Фаннинг мақсад ва вазифалари
Таълим мақсади давр билан, ижтимоий ҳаёт билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаётдаги туб бурилишлар, фаннинг интенсив ривожланиши, таълим модернизацияси, янги дидактик имкониятлар, инсонпарварлаштириш шубҳасиз таълим мақсадини ҳам тубдан ўзгартирди. Таълим мақсадининг тубдан ўзгариши таълим мазмунида ўз ифодасини топади. Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар фани мазмунига органик синтез ривожланишининг асосий йўналишларини, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни яратишдаги ҳал қилувчи усуллар, юқори конверсияга олиб келувчи технологияларни яратиш, органик синтезни режалаштириш, аниқ мақсадли бир хил маҳсулот олиш учун қаратилган бир нечта реакцияларни бирлаштириш бўлимлари киритилган.
Фанни ўқитишдан мақсад - органик синтез саноати соҳасида технологик жараёнлар принципларини мунтазам ўрганиб бориш учун илмий асосларни абстракт фикрлаш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда эгалланган билимлар бўйича, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - органик синтезда қўлланиладиган технологик жараёнларнинг физик-кимёвий асосларини, кам босқичли, арзон ва қулай хомашё асосида маҳсулот олиш усулларини яратиш йўлларини таҳлил этишга, органик синтезни режалаштиришда мустақил фикрлашга тайёрлашдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар” фанини ўзлаштириш жараёнида магистр:
органик моддалар ишлаб чиқариш олдида турган муаммолар;
чиқиндисиз ишлаб чиқаришни яратишдаги ҳал қилувчи усуллар;
кам босқичли кимёвий ишлаб чиқаришни яратиш;
органик моддалар ишлаб чиқариш технологиясининг асосий конструктив элементлари;
органик моддалар асосида олинган материалларнинг хоссалари ва уларнинг структурасини режалаштириш;
ишлаб чиқариш цикли, технологик операция;
технологик жараён ва ишлаб чиқариш босқичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
органик моддаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши билан хоссаларининг боғлиқлик қонуниятларини;
чиқиндисиз технологиялар яратишдаги ҳал қилувчи омилларни;
арзон ва қулай хомашё асосида маҳсулот олиш усулларини;
маҳсулот ишлаб чиқаришдаги юқори конверсияга олиб келувчи технологияларни;
органик моддалар асосида олинувчи материалларнинг қўлланилиш соҳаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
қаттиқ ва суюқ чиқиндилардан тўлиқ фойдаланиш;
янги ва илғор технологияларни жорий қилиш;
синтез йўли билан олинган бирикмалар ва улар асосида олинган материаллар хоссаларини моделлаштириш ва оптимизациялаш, жаҳон адабиёти материалларидан фойдаланиш;
газ оқимларидан тўлиқ фойдаланиш ва газ чиқиндиларини тозалаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |