Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 417,51 Kb.
bet107/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Китчин цикли заҳиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин (1926 й.) ўзининг эътиборини товар заҳираларининг ҳаракат чоғидаги молиявий ҳисоблар ва сотиш нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомидаги қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга қаратади. Айниқса у циклнинг давомийлигини жаҳондаги олтин заҳираларинингтебранишлари билан боғлаб, уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. Бироқ қисқа муддатли цикллар сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик иқтисодчиларни қониқтирмайди.
Жуглар цикли «бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта цикл» каби номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 йиллик циклларни ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади.
Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда АҚШ ва қатор Европа давлатларида бошланган инқироз, туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон саноат инқирози бўлган.
Агар XIX асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, ХХ асрда унинг давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам кам давргача қисқарган.
АҚШ ва Европанинг ривожланган давлатлари ХХ асрда 12 та саноат циклини бошдан кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан кейин рўй берган.
Кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец ўзининг «Миллий даромад» (1946 й.) номли китобида, миллий даромад, истеъмолчилик сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини аниқлайди. 1955 йилда америкалик иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец цикли деб номлашга қарор қилинади.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish