II. Махсус комиссиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
5. Махсус комиссияга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида муносиб номзодларни аниқлаш ва тасдиқлаш;
ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устама ва бир йўла тўланадиган мукофотларнинг аниқ тури ва миқдорини белгилаш;
касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва Ўқув предметлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялашга шахсий қўшган аниқ ҳиссаси учун ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан ойлик устамалар белгилаш;
таълим муассасаси ходимларининг мурожаатига кўра ёки касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳ.к) уларга кўрсатиладиган моддий ёрдам миқдорини белгилаш;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган базавий тариф ставкаларига ойлик устамалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳамда бу ҳақда таълим муассасасининг педагогик кенгашида ҳисоботлар бериб бориш;
ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини бир йўла мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
навбатдаги семестр давомида ойлик устама ҳақ белгиланган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолияти натижалари бўйича мониторинг ишларини тизимли равишда амалга ошириш;
мониторинг натижаларини доимий равишда ўз мажлисларида кўриб чиқиш, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига устама белгилаш ҳақидаги олдинги қарорларни сақлаш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш.
6. Махсус комиссия ўзининг фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳар бир ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касб маҳорати ва ўтган ўқув йилидаги ўқув-тарбия фаолиятида эришган натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
ҳар бир ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг тарбиявий ва аудиториядан ташқари ишларни самарали амалга ошириш, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижа ва таълим сифати учун ойлик устама ҳақларни белгилашга ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари номзодларини аниқлаш;
зарур ҳолларда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ўқув йили бошида белгиланган ойлик устама ҳақ миқдорига муддатидан олдин ўзгартириш киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |