Ўрта махсус таълим вазирлиги


Факторинг – бу бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатларини англатади. Фарфейтинг



Download 417,51 Kb.
bet127/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Факторинг – бу бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатларини англатади.
Фарфейтинг – бу узоқ муддатли факторинг муносабатлари бўлиб, қарздорлик бўйича ҳуқуқларни сотиб олган банк уларни одатда 1-5 йил вақт ўтгандан сўнг ундириши мумкин бўлади.
Траст – бу мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операцияларни билдиради.
Кредит бериш бир қатор тамойилларга асосланади.
Булар қуйидагилар: ссуда беришнинг мақсадли тавсифи, кредитнинг расмийлаштирилган муддатда қайтарилиши, ссуданинг моддий таъминланганлиги ва тўловлилиги.
Қарзга (ссудага) берилган пул ҳисобига олинадиган даромад фоиз ёки фоизли даромад дейилади.Шу даромад (фоиз)нинг қарзга берилган пул суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиш фоиз ставкаси ёки фоиз нормасини ташкил қилади:
,
бу ерда:
r’ – фоиз нормаси;
r – фоиз суммаси;
Кссуд– қарзга берилган пул (капитал) суммаси.



  1. Бaнк тизими. Мaркaзий вa тижoрaт бaнклaр ҳaмдa улaрнинг вaзифaлaри



Иқтисодиётни ривожлантиришда пухта ва барқарор банк-молия тизими улкан аҳамиятга эга. Биз аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтирмасдан туриб, “яширин иқтисодиёт”дан тўлиқ халос бўла олмаймиз. 
2018 йилда банк тизими фаолиятини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишда банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш масалаларига асосий эътиборни қаратиш зарур. 
Валюта бозорини ислоҳ қилишга қарши бўлган айрим “экспертлар”нинг иккиланиши ва “маслаҳат”ларига қарамасдан, биз қисқа муддатда халқаро стандартлар асосида валютани либераллаштириш жараёнини бошладик. Лекин биз яхши тушунамизки, бу иш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг бошланиши, холос. 
Валюта сиёсати бизнес ва иқтисодиётни ривожлантириш манфаатларига тўлиқ хизмат қилиши, инвестиция фаолиятига ижобий туртки бериши лозим.
2018 йилда солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечамиз. Чунки ислоҳотлар даврида давлат тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатиши учун бюджет барқарорлиги сув билан ҳаводек зарур. 
Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ниятида бўлган инвесторлар учун мамлакатимизни жозибали қилиш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. 
Барча бизнес тоифалари учун солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарур. 
Ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган, янги ташкил этилган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш даркор. Шунингдек, кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш шарт. 
Шу билан бирга, тез ривожланаётган, йириклашиб бораётган корхоналарни рағбатлантириш сиёсатига ўтиш лозим. 
Солиқ имтиёзлари беришда индивидуал ёндашувлардан воз кечиб, уларни фақат иқтисодиётнинг маълум тармоқлари учун қўллаш амалиётига ўтишни таклиф этаман. 
Энг муҳими, инвесторлар назари билан қараганда, солиқ тизими узоқ муддат давомида аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Шунинг учун солиқ тизимида пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган сиёсатни амалга ошириш лозим. 
Биз мамлакатимиз бюджет тизимини қайта кўриб чиқишимиз, бюджет даромадлари ва харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлашимиз зарур. 
Шу ўринда таъкидлаш керакки, куни кеча бўлиб ўтган Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги давлат бюджети ҳамда солиқ тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим қонунлар маъқулланди. Ушбу қонунларга имзо қўйишда мен уларда халқимиз манфаатларини тўла акс эттириш, тадбиркорлар ва инвесторлар учун янада қулай шароит яратиш, ҳудудларимизни ривожлантириш бўйича аниқ чоралар назарда тутилганми, йўқми – шунга алоҳида эътибор қаратаман. Керак бўлса, бу қонунларни оддий одамларимиз ва тадбиркорларимиз манфаати нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга ҳам тайёрман. 
Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини таъминлашда банклар муҳим роль ўйнайди. Банкларпул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир.
Банклар фаолиятининг асосий томонларидан бири кредит муносабатларига хизмат қилиш бўлиб, улар кредит муассасаларининг асосини ташкил қилади.
Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish