Ўрта махсус таълим вазирлиги


Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни



Download 417,51 Kb.
bet91/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

1. Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни
ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва жамғариш мақсадларида сарфланади. Кенг маънода истеъмол жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланишни билдиради. Бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади.
Унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол қилинишини, яъни улардан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш жараёнини англатади.
Шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда истеъмол буюмларидан бевосита фойдаланилади.
Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий ҳамда номоддий неъмат ва хизматларни истеъмол қилиш фарқланади.
Якка тартибдаги ёки жамоа бўлиб истеъмол қилиш ҳам фарқланади. Алоҳида шахснинг ўз ихтиёрида бўлган неъматларни истеъмол қилиши якка тартибдаги истеъмолга, жамият аъзолари турли гуруҳларининг неъматлардан биргаликда фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга киради.
Миллий даромаднинг жамият аъзоларинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга сарфланувчи қисми истеъмол фонди деб аталади. Истеъмол фонди бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги барча сарфларни ўз ичига олади.
Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида аҳоли қўлига келиб тушадиган қисми истеъмол сарфлари мақсадида ишлатилади. Истеъмол сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми. Аҳоли ўз даромадини сарфлар экан, бугунги (жорий) истеъмол ҳамда келгусидаги истеъмол ҳажмини ошириш ўртасида танловни амалга оширади.
Келгусида истеъмол ҳажмини ошириш имконияти жорий даврдаги жамғармага ҳам боғлиқ бўлади. Жамғарма– бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва даромад олиш мақсадларида тўпланиб бориши. Унинг ҳажми барча хўжаликлар даромадидан истеъмол сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. Даромад таркибида истеъмол сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. Жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарлар харид қилишга йўналтирилишини билдиради.
Истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромад ҳисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. Шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмол сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. Истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. Бу даромадни биз таҳлил чоғида ихтиёрдаги ёки соф даромад деб атаймиз.Демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish