В = А( + )I K ,
бунда В – сиқишда шарбат чиқиш миқдори, %; А - шарбатнинг пресслаш қолдиғида сиқилиб қолиши ва мезганинг ивилиши ҳисобига вужудга келган йўқотишни ҳисобга олиш коэффициенти (А 0,85-0,95 оралиғида ўзгаради); ва - мезга протоплазмасининг дастлабки ишлов бериш ва пресслаш ҳисобига парчаланиш даражаси; 0 -дан 1 –гача бўлган оралиқда ўзгаради, - 0 -дан 0,2 -гача бўлган оралиқда ўзгаради; сумма + 1 -дан ошмайди; I – мевадаги шарбат миқдори; К – мезга скелетининг бутунлик даражаси (олма, узум ва олча учун К 0,8-1 оралиғида, олхўри учун 0-дан 0,7 -гача бўлган оралиқда бўлади).
Шарбатнинг чиқиш миқдори асосан қайта ишланаётган мевадаги шарбат миқдорига, хом ашёга дастлабки ишлов берилганда протоплазманинг бузилиш даражасига, мезга структураси шунингдек пресс конструкцияси ва пресслаш режимига боғлиқ.
Айрим турдаги хом ашё, масалан узум, пресслашгача кўп миқдорда шарбат чиқаради (шарбатнинг ўзи оқиб чиқиши). Ушбу шарбат ажратилиб олиниб пресснинг унумдорлиги оширилиши мумкин.
Фильтрловчи центрифугада шарбатнинг кўп миқдорини мезгадан тез ажратиб олиш мумкин. Центрифугага юкланган мезга марказдан қочма куч ҳисобига роторнинг перфорацияланган деворларига отилади. Шарбат ротор деворидаги тешиклардан ўтади, мезга қолдиғи эса пастга туширилади.
Центрифугалашда пресс ёки перфорацияланган элак-оқизгичда оқизиш усулига нисбатан шарбат бир неча баробар тез ажратилади.
Оғирлик кучи таъсири остида суюқлик оқиши тезлиги W0, (м/с) қуйидаги тенглама ёрдамида топилади
бунда g – эркин тушиш тезланиши (9,81 м/с2); H – напор, м.
Центрифугалашда эркин тушиш тезланиши келтирилган кўринишда марказдан қочма куч билан алмаштирилади, у -га тенг; суюқлик оқиш тезлиги қуйидагига тенг
бунда - айлана тезлик, м/с; R- айланиш радиуси, м.
Шарбатнинг центрифугалашдаги оқиш тезлигининг ўз оғирлиги таъсирида оқиш тезлигига нисбати қуйидагига тенг
Радиус R ва центрифуга роторининг айланиш тезлиги n бўлганда айлана тезлик -га тенг бўлади, бундан
.
- ни g -га тенг деб қабул қилиб юқоридаги иборани соддалаштирамиз ва қуйидаги ифодани оламиз
.
Центрифугалашда шарбат чиқиш тезлиги роторнинг айланиш тезлигига ва унинг диаметрига боғлиқ.
Мезгадан эркин шарбат ажратиб олиш (узум, олча шарбатлари)-ни центрифугалаш-пресслаш йўли билан икки босқичда амалга ошириш мақсадга мувофиқ: шарбатнинг асосий қисмини тезлик билан центрифугада ажратиб олиш ва қолган шарбатни прессда сўнгги сиқиб олиш. Бунда пресслаш қурилмасининг унумдорлиги 2-3 баробар ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |