ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ЎРТА МАХСУС КАСБ – ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
АНДИЖОН КОМПЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАСБ – ҲУНАР КОЛЛЕЖИ
БАЗАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН
ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ
“КОМПЬЮТЕР ВА КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ, СОЗЛАШ ВА ИШЛАТИШ МУТАХАССИСИ”
КАСБИГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА
МУВАҚҚАТ ДАСТУР
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
Республика ташхис Маркази
Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси”
касбига ўргатиш бўйича муваққат дастур
Бир ўқув йили жадвали
|
Муваққат ўқув режа
№
|
Ўқув режа бўлимлари ва мавзулари
|
Машғулот соатлари
|
Соатларнинг ўқув чораклар
бўйича тақсимоти
|
Жами
|
Назарий
|
Амалий
|
Чоракдаги соатлар тақсимоти
|
I-ч.
|
II-ч.
|
III-ч.
|
IV-ч.
|
54
|
42
|
60
|
48
|
I.
|
Умумкасбий йўналишидаги ўқув блоки
|
20
|
5
|
15
|
12
|
0
|
2
|
6
|
1.1.
|
Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш ва техника хавфсизлиги
|
6
|
1
|
5
|
6
|
|
|
|
1.2.
|
Компьютернингасосий ва қўшимча қурилмалари. Офис техникаси.
|
6
|
1
|
5
|
6
|
|
|
|
1.3.
|
Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти ҳақида маълумотлар
|
8
|
2
|
6
|
|
|
2
|
6
|
II.
|
Мутахассислик йўналишидаги ўқув блоки
|
184
|
22
|
162
|
42
|
42
|
58
|
48
|
2.1.
|
Шахсий компьютер архитектураси ва унга сервис хизмати кўрсатиш.
|
100
|
12
|
88
|
42
|
42
|
16
|
|
2.2.
|
Офис техникасига техник хизмат кўрсатиш
|
48
|
6
|
42
|
|
|
42
|
6
|
2.3.
|
Компьютер тармоқлари
|
30
|
4
|
26
|
|
|
|
36
|
III.
|
Давлат аттестацияси **
|
6
|
|
6
|
|
|
|
6
|
|
Жами:
|
204
|
27
|
177
|
54
|
42
|
60
|
48
|
IV
|
Ўқув амалиёти
|
36
|
0
|
36
|
0
|
0
|
0
|
36
|
4.1.
|
Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси
|
36
|
|
36
|
|
|
|
36
|
|
Ҳафталик юклама
|
|
|
|
6
|
6
|
6
|
6
|
Тушунтириш хати
Ўқув курси 2 сентябрдан бошланиб, май ойининг охирида тугайди.
Ушбу ўқув режа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 803-Ф-сонли Фармойиши асосида ишлаб чиқилди.
Ўқув режада жами 204 соат белгиланган бўлиб, 6 та бўлимдан иборат. 10 ёки 11-синфларда жами 1 ўқув йили давомида ўқитиш учун мўлжалланган. Ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта бўлиб, жами 204 соат ўқув машғулоти ўтилади.
Ҳар бир таълим муассасаси зарур ҳолларда ўқув юкламасининг ҳафталик (6 соат) хажмини сақлаган ҳолда, Педагогик кенгаш қарорига асосан ўқув блоклари таркибидаги мавзуларига ажратилган соатлар хажмини 15% гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
10-синфда ўқув йилининг якунида, 11-синфда эса баҳорги таътил вақтида ўқувчиларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган, ота-оналар ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан келишилган, таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида таълим муассасасида ёки идора ва корхоналарда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда 6 кун 6 соатдан (жами 36 соат) амалий меҳнат машғулотлари ўтказилади.
Ўқув машғулоти якунида ўқувчилардан давлат аттестацияси назарий ва амалий шаклда амалга оширилади.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси” касбига ўргатиш бўйича муваққат дастур
Кириш
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини “Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахасиси” касбига ўргатиш жараёнида уларга махсус чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касбга тайёрлаш ва касб-ҳунар ўргатиш, келгуси таълим турини ёки меҳнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш, уларнинг онгига юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни сингдириш ва тадбиркорлик қоидалари билан таништириш муҳим ўрин тутади.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси”касбига ўргатиш мақсади - ўқувчиларда компьютерларнинг техник қисмларини, уларнинг тузилиши, ишлаш принципини ва техник кўрсаткичларини ўрганиш, алмаштириш, компьютерларни тўлиқ йиғиш, ишлатилишига кўра шахсий компьютерларни ички ва ташқи қурилмаларини тўғри танлай олиш, компьютерларга операцион тизимларни ва бошқа дастурий таъминотларни ўрнатиш, компьютерларни тармоққа улаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича кўникма ва малакаларини ҳосил қилишдан иборат.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатишмутахассиси”касбига ўргатиш вазифаси- болаларга компьютер техникасини тузатиш жараёнида фойдаланиладиган компьютер қисмлари, уларни тузатиш имкониятлари, уларни ўрнатиш тартибини, дастурларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, компьютерга техник хизмат кўрсатиш, унинг қурилмаларини диагностика қилиш ва тамирлашнинг малака талабларида кўрсатилган амалий кўникмаларини шакиллантириш.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси”касбига ўргатиш ЎИЧМ гуруҳларига қизиқиши ва хоҳишига кўра умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфида таълим олишни тугатган ўқувчилар қабул қилинади.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси”касбига ўргатиш бўйича ўқув дастури, жами 204 соат ҳисобидан, бир ўқув йили давомида (34 ҳафта) ўрганиш учун мўлжалланган.
Машғулотлар ҳар ҳафтада 1 марта 6 ўқув соат ўтқазилади.
Мазкур муваққат ўқув дастур Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис Маркази илмий методик Кенгашининг 2017 йил 25 августдаги навбатдан ташқари йиғилишида 2 -сонли (баённомаси) қарори билан тасдиқланган.
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ваишлатишмутахассиси” касбига ўргатиш бўйича ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талаблар
“Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассиси” касбига ўргатиш натижасида ўқувчилар
қуйидагиларни билишлари лозим:
Шахсий компьютерни йиғиш асослари;
Шахсий компютерни асосий ва қўшича қурилманинг вазифаси;
Электр таминоти қурилмаси турлари ва уларнинг вазифаси;
Узлуксизэлектр таминоти қурилмаси;
Тизимли плата турлари ва вазифалари;
Микропроцессор турлари ва имкониятлари;
Тизимли платадаги слот, порт ва қурилмалар уланадиган интерфейслар;
Хотиратурларивавазифалари;
Доимий хотира;
Тезкор хотира турлари ва вазифалари;
Мултимедиақурилмалари;
Телевизион тв-тюнерлар, монитор, проекторлартурлари ва имкониятлари;
USB диск юритувчилари;
IDE to USB қурилмаси;
Принтер турларини ва уларни тамирлашни билиши;
Шахсий компютер носозликлари, уларни аниқлашва уларни бартараф этиш усулларини;
Шахсий компютер қурилмаларини тамирлашусулларини;
Шахсий компютерни замонавийлаштириш йўллари;
Оператцион тизим турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари;
Компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мутахассисикасби бўйича тадбиркорликнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ва ҳуқуқий асосларини.
қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
Компютер техникасига техник хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналарни тўгри танлаш ва ишлатишни билиши;
Қурилмаларни улашни билиши;
Шахсий компютер узлуксиз электр таминоти билан таминлаш, қурилмаларни улашни билиши;
Тизимли платага техник хизмат кўрсатиш ва уларни алмаштиришни билиши;
Микропроцессор ва совутиш қурилмасини танлаш ва ўрнатишни билиши;
Қаттиқ магнитли диск билан ишлаш, форматлаш ва болимларга бўлишни билиши;
Мултимедиа қурилмаларини улашни билиши;
Видеопроектор қурилмаси лампасини алмаштириш ва уни қўллашни;
Компютер қурилмаларига драйверларини ўрнатишни билиши;
Интернет тармоғидан мос драйверларни излабтопишни билиши;
Оптик диск юрутувчиларга техник хизмат кўрсатишни билиши;
Шахсий компютер ва уни қурилмаларини ҳимоя кодларидан чиқаришни билиши;
Тестлаш дастурлари ва қурилмаларидан фойдаланишни билиши;
POST тестерни қўллашни билиши;
Тезкор хотира ва қаттиқ магнитли дискларни тестлашни билиши;
ШК тавсифини аниқлашни билиши;
Фото принтерларни ўрнатиш, созлашни билиши;
Лазерли принтер картирижи элементларини алмаштиришни билиши;
Факс қурилмасини ўрнатиш ва созлашни билиши;
Хар ҳил видео аппаратураларни (проектор, видео алоқа жихозлари) ўрнатиш ва созлашни билиши;
Шредерлар, ламинатор, муқоваловчи (переплёт) билан ишлашни билиши;
Система блокини йиғиш ва монтаж қилиш учун тайёрлашни билиши;
техника хавфсизлигига риоя қилиш.
мутахассислик бўйича тадбиркорлик фаолиятига таълуқли бўлган хужжатларни тайёрлаш ва юритиш.
Фойдаланиладиган жиҳозлар:
Ўзаро ва интернет тармоғига уланган шахсий компьютерлар.
Notebook.
LCD проектор.
Проектора учун эран.
Интерактив доска.
Махсус дастурлар тўплами.
UPS қурилмаси.
Шахсий компьютер тизимли блоки.
Шахсий компютер жихозлари.
Мультиметр (аналогли ёки рақамли).
Асбоблар (отвёртка, омбирлар ва бошқ.)
Wеb камера
POST-card тестер.
Отвёрка ва омбирлар тўплами.
Кавшарлагич (Паялник).
Турли хил лупалар
Стол лампаси
Электрон тестер
Электр токини меъёрлаштирувчи блок 36V
Сканер.
Лазерли принтер.
Лазерли принтер катриджи.
Модем.
Факс
Wi-fi адаптер
Лазер билан кўрсатувчи таёқча
Йўналиш бўйича кўргазмали воситалар
Do'stlaringiz bilan baham: |