Мавзу 6: Яллиғ қайтариш печининг ишлаш пранципи. (6 соат) Техника хавфсизлиги.
Яллиғ қайтариш печининг ишлаш принципи.
Печнинг асосий махсулоти.
Тажриба бажариладиган асбоб ускуналарининг тозалиги ва ишга яроқлилигига эътибор бериш. Тажриба ишларини бажаришда махсус уст кийим ва оёқ кийимларидан фойдаланиш. Хар бир талаба фақатгина ўзига бириктирилган ишни бажариши лозим.
Замонавий яллиғ қайтариш печларида шихта дастгохни икки ёнидан жойлашган махсус дарчалар орқали юкланади. Деворни ёнида жойлашган шихта уни юқори харорат ва эритма таъсиридан сақлайди. Печга шихтани юклаш тезлиги ва такрорланиши уни ишлаб чиқариш унумдорлигига боғлиқ. Бунда суткада 1500 - 2000 шихта қайта ишлайдиган печларда, бир юкланганда 200 - 250 т шихта юкланади.
Мавзу 7: Кислородли машъалли печи хақида умумий маълумот. (6 соат) Техника хавфсизлиги.
Печ хақида умумий маълумот.
Печнинг ички тузилиши.
Тажриба бажариладиган асбоб ускуналарининг тозалиги ва ишга яроқлилигига эътибор бериш. Тажриба ишларини бажаришда махсус уст кийим ва оёқ кийимларидан фойдаланиш. Хар бир талаба фақатгина ўзига бириктирилган ишни бажариши лозим.
Биринчи кислородли машъалли печи 1853 йилда Канаданинг “Копер Клиф” заводида ишга туширилган. 1868 йилда Олмалиқ заводида худди шундай печ ишга туширилди. Печнинг фундаменти монолит темир битондан тайёрланган. Фудаментнинг устига эни 50 мм бўлган чўян плиталар жойлаштирилган.
Печнинг ишчи таги (лещадь) уч қатор иссиққа чидамли ғиштдан ясалган: унинг энг пастки эни 230 мм бўлган шамот, ўрта қисми 230 мм магнезитохромит ва сирт ишчи қатлами эни 460 мм бўлган магнезитохромит ғиштидан тайёрланган. Печни мустахкамлаш учун эни 15 мм бўлган пўлат кожух, 55 номерли двутавр ва 50 мм пўлат тягалар махсус қурилмаларда ишлатилган.
Мавзу 8: Кислородли машъалли печининг ишлаш принципи. (6 соат) Техника хавфсизлиги.
Печнинг ишлаш принципи.
Печ махсулоти.
Тажриба бажариладиган асбоб ускуналарининг тозалиги ва ишга яроқлилигига эътибор бериш. Тажриба ишларини бажаришда махсус уст кийим ва оёқ кийимларидан фойдаланиш. Хар бир талаба фақатгина ўзига бириктирилган ишни бажариши лозим.
Қуритилган шихтани КФП га аэрацион транспорт воситаси билан юкланади. Юкланаётган шихтани сони радиоктив зичликни ўлчайдиган дастгох ёрдамида аниқланади. Шихта горелкалари печнинг бош тамонида жойлашган. Горелка ўзи билан сув билан совитиладиган, корпусга жойлашган металлик трубани тасаввур қилади. Машъалнинг ўзинлиги жараёнида юқори хароратда олиб боришга имкон яратади, печнинг хажмида харорат 1200-1300 0С ни ташқил қилади. Печнинг ишчи хажмида технологик газ дымасос орқали чиқарилади. Дымасосни ишлаб читқариш унумдорилиг 1соатда 50000 м3 Жараённинг қуйидаги кўрсатгичлари назорат остида бўлади. Шихтани печга юкланиши, кислород, табиий газ ва хавонинг сарфи, кислородни, табиий газни ва хавонинг босими, газнинг харорати, вакуум қиймати электрофильтрлардан чиқаётган газдаги SO ни миқдори. Катёлдан чиқаётган буғнинг босими, жараён эритма махсулотининг харорати. Жараённинг оқилона оқиб ўтишида шлканинг харорати 1220-1250 0С, штейнники эса 1150-11800С бўлиши керак. Печнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги хозирги даврда 10-11 т/м2 суткада ташқил қилади.