Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси-нинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги



Download 0,73 Mb.
bet5/28
Sana05.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#530823
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Автореферат ( физика устозники)

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси-нинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган “Педагогик таълим инновацион кластери” устувор йўналиши ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали илмий-тадқиқот ишлари режасининг AIF-2/15 рақамли "Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш" мавзуси лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади: Техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш орқали бўлажак дастурчиларни касбий компетентлигининг мазмуни, компонентлари, мезонлари ва компетенцияларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш;
“Дастурий инжиниринг” йўналиши талабаларига чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш орқали касбий компетентлигини шакллантиришнинг методик моделини ишлаб чиқиш;
дастурлаш тилларидан фойдаланиб физикадан педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, фанлараро интеграцион ўқитиш асосида талабаларни касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш;
бўлажак дастурчиларни физикадан таълим жараёнида зарурий касбий компетенцияларини шаклланганлик даражаларини аниқлаш ва методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти: Техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети: Техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” йўналиши талабаларига чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитишнинг мазмуни, шакли, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Психологик, педагогик, математик, табиий-илмий, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанларига доир адабиётларни тадқиқот муаммоси ва фанлараро узвийлик нуқтаи назаридан ўрганиш, таҳлил қилиш; дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши бўйича Давлат таълим стандартлари (ДТС) нинг таҳлили; математик ва табиий-илмий, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар таҳлили; техника олий таълим муассасалари тажрибасини умумлаштириш; талабалар фаолиятини кузатиш, ўқитувчилар билан суҳбат қилиш; талабалар ва ўқитувчилар ўртасида сўровномалар ўтказиш, педагогик тажриба-синовини олиб бориш ва унинг натижаларини математик-статистика методлари ёрдамида қайта ишлашдан иборат.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish