Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 417,51 Kb.
bet11/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Индукция ва дедукция бирига қарама-қарши бўлган, аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир. Фикрнинг хусусий фактлардан умумий фактларга қараб ҳаракати индукция, аксинча, умумий фактлардан хусусий фактларга томон ҳаракати дедукция деб аталади.
Иқтисодий жарарёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда икки томонлама ёндашув усули. Бунда барча иқтисодий жараёнлар қиймат ва нафлилик нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Акс ҳолда бир томонламаликка йўл қўйилиб, янглиш тасаввурга ва нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.5
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштириш ва қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Асосий тушунча ва таянч иборалар.
Иқтисодиёт- чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж- инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар- маълум даврда бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар,имкониятлар ва манбаалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети- иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар- иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар- доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.



Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish