон худудидан топилган.
Коятош расмлар топилган маконлар жумласига Зараутсой, Такалисой, Сармишсой, Коратумшуксой, Коразов дараси, Хужакент якинидаги маконларни киритиш мумкин. Мезолит даврига мансуб тасвирий санъат ёдгорлиги Термиздан 100 км узокликдан топилган Зараутамардир. Бу ердаги тасвирий санъат ёдгорликлари коятошнинг ён ва юкори кисмида жойлашган.
Ушбу расмлар кизил, жигарранг охра билан чизилган. Зарутсой расмлари А.Рогинская томонидан текширилган. Зарауткамар расмларида ов манзаралари тасвирланган булиб, купрок диний тасаввурларни ифодалайди. Шундай тасвирий санъат ёдгорликлари Киргизистоннинг денгиз сатхидан 3500 метр баландликда жойлашган Ок чункир, Помирдаги Шахта горларидан хам топилган. Ок чункир горининг узунлиги 75 метр, эни 1,5 метрдан 7,5 метргача боради.
Гор деворларида кизил буёк билан чизилган одам эчки, хукиз, илон тасвирлари учрайди. Шаркий Помирдаги шахта горини 1961 йилда Ранов текширган. Бу ердаги тасвирлар Зарауткамар тасвирларига ухшайди. Тасвирларнинг ухшашлиги мезолит ва илк пеолит даврида бир хил диний маросимлар мавжуд булганлигини курсатади.
Юкоридаги фикрлардан куриниб турибдики, мезолит давридаёк Урта Осиё ахолиси маданий ривожланиши икки йул билан давом этган. Жануб текисликларида ва Копетдог якинларида мехнат куроллари ясашда микролит техникаси ривожланди. Шимол ва Тоглик худудларда Сибирь ва Марказий Осиёда хукмрон булган мехнат куроллари тайёрлаш анъаналари мавжуд булган. Шундай килиб, тог ахолиси уз маданияти тажридида микролит боскичини четлаб утган. Ушбу икки асосий йуналиш неолит даврида хам давом этди. Мезолит даври анъаналари анча узок давом этиб, жанубнинг микролит маданияти овчи ва баликчиларнинг Калтаминор маданиятида айникса, яккол намоён булади. Мезолит даврининг тош ишлаш техникаси илк дехкончилик маданияти Жойтунда яхши сакланган.
Шимолда ва тоглик худудларда тош куролларнинг куполлиги билан ажралиб турадиган Хисор маданияти вужудга келган.
Шундай килиб, мезолит даврида Каспий буйида ва Амударё хазасида Осиё жануби, Еропа, Африка ва хатто узок Австралияда таркалган микролит куролларга ухшаш мехнат куроллари таркалган эди. Иккинчи томондан эса Урта Осиё шаркида узок вакт Тян-Шань ва Помир тогликларининг шимолий ва шаркий Осиё билан богланган чоппер куроллар маданияти мавжуд булди.
Мезолит даврида Урта Осиё ахолиси мезолит даврида чукмор ва отиладиган дротикдан ук-ёйга утди. Ук-ёйнинг кашф этилиши табиат ходисаларини амалий билишда ва тош даври оддий тош куролларнинг
ривожланишида мухим кадам булди.
Ук-ёй дунёнинг кайси худудида булганлигидан катъий назар ибтидоий одам хаётида чукур узгаришини бошлаб берди.
Мезолит даврида кулга киритилган ютуклар туфайли неолит даврида ишлаб чикарувчи хужаликка, кучманчиликдан утрокликка утишга асос булиб хизмат килди.


Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish