Кириш қисмида режалаштирилаётган хўжалик фаолиятининг холати, худуддаги ўрни, ахамияти ва самарадорлиги аниқ маълумотлар ёрдамида кўрсатилиши лозим. Шунингдек унда махсулот ишлаб чиқариш технологияси, махсулотлар ассортименти, уларнинг миқдори, сотилиши, умумий мулки ва маблаги, ишчи-хизматчиларнинг умумий сони хамда рақобатчилар тўгрисидаги маълумотлар ўз аксини топиши керак. Бу қисмнинг мазмуни ишончли бўлиши керак. Чунки у сармоячилар эътиборини ўзига жалб эта билишилозим.
Тармоқ махсулотлари бозорини тахлил этувчи қисмида, худудда, хўжаликда сотилган, келажакда сотилиши мумкин бўлган махсулот турлари, миқдори, сифати, бахоси тўгрисидаги маьлумотлар батафсил кўрсатилиши лозим. Шу ўринда хўжаликнинг бозордаги ўрни кўрсатилса, янада яхши бўлади. У хўжаликда сотилган махсулот миқдорини шу худудда ёки туманда сотилган шундай махсулот миқдорига тақсимлаб, 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Агарда бу кўрсаткич ортиб борса унда, хўжаликнинг бозордаги ўрни ривожланаётганлигидан далолат беради. Ундан хўжаликнинг бозордаги мавкеи қандай ўзгараётганлигини кўриш мумкин. Бу эркин бозор шароитидаги энг мухим шартлардан биридир. Чунки бозорда ўрни юксалаётган хўжалик рақобатбардош хисобланади ва у келажакда самарали ривожланади.
Шу қисмда рақобатчилар тўгрисида батафсил маълумотлар, хўжаликнинг ташки бозорга чиқиш имкониятлари, масалан, пахта толасини, коракўл терисини, сабзавот хамда богдорчилик махсулотларини сотиш бўйича имкониятлар хам асосланган холда кўрсатилса фойдадан холи бўлмайди.
Лекин юқоридаги масалаларга оид маълумотлар қишлок хўжалик корхоналарида эълон килинмайди. Маълумотлар тақчиллиги мавжуд. Уни хал этиш учун эса Республика радиоси, рўзномалари ўз хиссаларини қўшишлари лозим. Тадбиркорлар маълумотларни биржалардан, рўзнома ва ойномалардан, радио телевидение хабарларидан олишларимумкин.
Режанинг мазмуни қисмида хўжалик ишлаб чиқариши мумкин бўлган махсулотларнинг ички ва ташки рақобатчилар махсулотларидан фарқлари, афзалликлари (сифати, бахоси, харажати ва бошқа) товарларининг белгилари, уларни сотиш бўйича мавжуд бўлган лицензиялари хамда махсулотларни экспорт килиш имкониятлари бўйича маълумотлар тўлиқ келтирилиши лозим. Масалан, хўжалик пахтанинг маълум бир навини етиштириш билан шугулланса, уни юқоридаги кўрсаткичлар буйича бошқа навлар билан бир жадвалда таққослаб бериш керак. Шунда уларнинг фарқлари, афзалликлари яққол кўринади.
Шу қисмда ишлаб чиқаришнинг қандай жойлашганлиги, махсулотларни сотишга чиқариш имкониятлари тўгрисидаги маълумотлар келтирилиши керак. Масалан, пахта каерда етиштирилади ва у каерда кайта ишланади, яъни толага айлантирилади. У жойнинг темир йўл, тош йўл, хаво хамда сув йўлига яқин-узоқлиги, қўлайлиги кўрсатилиши зарур.
Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг чакана ва улгуржи савдо масканларига яқинлиги хам кўрсатилиши керак. Режанинг шу қисмида хўжаликни келажакда ривожлантириш учун талаб этиладиган капитал қуйилмалар ва шулар эвазига барпо этиладиган барча турдаги обьектлар, уларнинг афзаллиги ва самарадорлигини ифодаловчи маълумотлар хам келтирилиши лозим. Нихоят, бу қисмда режанинг бажарилишини таъминловчи асосий омиллар, йўллар кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш режаси қисмида махсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш билан боглиқ бўлган, турли хилдаги тадбирлар режалаштирилган бўлиши керак. Махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари буйича сарфланиши мумкин бўлган мехнат, материал хамда маблаг харажатлари (миқдори, суммаси) кўрсатилиши лозим. Хисоб-китоблар натижасида хўжалик қанча махсулот ишлаб чиқариши ва унга қанча мехнат, материал ва маблаг сарфланиши аниқланади. Бу қисмда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш билан боглиқ бўлган масалалар хам режалаштирилади. Масалан янги техника, технология ёки кичик корхоналарни ишлатиш билан боглиқ бўлган барча харажатлар хисоб-китоблар асосида кўрсатлиши лозим.
Тадбикорлар шу қисмни тузишда технологик жараёнларини бажариш учун белгиланган нормативларни, чунончи, экинларни экишда уруг, ёқилгиларни, ўгитларни сарфлаш, мехнат сарфи меъёрларини, шунингдек барча материалларнинг бахоларини ва бошқаларни билишларилозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |