Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 
22-расм. БУ-80 БрД бурғилаш қурилмаси. 
а-йиғма кўриниши; б-режа. 1-кронблок; 2-тал блок; 3-илгак; 4-вертлюг; 5-
минора; 6-тал арқон; 7-пневмобошқаргич; 8-ёпилма қурилмаси; 9-бурғилаш 
шамини пневмо бўшатгич; 10-тал арқонини мустаҳкамлайдиган ва катта 
бўшатадиган мослама.


44 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
 
23-расм. Уралмаш 125 БД бурғилаш қурилмаси умумий кўриниши. 
 
1-УЗ-125 кронблок; 2-минора; 3-АСП-механизмлар жамламаси; 4-У4-125 
тал блоки; 5-вертикал осилмаси; 6-У6-ШВ14-160М вертлюг; 7-ёпилма 
каркаси; 8-айланма кран; 9-асос; 10-қабул кўприги такмаси билан; 11-
тал арқон қўзғалмас механизми шахобчаси; 12-ўзгарувчан узатмали 
қутининг куч агрегати; 13-икки шкивли куч агрегати. 


45 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
 
24-расм. ВБ-53-300 минора шаклидаги қурилма. 
 Бурғилаш чиғириғи. 
 
Бурғилаш чиғириғи бурғилаш тизмаларини тушириш ва кўтариш, 
ҳимоя тизмасини тушириш, қўзғалмайдиган бурғилаш тизмасини оғирлигини 
кўтариб туриш ёки бурғилаш жараёнида секин аста узатиш учун 
қўлланилади. Бурғилаш чиғириғи баъзи бир ҳолатларда двигател 
қувватини роторга узатади, қувурларни бўраб маҳкамлашда ва бўраб 
ажратишда, юкларни кўтариб беришда ва бошқа ёрдамчи ишларда 
қўлланилади. Чиғириқ бурғилаш қурилмасининг асосий агрегатларидан бири 
ҳисобланади. 
Чиғириқ катта тезликдаги кўтаришдан кичик тезликдаги кўтаришга 
тезда қўшилиши ёки тескарига хам тезда қўшилиши, операция вақтида 
минимал вақт сарфлаб режали асосда қўшилишини таъминлаши керак. 
Тизмаларни кўтаришда қисилиб ва тортилиб қолган ҳолларида тортиш кучи 


46 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
тезда кўтарилиши керак. Ҳар хил массадаги тизмаларни кўтаришда 
тезликларни қайта қўшилиши даврий равишда амалга оширилади. 
Бурғилаш чиғириғи валларни сонига кўра бир, икки ва уч валли бўлади. 
Чиғириқ валлари оралиғидаги кинематик боғланиш занжир узатмали 
воситаларида амалга оширилади. Кўтарувчи вал бурғилаш чиғириғининг 
асосий вали ҳисобланади. Валда, занжирли узатма юлдузчалардан ташқари, 
тал арқонларини ва тормоз тасмаларини ўраш учун барабан монтаж 
қилинади, муфта ўрнатилади, гидравлик ёки электрик тормозни бириктирув 
вали монтаж қилинади. 
Бурғилаш чиғириғининг трансмиссияси ва оралиқ (ғалтакли) валининг 
кўтарувчи вали ва чиғириқ узатмалари оралиғида кинематик боғланиш 
амалга оширилади. 
Пневматик бўраб ечиш мосламалари бурғилаш қувурларининг қулфли 
бирикмаларини ечиб бўшатишга мўлжаллангандир. Пневматик бўшитгич 
цилиндрдан ташкил топган бўлиб, қайсики унда поршен шток билан 
ҳаракатланади. Цилиндрнинг иккала учи томони қопқоқ билан ёпилган 
бўлиб, бир томонига шток зичламаси ўрнатилгандир. Штокнинг қарама-
қарши томонига поршендан металл тросс маҳкамланган, қайсики бошқа 
учига машина калити кийдирилади. Сиқилган ҳаво таъсирида поршен 
силжийди ва тросс орқали машина калитини айлантиради. Ҳавонинг 
сиқилган 0,6 МПа босимида пневматик цилиндрдаги максимал кучнинг 
ўсиши 50÷70 кНга тенг. Пневматик цилиндрдаги поршен йўлини узунлиги 
740÷800 мм. 
Бурғилаш қурилмаларидаги кронблоклар конструкциясига кўра 
арқон ролики сонлари уларни жойлашув сони ва ўрнатилишига қараб бир 
биридан фарқ қилади.
 
Бурғилаш қурилмалари БУ50 ва БУ8 бешта арқон ролики ва кронблок 
жиҳозланган бўлиб у бешта ўққа ўрнатилган. 
Бурғилаш қурилмаси БУ125 да минора кронблокбилан таъминланган 
бўлиб, 2 секцияси битта ўққа жойлаштирилган, ҳар бири учтадан арқон 
роликларидан тузилган. 
Бурғилаш қурилмаси БУ125 А шаклидаги минора ва АСП механизми, 3 
секцияли кронблок, битта ўққа 3 таси бошқа ўққа, 2 таси 3 ўққа, битта арқон 
ролики орқаси пайвандланган бўлади. 
10-жадвал 
№ 
Кўрсатгичлар 
Кронблоклар тури
 
БУ-50Бр БУ-75 Бр 93-130-2 УЗ-2002 КБН-7-200 
1. 
Юк кўтариш қобилияти 
50 
75 
130 
200 
300 
2. 
Илгакка 
бериладиган 
максимал юк 
70 
100 
160 
250 
3. 
Арқонни 
максимал 
тортиш кучи 
10 
15 
22 
22 
22 
4. 
Шкиф ариғи бўйича 
800 
800 
900 
1000 
1000 
5. 
Кронблок оғирлиги, кг 
923 
1070 
2400 
3915 
4850 


47 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish