Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
Назорат саволлари. 
1. Қудуқ деб нимага айтилади? 
2. Қудуқлар қандай тоифаларга бўлинади? 
3. Қудуқларни бурғилашни қанақа усуллари мавжуд? 
4. Қудуқни қуришни тўлиқ цикли деб нимага айтилади? 
5. Ўрта Осиёда биринчи нефт ва газ қудуқлари қачон ва қаерга
бурғиланган? 
6. Биринчи турбобур ким томонидан ихтиро қилинган? 
7. Винтли қудуқ туби двигателлари қачон ва ким томонидан яратилган? 
8. Ишлатиш қудуқларини самарали ишлаши учун яна қандай қудуқлар
қазилиши керак? 
9. Тоғ жинсларини парчалаш қанақа турларга бўлинади? 
10. Айлантириш орқали бурғилаш қандай амалга оширилади? 
11. Қудуқни қуриш неча босқичга бўлинади? 
12. Қудуқларни қуришда қандай талаблар қўйилади? 
13. Қудуқ паспортига қандай маълумотлар ёзилган бўлади? 
 


10 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
II-БОБ. НЕФТ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ БУРҒИЛАШНИ
ГЕОЛОГИК ШАРОИТЛАРИ 
 
Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумотлар. 
Тоғ жинслари деб, бир хил ёки турли минераллар ва жинс 
бўлакларидан ташкил топган мустаҳкам ёки юмшоқ агрегатларга айтилади. 
Ҳосил бўлишига кўра тоғ жинслари учта гурухга бўлинади: 1) магматик; 2) 
чўкинди; 3) метаморфик. 
Магматик тоғ жинслари магманинг ер қобиғида совуб кристалланиши 
ёки ер юзасига қуйилиб қотишидан ҳосил бўлади. Бундай жинсларга 
базальтлар, гранитлар, диоритлар, дунит ва бошқалар киради. Чўкинди 
жинслар (гиллар, оҳактошлар, қумтошлар, тузлар ва бошқалар) емирилган 
магматик жинслар заррачалари, тузлар ҳамда органик моддаларни сув 
хавзалари тубида тўпланишидан ҳосил бўлади. Метоморфик тоғ жинслари 
(мармар, гипс, кристал сланецлар ва шу кабилар) мавжуд жинсларни катта
чуқурликдаги юқори босим ва ҳарорат таъсирида ўзгаришидан ҳосил бўлади. 
Чўкинди тоғ жинслари таркибига кирувчи асосий минераллар 
монтмориллонит, каолинит, галлуазит, кварц, кальцит, доломит, ангидрит ва 
гипс ҳисобланади. Чўкинди тоғ жинслари таркибига кирувчи минерал 
компонентларнинг микдорига қараб икки гуруҳга бўлинади: оддий 
(мономинерал) ва мураккаб (полиминерал). Оддий – мономинерал чўкинди 
жинсларга галит, гипслар, ангидритлар, оҳактошлар ва доломитлар киради. 
Мураккаб-полиминерал жинсларга деярли ҳамма отқинди жинслар, чўкинди 
жинсларга эса – қумтошлар, гиллар, сланецлар, конгломерантлар, мергеллар 
киради. 
Нефт ва газ конлари асосан гил, қумтошлар, қумлар, доломитлар, 
ангидритлар, тузлар, гипслар билан намоён бўлган чўкинди тоғ жинсларида 
ҳосил бўлганлиги сабабли уларнинг таркиби ва ҳоссаларини ўрганишга катта
эътибор берилади. Чўкинди тоғ жинсларининг тузилиши, таркиби ва 
ҳоссаларини ўрганиш, самарали усул ва асбоблар танлаш имконини беради, 
ер қобиғидан нефт ва газни имкони борича кўпроқ қазиб олишни 
таъминлайди. 
Чўкинди жинсларнинг муҳим тавсифи уларнинг тузилишини акс 
эттирувчи структура ва текстураси ҳисобланади ва бурғилашда емирилиш 
ҳарактерига таъсир кўрсатади. 
Структура - бу тоғ жинсларини ташкил этувчи минераллар ва бошқа 
жинс бўлакларининг ўлчамлари, ташкил этувчи минераллар ва бошқа жинс 
бўлакларининг ўлчамлари, шакли ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ
бўлган белгилари мажмуасидир. Кўпчилик чўкинди жинслар турли 
минералларнинг ҳар хил ўлчамли ва шакли бўлакларидан ташкил топган. Бу 
минерал заррачалар турли боғловчи материаллар билан (гилли, охакли, 
кремнийли) ўзида аниқ тоғ жинсини намоён қилган бир бутунга бириккан. 
Бу бириктирувчи материаллар цемент деб юритилади. Тадқиқотлар билан 
аниқланишича, бу цементларнинг механик ҳоссалари бутун жинснинг 


11 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
механик ҳоссаларини тавсифлайди. Шунга кўра, цементларнинг тавсифи ва 
структураси чўкинди жинсларнинг муҳим тавсифларидан биридир. 
Текстура - тоғ жинсида минерал заррачаларнинг фазовий жойлашиши 
билан боғлиқ бўлган ҳусусиятларини тавсифлайди. Чўкинди жинсларнинг 
асосий текстура хусусиятлари уларнинг қатламланиши ва сланецлигидир 
(жинсларни қатламланиш текислиги бўйича юпқа пластинкаларга ажралиш 
ҳоссаси). 
Деярли ҳамма чўкинди жинслар у ёки бу даражада ғовакликка, яъни 
қаттиқ заррачалар билан тўлмаган бўшлиққа эга бўлади. Жинсда 
ғовакларнинг мавжудлиги унинг қаттиқлиги ва мустаҳкамлигини 
камайтиради. 
Тоғ жинслари ҳар хил зичликка эга бўлади. Зичлик деб қаттиқ 
жинснинг ҳажм бирлигидаги оғирлик микдорига (кг/м
3
) айтилади. 
Зичликнинг катталиги жинс таркибига кирувчи минералларнинг зичлигига 
боғлиқ. Чўкинди жинсларнинг зичлиги 2100 дан 2900 кг/м
3
гача ўзгаради, 
нисбатан кенг тарқалган жинслар учун 2400 дан 2700 кг/м

гача. Бундан 
ташқари жинснинг ҳажмий оғирлиги фарқланади, бунда табиий ҳолдаги 
(ғовак ва дарзликлар билан) қуруқ жинснинг ҳажм бирлигидаги оғирлиги 
тушунилади. Ҳажмий оғирлик ва зичлик фақат ғовак ва дарзликка эга
бўлмаган жинслар учун мос келади. 
Ғовак жинсларнинг ҳажмий оғирлиги ҳар доим уларнинг зичлигидан 
кичик. Зичлик ва ҳажмий оғирлик қанча катта фарқ қилса, жинснинг 
ғоваклиги шунча катта бўлади. Тоғ жинсларининг ҳажмий оғирлиги уларни 
ётиш чуқурлиги ошиб бориши билан зичлашиш ҳисобига ортади. Кўпчилик 
чўкинди тоғ жинсларининг ҳажмий оғирлиги 1800-2500 кг/м

ни ташкил 
этади. Шуни таъкидлаш лозимки, тоғ босимининг катталиги жинсларнинг 
ҳажмий оғирлигига боғлиқ. Тоғ жинслари турли мустаҳкамликка эга. Тоғ 
жинсини 
майдалайдиган 
(емирадиган) 
кучнинг 
катталиги 
унинг 
мустаҳкамлигини тавсифлайди. Тоғ жинслари сиқилишга нисбатан катта
қаршилик кўрсатади, бошқа деформация (силжиш, қайрилиш, чўзилиш)
турларига қаршилиги анча паст даражада бўлади. Тоғ жинсларининг нисбий 
мустаҳкамлиги 1-жадвалда келтирилган. 
Жинсларнинг бу хусусияти уларда дефектларнинг мавжудлиги, ҳар 
турлилиги ва доналарни (заррачаларни) ўзаро кучсиз боғланганлиги билан 
тушунтирилади. Жинсларнинг мустаҳкамлиги уларнинг минерал таркибига 
боғлиқ.
Мономинерал 
жинсларнинг 
мустаҳкамлиги 
одатда 
полиминералларникидан юқори. Чўкинди жинслар орасида кремнезем
цементли жинслар юқори мустаҳкамликка эга. Гилли цемент жинсларнинг 
зичлигини кескин пасайтиради. Бу турдаги жинсларда ғоваклик ортиши 
билан мустаҳкамлик камаяди. 
Тоғ жинслари минерал таркиби, уларда минерал заррачаларни 
жойлашиши, зичлашиш даражаси, дарзлилиги ва ғоваклиги, қаттиқлиги ва 
мустаҳкамлиги бўйича турлича бўлади. 


12 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Зичлашиш даражаси бўйича турлилиги - тоғ жинсларининг ҳар хил 
чуқурликларда ётишининг натижасидир. Жинслар қанча чуқурликда ётса,
 
Тоғ жинсларнинг нисбий мустаҳкамлиги 
1-жадвал 
Тоғ жинслари 
Нисбий мустаҳкамлиги, % да
(қўйидагиларга нисбатан) 
Сиқилиш 
Силжиш 
Букилиш 
Чўзилиш 
Қумтошлар 
100 
10-20 
2-14 
2-5 
Гили сланецлар 
(қатламланиш бўйича) 
100 

15-60 
10-18 
Гипслар 
100 

35 
11 
Оҳактошлар 
100 
15-20 
8-10 
10-13 
Мармар 
100 
16-40 

8-10 
Кварцлар 
100 
5-7 

4-5 
шунча зичлашган бўлади. Бурманинг гумбаз қисмида жинсларнинг 
зичланганлиги қанотларидагига нисбатан юқори бўлади. Дарзлик - 
жинсларда тектоник ҳаракатлар натижасида юзага келади. 
Чўкинди тоғ жинслари мураккаб тузилиши ва физик–механик 
ҳоссаларини ўзгарувчанлиги билан тавсифланади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish