Техник кўрсаткичлар
Хажми 1.7 м3
Иситиш юзаси 2.7 м2
Ички диаметри 1100 мм
Баландлиги 3788 мм
Ёғ кислоталарини дистилляция қилишда узлуксиз ишлайдиган
дистилляцион куб.
Дистилляцион куб (ДК) хом ёғ кислоталарини дистилляция қилиб дистилланган ёғ кислоталарини олиш учун хизмат қилади.
Дистилляцион куб цилиндрсимон ускуна бўлиб, эллиптик қопқоқдан (6) ва текис тагдан ташкил топган бўлиб, унинг пастки қисми вертикал тўсиқлар (18) ёрдамида 9та тенг секцияларга бўлинган. Бу секциялардан 1 таси марказга қолган 8 та атрофига жойлашган. Дистилляцион кубнинг пастки қисмида секциялар ичида бирхил диаметри 9 та цилиндрсимон камералар бор. Уларни ичига фланец ёрдамида чиқазиб олинадиган қиздириш элементлар (12) ўрнатилган. Қиздириш учун змеевикли ёки элетрли элементлар ишлатилиши мумкин. Змеевиклик элементни қиздириш учун ВОТ буғидан ёки юқори босимли сув буғидан фойдаланилади.
Ёғ кислоталарини узлуксиз дистилляциялаш куби:
а – электриситгичли; б – буғ иситгичли. 1-тўлиқ пайвандланган цилиндрик корпус, 2-кузатиш ойнаси, 3,7-қайтаргич зонтлар, 4-панжара, 5-мухофаза клапони, 6- элиптик қопқоқ, 8-юқори штуцер, 9-люклар, 10-иситиш элементи стаканлари, 11- ташқи тиркама номерлари, 12-иситиш элементлари, 13-қуйиш трубкалари, 14-ҳом ёғ кислоталари кирувчи штуцер, 15-очиқ буғ кирувчи марказий саплолар, 16-гудрон чиқадиган труба, 17-таянчлар, 18-буғ ёки вот узатадиган труба, 19-ички коллектор, 20-ташқи коллектор, I-IX секциялар (I-марказий, IX-)
Дистилляцион кубнинг барча камералари туташган идишлар бўлиб, улар юқори қисмида қуюлиш трубалари ёрдамида бир-бирлари билан бирлаштирилган. Хом ёғ кислоталари узлуксиз (14) Ш ёрдамида Дистилляцион кубнинг 1чи секциясига сўрилади ва очиқ сув буғи хар бир камерани марказига берилади. Қиздириш элементи (10) стакан ичига жойлашган. Натижада хом ёғ кислоталари қизийди ва буғга айланиб учабошлайди. Учмаган ёғ кислоталари стакандан чиқиб сферик қайтаргичга (19) урилади ва камера ичига йиғилади, кейин маълум миқдорда йиғилгандан сўнг қуйилиш трубаси (13) орқали кейинги секцияга ўтади, у ерда яна қиздириш ва учиш жараёнлари давом этади.
Ёғ кислоталарини кетма-кет 1 чи секциядан 9 чи секциягача ўтиши натижасида унинг харорати 230оС гача кўтарилади. Йиғилган гудрон (16) Ш чиқиб, маълум идишга йиғилади. Ёғ кислоталарини буғлари хар бир секциядан сув буғи билан аралашган холда пастки тўсиқ (3), ўртанча тўсиқ (4) хамда юқориги тўсиқ (7) орқали вакуумга уланган (8)Ш ёрдамида конденсацияга юборилади. Дистилляцион кубни тозалаш ва созлашни (9)чи 2та люк орқали бажарилади. Дистилляцион кубнинг иш жараёнларини кузатиш 4 та кўриш ойнаси (2), термометр ва монометрлар орқали олиб борилади. Куб ичидаги босимни назорат қилиш мембран мухофаза клапани (5) орқали бажарилади. Хозирги вақтда саноатда асосан электр қиздиргичлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |