Ўрта махсус таълим вазирлиги


ВФ типидаги электролизернинг тузилиши ва ишлаши



Download 101,15 Mb.
bet129/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

ВФ типидаги электролизернинг тузилиши ва ишлаши.
ВФ типидаги электролизерлар унумдорлиги бўйича: ВФ-80, ВФ-100, ВФ-250, ВФ-500ларга бўлинади. Охирги сонлар уларни унумдорлигини кўрсатади. Масалан: ВФ –80 [м3/соат]
Фильтрпресс кўришидаги биополяр электролизер (Э) ФВ-80, сиқиб турувчи болтлар (1,2) ва плита (3) ёрдамида бирлаштирилган алохида ячейка (7) дан ташкил топган. 1,2 фундаментга ўрнатилган чинни изолятор (6) ни устида туради. Электр. Токи анод дан электролит, диафрагма яна анкер билан электролит орқали ўтиб катод (-) га боради, катоддан ток электролит, диафрагма яна электролит орқали кейинги биполяр электродни анодига ўтади. Эни марказида (16) камера бўлиб, у циркуляция қиладиган электролитни совутишга хизмат қилади. Электродларни рамадан изоляцияси паранит прокладка билан таъминланади.



Доимий электр токи охирги анод-монополярга берилади, у ердан кетма-кет эни ярим ячейкаларидан ўтиб катод-монополярга боради, кейин марказий камерани шинаси орқали эни 2-чи ярмига, анод монополярга ўтади, кейин қолган ячейкалардан ўтиб, катод монополяргача боради, ундан выпрямительга қайтади.Эда х.б. О2 ва Н2 электролит билан бирга махсус каналларга ўтади, кейин электролитдан ажралади. Газ каналлари ярмигача электролит билант тўлдирилган бўлади.
Электролитдаги газ ва электролит харакатини кўриб чиқамиз: газ каналларини ўртадаги қалпоғидан газлар 14 ва 15 конденсаторларга ўтади. У ерда газлар сув билан совутилади, ва сув буғлари конденсацияланади, хамда электролит заррачалари ажралади. 14 ва 15 дан газлар, газ йиғувчиларга 11,12 ўтади, бу ерда сув қатлами орқали барботаж бўлади.
Газ йиғувчи тўсқин ёрдамида 2 га ажратилган идиш бўлиб, паст томонида труба билан бирлаштирилган, бу труба катод ва анод босимларини тенглаштириб туриш учун хизмат қилади. Газ йиғувчида совутувчи тручаткаси бор. Газ йиғувчидан газларни чиқиши учун ишчи трубалар бор. Уни хар бир бўлимида пастки қисми сувга туширилган атмосфера билан бирлаштирувчи фонарли труба 8 бор. Бу труба газйиғувчини тагидан 95 мм баландда бўлади. Газйиғувчидаги суюқликни сатхи 150-300 мм. Агар газйиғувчини бирор бўлимида газ босими ошиб кетса, у холда сувни бир қисми 2-чи бўлимга сиқиб чиқарилади ва газйиғувни бўлимларидаги босим фарқитга мос холдаги сув сатхини фарқи х.б.Агар газ босими янада ошиб кетса, у холда 8 трубани пастки қисми очилиб қолади ва газ атмосферага чиқиб кетади, бу хол газйиғувчини хар иккала бўлимидаги босим тенглашгунча давом этади. Хар бир бўлимни авария ва ишчи трубалари кейинги коммуникациялар билан шиша фонарлар орқали бирлаштирилган. Бу фонарлар электролитни изоляция қилиш ва электролитга дистиллят қуйилишини кўриб туриш учун хизмат қилади. Авария ва ишчи трубалар ўзаро икки йўлли клапан билан бирлаштирилган. У электролитни ишга туширганда ёки тўхтатганда, электролитни атмосферага ёки гидравлик затвога улаш учун хизмат қилади.
Электролитлар ёки биполярли бўлади. Униполяр электролитда электрод катот ёки анод бўлиб хизмат қилади. Биполяр электролитда эса хар бир электродни хар бир томони катод, иккинчи томони анод вазифасини бажаради. Биполяр электролит ихчам бўлади. Шунинг учун саноатда кенг қўлланилади.
Н2 ва О2 ажралиб чиқиши учун электродлар орасидаги потенциаллар айирмаси 1,23 В га тенг бўлиши керак. Амалиётда газ ажралиб чиқиши учун кўпроқ кучларни талаб қилинади. Бу фарқ перенапряжение (П) деб аталади. (П) перенапряжение қанча катта бўлса газ ишлаб чиқариш учун шунча кўп электр энергияси сарф бўлади. Fe энг кам катот перенпряжениени беради. Никел эса энг кам анот перенапряжениени беради. Шунинг учун электрот сифатида ишқор эритмаси ишлатилса, катод Fe дан, анод эса никелланган Fе дан тайёрланади.



Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish