Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Молия институти


-§. Банклараро ҳисоб-китобларнинг ташкил этилиши, вакиллик ҳисобварақлари орқали банкларнинг муносабатлари



Download 178,7 Kb.
bet17/33
Sana13.06.2022
Hajmi178,7 Kb.
#661100
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
banklarda buxgalteriya hisobi

2-§. Банклараро ҳисоб-китобларнинг ташкил этилиши, вакиллик ҳисобварақлари орқали банкларнинг муносабатлари


Ҳозирги пайтда тижорат банклари ўртасидаги банклараро ҳисоб-китоблар Марказий банк орқали ўтказилади. Бунинг учун Марказий банк қошидаги Ҳисоб-китоб марказларида алоҳида транзит ҳисобварақлари очилган.


Бундай транзит ҳисобварақлари тижорат банкларининг ҳеч бирида юритилмайди.
Лекин тижорат банклари ўзларининг банклараро муносабатларини олиб бориш учун Ҳисоб- китоб марказида вакиллик ҳисоб-варағини очишлари лозим.
Тижорат банкининг вакиллик ҳисобварағи икки хил очилиши мумкин.

  • Ҳудудий бошқарма тижорат банкларининг барча бўлимлари учун марказий банк ҳудудий бош бошқармасида минтақа бўйича ягона вакиллик ҳисобварағи очади. Ҳар бир бўлимга эса алоҳида субҳисобварақлари очилади;

  • Тижорат банкининг ҳар бир бўлими учун алоҳида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасида вакиллик варағи очилади.

Вакиллик ҳисобварағи очилаётганда Марказий банкнинг худудий бош бошқармаси ўртасида вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома тузилади. Тижорат банки вакиллик ҳисобварағи очилишини расмийлаштириш учун ҳудудий бошқармага ҳисобварақ очиш тўғрисидаги ариза, банк уставининг нотариал тасдиқанган нусхаси, имзолар ва мухр изи туширилган варақларининг нотариал тасдиқланган нусхаси ва бош банк аризаси ёки илтимосномаси тақдим этилади.
Вакиллик ҳисобварағи Марказий банк фармойишига кўра очилади. Вакиллик ҳисобварақлари номерини ва банк кодини Банк Депозитлари Миллий Ахборот Базаси (БДМАБ) белгилайди. Вакиллик ҳисобварағи очиш тўғрисидаги фармойиш тижорат банки ҳудудий бошқармаси ва бўлимига, унинг нусхаси Республика Марказий банкнинг тегишли худудий бош бошқармасига жўнатилади.
Шундай қилиб, банкнинг вакиллик ҳисобварағи бу-тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармаларининг ҳисоб - китоб марказларида очилган ҳисобварак бўлиб, у банклараро ҳисоб-китобларини ўтказишга мўжаллангандир.
Вакиллик ҳисобварағи ҳам бошқа ҳисобварақлар сингари 20 разряддан иборат.
Ҳисоб-китоб марказида вакиллик ҳисобварақлари тижоарт банкларига ҳамда ҳисоб-касса марказларига очилади. Бошка банкларга очилган вакиллик ҳисобварақлари 21302- баланс ҳисобрақами бўйича, ҳисоб-касса марказларига очилган вакиллик ҳисобварақлари 21304 - баланс ҳисоб рақами орқали олиб борилади. Масалан: Парвина банкининг Тошкент шаҳар бўлими Тошкент ҳисоб-китоблар Марказида асосий вакиллик ҳисобварағини очган. Унинг БДМАБ томонидан берилган коди 00410. Парвина банки Тошкент шаҳар бўлимининг вакиллик ҳисобварағи номери қуйидагича бўлади.
21302000К00000410001
бунда:

  1. 21302 - «Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларига тўлашга» деб номланган баланс ҳисобварағи номери.

  2. 000 - валюта коди, бу 3 та ноль вакиллик ҳисобварағининг «сўм» да юритилишини билдиради.

  3. К - назорат калити

  4. 00000410 - банкнинг уникал коди. Парвина банки бўлимининг Тошкент шаҳар коди 00410 Лекин ҳар бир ҳисоб варакда уникал код учун 8 та рақам ажратилгани сабабли, бу код ноллар билан тўлдирилади.

  5. 001 - ушбу банк ҳисобварағининг тартиб номери

Юқорида кўрсатилган вакиллик ҳисобварағи Ҳисоб-китоблар марказида юритилиб
ҲКМ учун пассив ҳисобварақлардир. Маблағларнинг келиб тушиши ва ҳисобварағ қолдиғи ҳисобварақининг кредит қисмида, маблағларнинг камайиши эса унинг дебет қисмида акс эттирилади. Барча тўловлар вакиллик ҳисобварағи қолдиги чегарасида амалга оширилади.
Ҳар бир банкнинг ўзи ҳам вакиллик ҳисобварағини юритади. Бу ҳисобварақ банк балансининг актив қисмида юритилиб, банкнинг ички вакиллик ҳисобварағи деб номланади. Ички вакиллик ҳисобварағи 10301 баланс ҳисобварағида юритилади. Тижорат банкининг Ҳисоб-китоб марказида очилган вакиллик ҳисобварағи ташқи вакиллик ҳисобварағи деб юритилди. Тўловни амалга ошириш учун асосий мезон операцион куннинг бошида ички ва ташқи вакиллик ҳисобварақларидаги оборотларнинг ва қолдик маблағларининг бир-бирига мос келиши ҳисобланади. Тўловнинг энг катта суммаси чекланмаган. Ҳар куни эрталаб ҳисоб маркази томонидан берилган тижорат банки ҳисобварағидан кўчирмаси тижорат банки томонидан тасдиқлангандан сўнг, ушбу ҳисобварақ бўйича янги кун операциялари бошланади.
Шундай қилиб, банклараро ҳисоб-китоблар Ҳисоб-китоб маркази орқали ташкил
этилади. Ҳисоб-китоблар маркази - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки худудий бош бошқармаларининг бухгалтерия ҳисоби, ҳисоб ва ҳисоб-китоблар бошқармасининг бўлими бўлиб, унинг функциясига банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва банклараро ҳисоб-китобларнинг узликсизлигини таъминлаш киради.
Ҳисоб-китоб марказлари маълумотларини қабул қилиш , назорат ва узатишнинг автоматлашган тартибига эга бўлган тўлов тизимининг ишончлилиги ва хафсизлигини мустахкамлаш мақсадида ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда бу марказлар электрон тўловлар тизими асосида банклараро ҳисоб - китобларни олиб бормоқдалар.

Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish