ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
Руйхатга олинди "Тасдиқлайман"
3520401-5.01 Олий ва урта махсус
таълим вазирлиги
332/1- сонли буйрук
15 август, 2012й
КАСБ- ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ УЧУН
3520401-Қора ва рангли металларни ишлаб чиқариш, ишлов бериш, эритиш ва қуйиш техник технологи
“ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ДИПЛОМ ОЛДИ”
АМАЛИЁТИ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим сохаси: 500 000- Мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш
тармоқлари
Тайёрлов йуналиши: 3520400 – Металлургия
Касби: 3520401. Қора ва рангли металларни ишлаб чиқариш,
ишлов бериш, эритиш ва қуйиш техник- технологи
Тошкент – 2012
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2012 йил 24 июлдаги 3-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Тузувчилар:
|
Д.У.Холияров
|
Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи, ДКТБЎ
|
Д.Бўтаева
|
Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи, ишлаб чиқариш таълим устаси
|
Тақризчилар:
|
Ходжаев О.Р.
|
Навоий Давлат КИ
ОТМК ОҲЖ Руҳ заводи цех бошлиғи
|
|
|
Амалиётнинг мазмуни
Кириш
Корхона ва унинг фаолияти билан танишиш.
Амалиётнинг мақсади.
- кундалик ҳисоботнинг олиб борилиши.
- диплом иши учун материалларни тўплаш.
- корхона ва корхона рахбари билан танишиш.
- техника хавфсизлиги йўриқномаси билан танишиш.
- корхонанинг қисқача таърифи, бошқариш тизими ва иш режалари.
- ишлаб чиқариш бўлимлари билан танишиш.
- меҳнат интизоми билан танишиш.
- хом ашёдан махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш.
- янги техника ва жихозлар билан таъминланиши билан танишиш.
- янги махсулот ишлаб чиқаришда хужжат ишлари билан танишшиш.
- меҳнатнинг ташқил қилиниши, фадлияти ва таҳлили билан танишиш.
Қора металларни эритувчи-куювчи, рангли металларни эритувчи –куювчи ишини бажаради.
Корхона иш фаолияти харакатини тузиш ва хужжатларини ишлаб чиқариш корхона ичидаги қурулма ва жихозларни иш жараёнини кузатиш ва иш сифатини текшириш навбатчилар ишини топшириш ва хужжатларни расмийлаштириш. Хом ашёни тақсимлаш ва ишлаб чиқариш махсулотларини керакли қоидалар ва талабларга риоя қилишни назорат қилиш.
Қора ва рангли металларни таҳлил килувчи назоратчи ишини бажариш.
Корхона ишлаб чиқариш жараёнларини тахлил қилиб назорат қилиш. Бошланғич, ўрта ва охирги махсулотларни сифатини текшириш ва назорат килиш. Иш жараёнида санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш.
Амалиётда
Амалиёт рахбари бошчилигида корхонага амалиёт ўташни ташқил қилинади. Бунда ўқувчилар корхонанинг ишлаб чиқаришда илғор техналогиясини, иш услубларини меҳнатни ташқил қилиш шаклларини қурулмалардан самарали фойдаланишни ўрганади, олинадиган махсулотнинг юқори кўрсатгичлари билан ва ишлаб чиқариш иқтисоди билимларга эътибор беради.
Амалиёт ўтиш натижасида қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
- иш жойларида техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига эътибор бериш.
- ишлаб чиқариш корхонаси – мис эритиш заводи,рух эритиш заводи билан танишиш.
- корхонанинг ишлаб чиқариш махсолоти учун керакли бўлган хом ашё - маъданлар билан танишиш.
- корхона ичидаги жараёнларни ўрганиш.
- корхона ичидаги жараёнларни назорат қилиш.
- корхона ичидаги иш жараёнларида ютуқларга эътибор бериш.
- корхона ичидаги иш жараёнларда камчиликларни аниқлаш ва тахлил қилиш.
- корхона ичидаги камчиликларни бартараф этишда ўз таклифларни бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |