Ўрта махсус таълим вазирлиги


Нархнинг мазмуни. Нархга таъсир этувчи омиллар. Нархнинг вазифалари



Download 417,51 Kb.
bet60/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

2.Нархнинг мазмуни. Нархга таъсир этувчи омиллар. Нархнинг вазифалари
Товарнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган, лекин доимо бир-бирини тақозо этадиган, бирисиз иккинчиси бўлмайдиган икки хусусиятга, яъни маълум бир нафлиликка ва қийматга эга эканлиги, товар ёки хизмат шу икки хусусият бирлигидан иборат эканлиги ўқувчига олдинги боблардан маълумдир.
Олдинги ўринларда биз товарнинг қиймати ҳар қандай сарфларни эмас, балки мавжуд шароитда шу товарни ижтимоий-зарурий миқдорда ва сифатда ишлаб чиқариш, яъни ижтимоий-зарурий нафлиликни яратиш учун зарур бўлган ижтимоий-зарурий сарфларни ифода этишини айтиб ўтган эдик.
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушинишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб: қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади.
Бошқа омиллар эса, нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади.
Нархнинг иқтисодий мазмунини, унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  1. Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ҳамда таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи- бу мувозанатли нарх бўлиб, у биринчидан, товарларнинг сотилишини таъминлайди, иккинчидан, бозорда товарлар тақчиллигини юзага кетирмайди.

  2. қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси. Нархнинг қиймат ва нафлиликнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки қилинган сарф-харажатлар ва олинган натижалар нархлар асосида ҳисоб-китоб этилади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларини натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд. Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб умумий кўрсаткичларга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомида ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади.

  3. Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аксинча, товарнинг қисқариши эса, товар ортиқчаларини, уни ишлаб чиқаришни қисқартириш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади.

  4. Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.

  5. Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх алоҳида кам даромад олувчи айрим қатламларни ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товарлар ижтимоий дотатиялашдан нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли хайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.

5.Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил этади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
Улгуржи нархлар.Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчиларнинг ва таъминлаш сотиш ташкилотлари харажатларини қоплпши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши лозим. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.
Шартнома нархлар. Бу сотувчи ва харидорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд қилинган нархлардир. Шартнома нархлар одатда, шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам миллий, ҳам ҳалқаро бозорда қўлланилади. У ҳалқаро бозорда қўлланилганда товарларнинг жаҳон нархларига яқин туради.
Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. Чакана нархда товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролни ўйнайди ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Давлатнинг нархларни тартибга солишлик фаолияти чегараланган ва дотатияланган нархларни вужудга келтиради.
Чегараланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфлятияни жиловлайди, нархларни назорат қилади.
Дотатияланган нарх – бу давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархлардир.Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни ҳаётий зарур неъматлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.
Демпинг нарх. Бозорда ўз мавқеини мастаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир қисмидан кечиб юборилади.
Сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланади.
Нуфузли нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш харажатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади.
Эркин бозор нархлари – бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг мақбул тарзда уйғунлаштиришга имкон беради.
Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх диапазони қанчалик катта бўлса, товар муомаласи тез юз беради, чунки талаб билан нарх ўзаро боғланади.
Бозор кўлами ҳисобга олинганда ҳудудий миллий ва ҳалқаро нархлар мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Жаҳон бозори нархи эса, муайян товарга кетган байналминал харажатларни, товарнинг жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва ҳалқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.
Нарх хилма-хил турлардан иборат бўлсада, улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки уларда жамиятдаги иқтисодий ресурслардан ишлатилиш самараси ўз ифодасини топади. Иқтисодиёт назариясида нарх нисбати деган тушунча бор, у нарх паритети деб ҳам юритилади. Иқтисодиёт ва ундаги жараёнлар бир-бирига боғлиқ бўлганидан нархлар бир-бирини юзага чиқаради. Масалан, руда нархи металл нархига, металл нархи машина нархига, машина нархи кийим нархига киради, чунки бу нархларнинг ҳар бири ўзидан кейинги маҳсулот харажатларини шакллантиради.
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади.
Товарнинг харид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. Шу сабабли, «ижтимоий нафлилик» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, қадр-қийматга эгалигини кўрсатади. Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, балки ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини пул кўринишида ифода этади.
Товардаги икки хусусият бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. Чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати) томонида эса харидорнинг манфаати ётади. Товар эгаси ўз товари учун кетган сарфларни қоплаб, маълум даражада, иложи борича кўпроқ фойда олишни таъминлаши мумкин бўлган қийматни пул шаклида ўзлаштиришга интилса, харидор иложи борича сарф қилаётган пулининг ҳар бир бирлигига кўпроқ нафлиликка (истеъмол қийматига) эга бўлишга ҳаракат қилади. Уларнинг манфаатлари тўғри келган нуқтада, даражада нарх ўрнатилиб, товар пул алмашуви, олди-сотди содир бўлади.
Булардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, нарх – реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ёки алоҳида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиҳатдан нафлиликка берган баҳоси ҳам эмас, балки жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади.
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:


  1. Download 417,51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish