Ўрта махсус, касб-хунар


Махсулдор қатламларни иккиламчи очиш



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Махсулдор қатламларни иккиламчи очиш. 
Кўп холларда қатламни бирламчи очишдан кейин қудуқ ишлатиш 
химоя қувурлари билан тўлиқ мустахкамланиб, қувур орти оралиғи 
цементланади. Бундай қудуқларда қатлам суюқлигини олиш учун химоя 
тизмасини, цемент тошини, ва кольматация қобиғидан ўтувчи кўп сонли
тешикларни ҳосил қилиш зарур. Бундай тешикларни ҳосил қилиш 
операцияси махсулдор қатламларни иккиламчи очиш деб аталади. 
Махсулдор қатламни иккиламчи очиш перфоратор деб аталувчи
ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Бунда асосан отувчи ва 
гидроабразивли перфараторлар қўлланилади. 
Қатламдан суюқлик нормал оқиб чиқиши учун ишлатиш тизмасини бир 
метр масофада, отувчи перфораторлар билан 10 тадан 20 тагача тешик ҳосил 
қилиш зарур. Перфораторларни тури ва ўлчамига боғлиқ ҳолда қудуқни
бир метр оралиғида бир рейсда иккитадан 10 тагача тешик ҳосил қилинади. 
Шунинг учун ҳам қудуққа перфораторларни бир неча марта туширишга 
тўғри келади. 
Отувчи перфораторларни 3 та гурухга бўлиш мумкин: ишлатиш химоя 
тизмаси ичида НКҚ бўлмаган ҳолда туширилувчи перфораторлар; НКҚ 
ичидан туширилувчи перфораторлар; НКҚ билан туширилувчи 
перфораторлар. 
Иккиламчи очиш учун қайси гурух перфораторларини танлаш қудуқни 
перфорациялашга тайёрлаш характерига ва ишлар хажмига, перфорацияни 
давомийлигига ва рейслар сонига, иккиламчи очишни самарадорлигига, 
шунингдек 
отиш 
ишлари 
жараёнида 
қудуқни 
мустахкамлигига
келтириладиган зарарни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. 


143 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Биринчи гурух перфораторлари билан тешиклар ҳосил қилиш учун
ишлатиш тизмасини шундай ювувчи суюқлик билан тўлдириш лозимки,
қудуқда ҳосил қилинган босим 2-3 Мпа дан юқори бўлмаслиги керак. 
Махсулдор қатламни очилган тешиклар орқали ювувчи суюқлик билан
ифлосланишини 
минимумга 
камайтириш 
мақсадида 
перфорация 
қилинадиган масофадан 100-200 метр юқори оралиқ кимёвий реагентлар 
билан ишланган, сув бераолувчанликни камайтирувчи, қаттиқ фазасиз 
суюқлик билан тўлдирилади. 
Перфорация бошланишидан авввал қувур бошчаси хомутига 
перфоратор зулфини ўрнатилиб, ишлатиш тизмасини рухсат этилган 
босимидан юқори босимда синаб кўрилади. Зулфинни чамбараги қудуқдан 
10 метр узоқликда жойлаштирилиб, айвонли тўсиқ билан атрофи ўралади. 
Қудуқ тайёр бўлганидан кейин, ўқланган перфоратор махсус кабел 
ёрдамида ишлатиш химоя тизмаси ичига белгиланган чуқурликка 
туширилади ва отиб тешиклар ҳосил қилинади. Гилли қатламчалар мавжуд 
коллекторларда 
отиб 
тешик 
ҳосил 
қилиш 
тавсия 
қилинмайди. 
Перфораторларни хар бир отилишида қудуқ ичидаги ювувчи суюқликнинг 
маълум бир қисми қатламга киради. Махсулдор қатламда вақтидан илгари 
қатлам суюқлиги оқими ҳосил бўлишини олдини олиш учун химоя тизмаси 
ичига ювувчи суюқликни ўз вақтида тўлдириб туриш ва уни сатхини қудуқ 
юзасида сақлаб туриш лозим.
Перфорация тугаши билан қудуқдан кабел кўтариб олинади, НКҚ 
перфорация қилинган чегарани юқори қисмигача туширилади. Агарда 
махсулдор қатламни коллетори мустахкам бўлмаса НКҚ ни остки қисми 
перфорация қилинган оралиқдан 100-150 метр юқорида бўлиши лозим. 
Қолган 2 та гурухдаги қудуқларда перфораторлар ёрдамида 
ўтказиладиган отиш ишлари қудуқ юзасини герметик сақланган ҳолда
амалга оширилади. Бундай ҳолатда зарур бўлган депрессияни ушлаб туриш 
ва коллекторни суюқлик билан ифлосланишини олдини олиш мумкин 
бўлади. 
Агар отиш ишлари учун иккинчи гурух перфораторларини ишлатиш 
зурур бўлса, қудуқнинг перфорация оралиғида қатлам босимига нисбатан 
белгиланган кам босимни ҳосил қилувчи суюқлик тўлдирилади. Қудуқ 
юзаси фаввора арматураси билан реметик сақланади. Арматура буферини 
махсус лубрикатор билан алмаштирилади. НКҚ ичида перфоратор кабел 
ёрдамида туширилади. Отиш ишлари тугатилганидан кейин арчадаги 
лубрикатор ечиб олинади ва унинг ўрнига манометрли буфер қўйилади. 
Учинчи гурух перфораторлари қудуққа туширишдан аввал НКҚни 
остки қисмига махсус боғловчи ёрдамида бириктирилиб қотирилади. 
Перфораторнинг узунлиги 50 метргача етиши мумкин. Агарда махсулдор 
қатлам бир нечта коллектор қатламчалардан иборат бўлса, перфораторга
кумулятив зарядлар шундай жойлашиши керакки, бизга зарур бўлган 
қатламни теша олиши керак. 
Белгиланган оралиққача перфоратор НКҚ билан туширилиб, қудуқ
устига фаввора арматураси ўрнатилади ва қудуқ қатлам босимидан кичик


144 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
бўлган босим ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилади. Сўнгра НКҚни 
ичига резина шар ташланиб компрессор билан ҳаво ёки насос билан 
суюқлик шарни перфораторларни штокига боришигача хайдалади. 
Босимни тезда ошиши ҳисобига шток харакатланиб детанаторни 
капсуласига урилиши натижасида, портлаб отилиши рўй бериши перфоратор 
ишлай бошланганини билдиради. Перфорация тугаши билан перфораторни
қудуқдан 
кўтармасдан 
қудуқни 
синаш 
мумкин. 
Учинчи 
гурух 
перфораторлари ишлатиш вақтини минимум сарфига ва бошқа отувчи 
перфораторларга нисбатан юқори унумдорликка эга. 
Отувчи перфораторларни асосий камчиликлари қуйидагилардан 
иборат:
а) тоғ жинсида ҳосил қилинадиган канални узунлиги, тизма ортидаги 
тампонаж тошини ва тоғ жинсини мустахкамлиги ҳамда сиқилишига 
боғлиқ; 
б) тешик деворларида зичланиш юқори; 
в) перфорация жараёнида ишлатиш тизмасида яъни отиладиган 
оралиқда нуқсонлар бўлиши кутилади. 
г) тампонаж тошларида ёрилиш содир бўлади; 
Нуқсонларни ҳосил бўлиши эхтимоли перфорация тешиклари зич 
бўлганда, бир вақтни ўзида кўплаб тешиклар ҳосил қилинганида кузатилади. 
Кумулятив 
перфорациялашга 
нисбатан 
торпедали 
ва 
ўқли
перфорацияда нуқсонлар кўп бўлади. 
Иккиламчи очишни энг самарали усули гидроабразив усулдир. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish