Ўрта асрлар европа маданияти. Режа


Ўрта асрларда таълим тизими, меъморчилик ва санъат



Download 77,67 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi77,67 Kb.
#127322
1   2   3   4
Bog'liq
2 5215632899272869541

3. Ўрта асрларда таълим тизими, меъморчилик ва санъат.

Ўрта асрлар Европа маданиятининг энг йирик ютуғи ўрта ва олий таълим тизимининг яратилиши ҳамда университетларнинг пайдо бўлишидир. Бу даврда феодал жамиятнинг деҳқончилик меҳнатидан озод бўлган қисми бошқа фаолият турлари – санъат, адабиёт, ҳарбий хизмат, таълим билан шуғуллана бошлади. Таълимнинг у ёки бу тури қадимги цивилизацияда ҳам мавжуд бўлган. Бу тизим айрим ҳудудларда ҳатто бугунги олий таълим муассасаларининг илк кўринишлари ҳолида бўлган. Масалан, қадимги Юнонистонда Пифагор, Аристотель мактаблари узоқ вақт, Платон академияси эса улардан ҳам кўпроқ фаолият кўрсатган. Аммо, ўрта аср Европасида аҳолининг мутлақ кўпчилиги саводсиз эди. Саводли кишилар нафақат деҳқонлар, балки феодаллар орасида ҳам оз сонли эди. Рицарларнинг кўпчилиги имзо чекиш ўрнига белги қўйганлар. Ғарбий Европада узоқ вақтгача руҳонийларгина саводхон бўлиб келди: улар диний китобларни ўқишлари, ибодат дуоларини билишлари, худонинг қудратини диндорларга чиройли қилиб тасвирлаб, кишиларни ишонтиришлари лозим эди.


Черков ва монастирлар ҳузурида ташкил этилган қуйи мактаблар ўз олдига саводхон диндорларни тайёрлашни мақсад қилиб қўйган, бу мактабларда асосан лотин тилини, ибодат ва дуолар ўқиш тартибларини ўрганишга эътибор берилар эди. IX асрда черков-епископлик мактаблари ривожланиб, кейинчалик улар заминида ўрта аср университетлари вужудга келади.
Диний мактабларда саккиз ёшли болалар ҳам, ўсмир йигитлар ҳам ёшига қараб, синфларга бўлинмасдан, баробар ўқитилган.
Черков қошида ички ва ташқи мактаблар фаолият кўрсатган. Ички мактабларда туғилганиданоқ монахликка маҳкум қилинган болалар яшаб, таълим олганлар. Шунингдек, бу даврдаги мактабларда илоҳиёт билан шуғулланадиган ёки оддий ҳаётга қайтадиган бадавлат кишиларнинг фарзандлари ҳам ўқиганлар. Иккала мактаб ҳам деярли битта мақсадга – лотин тилини ўрганишга йўналтирилган эди. Шунга қарамасдан, VIII-IX асрлардаги саводхонлик ҳолати тўғрисида Буюк Карл қаламига мансуб «Император (Генрих 4) шу даражада ўқимишли эдики, ўзига юборилган барча хатларни бемалол ўқиш ва тушуниш имкониятига эга эди».
Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳаммасидаги таълим муассасаларида ўша вақтда бирон халқ гапирмайдиган лотин тилида ўқитилган. Кўпинча бутун бошли мактабда бир дона китоб бўлиб, муаллим уни навбат билан болаларга бериб, уларнинг саводини чиқарган. Болаларда ўқишга ҳавас туғдиришга ҳаракат қилинмас, аммо итоатсиз талабалар қаттиқ калтакланар эди.
Бугунги олий таълим тизимининг тарихий илдизлари ўрта асрлар маданиятида буюк бурилиш ясаган муҳим ҳодиса-университетлар ташкил этилишига бориб тақалади. Дастлаб «университет» сўзини айнан таълим муассасаси билан боғлиқ эмас эди. Университет деб маълум касб эгалари бўлган кишилар бирикмасига, яъни ҳамкасблар, масалан, ҳунармандлар уюшмалари, иттифоҳларига таълим берувчи ўқитувчи ва талабаларни бириктирган бирлашмаларга айтилган.
Ғарбий Европадаги дастлабки университетлар 11 асрда пайдо бўлган. Университет – лотинча «мажмуа» маъносини ҳам англатади. Атама умумийлик маъносини бериб, унда турли соҳалар бирлаштирилганлиги акс этади. Бу вақтга келиб билимлар ҳажми шу даражада эдики, энди уларни ўзлаштириш, кўпайтириш ва сақлаш учун бу билимлар мажмуасини айрим қисмларини йиллар давомида ўрганиш зарур эди. Жамиятда маълум соҳалар учун мутахасислар, масалан, ҳуқуқшунослар, шифокоралар, ўқитувчилар тайёрлаш учун махсус таълим тизими ташкил қилиш зарурияти туғилди. Илмий даражалар (бакалавр, магистр, доктор) тизими, умумий ва махсус фанларни узвийликда ўқитиш тартиблари ҳам ўша даврларда яратилиб, то бугунги кунгача такомиллашиб борган. Даражаларнинг тақсимланиши ўз навбатида университет босқичларининг пайдо бўлишига олиб келди. Кўпчилик университетларда илоҳиёт, ҳуқуқшунослик ва тиббиёт факультетлари очилиб, уларда таълим 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этарди. Шунингдек, Ғарбий Европа университетлари ўзига хос маданият макони бўлиб ҳам хизмат қилди. Бунда барча университетларда таълим умумий (Ғарбий Европа учун) – лотин тилида олиб борилиши етакчи омил бўлди. Университет дипломларини халқаро миқёсда тан олиш анъанаси ҳам ўрта асрларда пайдо бўлган. Бакалавр, магистр, доктор каби даражалар табақаланиши университет таълимининг кўп босқичларига мос келар эди. Таълимнинг биринчи босқичи 7 та фанни қз ичига олган икки даврадан иборат эди:
1 давра – тривиум (грамматика, нотиқлик, мантиқ);
2 давра – квадриум (арифметика, астраномия, мусиқа, геометрия).
Олий мактаблар 13 асрда Болония, Монпелье, Палермо, Париж, Оксфорд, Салерно ва бошқа шаҳарларда ташкил топди. Умуман, айрим маълумотларга кўра, 15 асрга қадар Европа давлатларида 60 га яқин университет очилган.
Университетлар эркин бошқарув ва молиявий мустақиллик ҳуқуқларига эга бўлиб, бу ҳақдаги ёрлиқ қирол ёки Рим Папасидан олинарди. Университетлар мустақиллиги унинг ички тартиб-қоидаларига, интизомга қаттиқ риоя қилиш билан мужассамлаштирилган. Ўрта асрлардаги энг йирик университет Парижда бўлган. Унга 1257 йили француз қироли хонадони руҳонийси Робер де Сарбон асос солган. ҳозирги кунда дунёга машҳур Сарбонна университети шу тариқа ташкил топган.
Университетлар пайдо бўлишида талабаларнинг билим ва адолат излаб, кўчиб юришлари ҳам катта аҳамият касб этган. Масалан, 12 аср ўрталарида Англия ва Франция ўртасидаги сиёси ймуносабатларда айрим зиддиятлар юзага келганда, англиялик талабалр Париж университетида ўз ҳуқуқлари поймол қилинаётганлигини рўкач қилиб, 1168 йилда Англиялик Оксфорд шаҳрига кўчиб кетганлар. Шу тариқа Оксфорд Университети вужудга келган. 1209 йилда ушбу университет талабалрининг Ғалаёнлари эса уларнинг кўп қисмининг Кембридж шаҳрига кетишларига ва Кембридиж Университетига асос солинишига сабаб бўлган.
Университетда алоҳида фан ўқитувчилари йиғилиб, ўз бирлашмалари – факультетларини тузиб, унга декан сайлаганлар. Университет раҳбари-ректор ўқитувчи ва талабаларнинг умумий йиғилишида сайланган.
Германияда ҳам университетларнинг ўзига хос тизимлари вужудга келди. Бу университетлар, биринчидан: таълим бериш, изланишлар олиб бориш ва бакалавр, магистр, доктор даражаларини бериш ҳуқуқига эгадир. Бу ҳуқуқ асосан диний ҳокимият томонидан берилган. Иккинчидан, улар мустақилликка эга бўлиб, ўз Низоми ва ички тартиб қоидалари асосида фаолият юритганлар. Учинчидан, улар ўз аъзоларини ўзлари суд қилганлар, яъни ҳудудий ва шаҳар ҳокимияти томонидан берилган имтиёзларга мувофиқ уларни турли солиқ ва тўловлардан озод қилиш ҳуқуқига ҳам эга эдилар.
Ўқув ишларини тартибга солиш, маъруза ва имтоҳонларни талаб даражасида ташкил этиш мақсадида университетларда диний, юридик, тиббий ва умумтаълим факультетлари ташкил қилинган. ҳар бир факультетга сайло васосида тайинланган декан раҳбарлик қилган. Факультетнинг асосий мақсади маърузаларни ташкил қилиш ва тақсимлаш, баҳс-мунозаралар, тажрибалар ўтказиш ҳамда илмий даражалар беришдан иборат бўлган.
Университетлар ўз ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам катта имтиёзларга эга бўлганлар. Масалан, 1231 йилда Папа Григорий 1Х томонидан имзоланган «Париж университетининг иш ташлаш ҳуқуқи тўғрисида» ги Фармонида шундай дейилган: «Агар сизлар қандайдир ҳуқуқдан, масалан, яхши жойингиздан фойдаланиш ҳуқуқидан, маҳрум қилинсангиз, кимдир ўлим ёки жарҳатланиш кўринишида ҳақорат қилинса, талаб қилинган мурожаатингизда ўн беш кун ичида жавоб олмасангиз, шунга эришмагунингизча маърузалар ўқишни тўхтатишингиз мумкин. Агар сизлардан кимдир ноқонуний равишда қамоққа олинсангиз ва бу ноҳақликка сизнинг муножаатингиздан кейин ҳам барҳам берилмаса, лозим топсангиз, маърузалар ўқишни тўхташингиз мумкин».
Х11 асрда Европа университетларидаги таълим ва тарбия дастлаб диний йуналишда , черков раҳбарлигида амалга оширилган бўлса, кейинчалик, кам бўлса ҳам, тиббиёт, математика ҳам ўрганила бошланди.
Шундай қилиб, ўрта асрларда университетлар тизимининг ташкил топиши ва уларнинг фаолияти кейинги даврлардаги илмий, маданий ва ижтимоий – иқтисодий тараққиёт учун катта аҳамият касб этди.
Мактаб ва университетларнинг кўпайиб бориши китобга бўлган эҳитёжини кучайтирди. Илк ўрта асрларда китоб қимматбаҳо буюм бўлиб, у пергаментга – бузоқ терисидан тайёрланган махсус варақларга хаттотлар томонидан ёзилган. Х11 асрдан бошлаб алоҳида китоб чоп этиш устахоналарининг очилиши уларнинг бирмунча арзонлашувига олиб келди. 14 асрдан қоғознинг кенг қўлланиши эса, уни
янада кўпроқ чиқариш имкониятини туғдирди. Қоғоз Хитойдан Шарқ давлатлари, жумладан, Самарқанд орқали Европага кириб келди. Испанияда дастлабки қоғоз устахоналари XII асрдан ишга тушган. Кейинчалик, XIV асрдан эса бу соҳа Италияда ҳам ривожланган. Европадаги дастлабки устахоналарда қоғоз эски латталардан тайёрланган.
Германияда 1445 йил Иоганн Гуттенбергнинг китоб босиш дастгоҳини кашф этиши натижасида китобнинг оммавий тарқалиши Европа маданий ҳаётининг янада юксалишига олиб келди.
Ўрта аср санъати эволюцияси ҳам чуқур ўзгаришлар билан тавсифланади. Илк ўрта асрларда (5-9 асрларда) франклар санъати етакчи ўриннни эгаллаган. Чунки бу даврда франклар давлати деярли бутун Европа ҳудудини эгаллаган. ҳокимият меровинглар сулоласи қўлида бўлгани боис, 5-8 асрлар санъати кўп ҳолларда меровинглар санъати деб ҳам аталади.
Моҳият-мазмунига кўра бу санъат христианликкача бўлган даврга хос эди. Бу даврда кийим-кечак, қурол-яроқ, нақшлар билан безатилган от-улов анжомларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ҳунармандчилик юксалди.
Минятюра-китобларни расимлар билан безаш кенг тарқалди. Монастирларда диний китобларни ёзиш безашга мослаштирилган махсус устахоналар-«скрипторийлар» фаолият кўрсатган. Бироқ оид фрак меъморчилиги намуналари жуда камсақланиб қолган бўлиб, улар ҳозирги Франция ҳуқуқидаги бир нечта кичкина черковлардангина иборат холос. Варварлар меъморчилиги (христианликкача бўлган давр) намунасига Равенндага остгот қироли Теодарих (520-530 йиллар) қасри мисол бўла олади.
Меровинглар сулоласи меросхўрлари Каролинглар даври, (8-9 асрлар) айниқса «Роналд ҳақида қўшиқ» поэмасининг афсонавий қаҳрамони Буюк Карл ҳукумронлиги вақтида Ўрта асрлар санъати юксак тараққиётга эришди. БуюкКарл- франклар қироллигини бошқарган (768- 824 йиллар давомида) йирик ҳукумдорлардан бири эди. «Буюк» лақаби Карлга 53 та ҳарбий юришларга бошчилик қилганлиги, қонунчилик соҳасида амалга оширган салмоқли ишлари, илм-фан соҳасидагихизматлариучун берилган баҳо эди.
Бу даврда санъат, аста-секин варварлик таъсиридан холос бўлиб, антик давр меросига фаол мурожаат қила бошлайди. Шунинг учун бу даврни маълум манода «каролнинг Уйғониши» деб ҳам айтишади. Бунда юқорида таъкидлаганимиздек, Карл Буюк ҳиссаси алоҳидадир. У ўз саройи қошида маданий-маърифий марказ ташкил қилиб, уни Академия деб атайди. Карл Буюк академияда буюк олимлар, файласуфлар, шоир ва рассомлар ижоди учун қулай шароит яратишга катта ҳомийлик кўрсатди. Натижада бу даврда фанлар ва санъат сирларини чуқур ўрганиш, тақиқ қилиш, уларни янада ривожлантиришга бўлган интилиш кучаяди. Айниқса антик давр маданияти билан мустаҳкам алоқа ўрнатилиши учун кўп саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.
Каролинглар даврига оид бир қанча меморий ёдгорликлар сақланиб қолган бқлиб, улардан бири-саккиз қиррали гумбаз билан қопланган, саккиз бурчакли иншоотдан иборат Аахендаги (800 йил) Карл Буюкнинг черковидир.
Бу даврда ҳам миниатюра санъати ривожланишда давом этди. Мазмуни асосан диний мавзуларда бўлишига қарамасдан , илк ўрта аср охирига келиб,
уларда ов, ер ҳайдаш каби инсон фаолиятига доир бошқа мавзулар пайдо бўла бошлади.
Каролинглар империяси қулаб, мустақил Англия, Франция, Германия ва Италия давлатлари пайдо бўлгач, ўрта аср санъати янги босқичга қадам қўяди.
Илк ўрта асрларда христиан Европаси ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат тақиқланган бўлишига қарамасдан, уларда ҳам анча вақт давомида асосан диний мавзулар устунлик қилган. Асосан бу Исо пайғамбар, Момо Худо, апостоллар (пайғамбарлар) тисоллари эди. Дастлаб Исо тасвирлари юнон ва рим афсоналари тимсоларини эслатган. Христианларни айрим тамойиллари қарама-қарши бўлишига қарамасдан, антик дунёнинг маданий-тарихий анъаналари христиан дини томонидан бутунлай улоқтириб ташланиши мумкин эмас эди. Христиан динини қабул қилган кўплаб одамларда кўплаб ҳали эски маданият анъаналари билан боғлиқ бўлган турли эстетик эҳтиёжлар сақланиб қолади.
Энг дастлабки христианларда Худо тасвирини яратиш муаммоси бўлмаган, чунки дастлабки христианлар яҳудийлар бўлиб, уларнинг динида тасвирий санъат умуман таъқиқланган эди. Христиан динининг ғарбга тарқалиб бориши билан янги христианлар Худо тимсолини кўришни хоҳлайдилар, Диний марказ бўлмаганлиги боис бундан муаммоларни ҳал қилиш имкони йўқ эди. Исони Орфей кўринишида , чиройли ёки хунук қилиб тасвирлашга уринишлар бўлди. Иконаларни яратишнинг йўлга қўйилиши маълум маънода мазкур муаммоларнинг ечимини топиш имконини берди. Иконография – бу Исо пайғамбар тимсолини яратишда рассом асосланиши, қатъий амал қилиши лозим бўлган қонун- қоидалар мажмуасидир. Икона саводсиз омма учун худо билан руҳий-ҳиссий боғланиш, алоқа шакли саналган. Тасвирда Худони бандаларнинг гуноҳ кечмишларини мафират этишга қаратилган мотамсаро кўринишини ифодалаган иконалар яратишнинг турли миллий, ҳудудий мактаблари пайдо бўла бошлади (масалан, Византия, Рус мактаблари) . Икона чизишда рассомлар йирик тасвирларга турли қисмлар, кийим ва умумий рангнинг ҳақиқатга яқин бўлишига интилмаганлар. Тасвир кенг қамровли бўлиб, реал ҳаётийликдан четлаш орқали тамошабин эътиборини тўла бадиий асарнинг руҳий мазмунига қаратиш имконини берган.
Етук ўрта аср бошлари- Х аср венгерлар, сарацин (мусулмон) лар , айниқса норманнлар юришлари натижасида энг мураккаб, оғир давр бўлди. Янги тикланаётган давлатлар чуқур инқироз ва таназзулни бошдан кечирар, санъат ҳам шундай ҳолатда эди. Аммо Х аср охирига келиб аҳвол анча яхшиланади: феодал муносабатлар ўрнатилиб, ҳаётнинг барча жабҳаларидаги каби , санъатда ҳам жонланиш ва юксалиш кузатилади.
Ўрта асрлардаги тасвирий санъат асарларида инсонларнинг бўшлиқ мавжудлигини онгли равишда тан олмасликка интилиши акс этиб туради. Шу боисдан бу даврда яратилган кўпчилик тасвирий санъат асарларида осмон тасвирланмаган. Осмон рамзи бўлган ҳаво ранг айни чоғда инсон эрки, озодлиги рамзи бўлган. Шунинг учун рассомлар ўз асарларини турли тасвирлар, масалан, сербарг ўсимликлар, мураккаб геометрик шакллар, тўғри ва кесишган чизиқлар, тилло ранг муҳит билан безатганлар. Расмлардаги одамлар гуруҳи яхлит битта танадан кўп бошли, кўп қўл– оёқлидек гавдаланади. Чунки гавдалар орасида бўш жой бўлмасдан, улар бир-бирига жипслашиб тургандек идрок этилади. Ўрта аср расмларида мазмунан ва географик жиҳатдан, вақт нуқтаи назаридан ўзаро боғлиқ бўлмаган воқеа ҳодисаларни ҳам бирлаштиришга интилишни ҳис этамиз. Масалан, 15 – асрда яратилган ва ҳозирги кунда Флоренция музейида сақланаётган нақшинкор идишдаги «Парис устидан суд» асарида машҳур афсонанинг бирданига бир нечта кўринишлари тасвирланган: Париснинг чўпонлик даври, Момо-Худолар йиғини, олтин олманинг тақдим этилиши ва ҳаказо. Ўрта аср расмларидаги умумий вақт тасодиф эмас, балки қонуниятдир.
Ўрта асрлар мусиқасида ҳам асосий мавзу худони куйлаш, инжил асотирлари, авлиёлар ҳаёти, руҳий-аҳлоқий покланиш, гуноҳдан мағфират бўлиш ақидалари эди.
Мусиқавий маданият негизини черков қўшиқ-куйи (литургия), шерият ва драматургияни ўзида уйғунлаштирган черков тантаналари ташкил этди.
Меъморчилик ҳам илоҳиятнинг унсиз тарғиботи тарзида намоён бўлди.
Меъморлар V-VII асрдаёқ шаҳарларни режалаштиришнинг янги услубларини яратишди. Янги кўринишдаги шаҳар марказида бош майдон ва ибодатхона жойлашиб, унда шаҳарнинг турли томонларига кўчалар тарқалган. Худди шу пайтдан кўп қаватли, пештоқли уйлар, бойларнинг мустаҳкам кошоналари, саройлари пайдо бўлди. Византияда черков ва ибодатхоналар қурилиши ҳам юксак санъат даражасига кўтарилди. 532-537 йилларда император Юстинианнинг буйруғи билан бунёд этилган Муқаддас София ибодатхонаси бунга мисол бўла олади. Бино гумбази диаметрининг 30 м. дан ортиқ бўлиб, ибодатхона ичидаги устунлар, унинг деворлари турли рангдаги мармарлар ва мозаикалар билан қопланган.
Европада қурилиш-меъморчилик соҳаси айниқса ХI асрдан бошлаб тез ривожланди. Дастлабки пайтда бинолар ва ҳатто, феодал задогонлари қалъалари ҳам ёғочдан қурилган. Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги шаҳарлар қурилишида тошни ашё сифаатида ишлатиш учун бир неча аср керак бўлди.
Тошнинг юмшоқ турлари бўлмаган мамлакатларда, жумладан, Англия ва Польшада бинолар пишиқ ғиштдан қурилган. Ибодатхоналар ва монатирлар тошдан қурилган. Ўрта асрда бадиий услуб ҳодисаси пайдо бўлади. Ўрта аср ғарбий Европа меъморчилигида X-XIII асрларда роман услуби кенг тарқалган. Роман тушунчаси Рим, яъни Қадимги Рим маданиятига боғлиқ деган маънони англатади. Бу санъат асарларида қадимги Рим санъатининг сўнгги даврига ҳос услубларга қилганига муҳим ишора эди. Ушбу услубнинг меъморчиликдаги ўзига хос жиҳати, бу йирик биноларнинг қатъий геометрик шакли, тузилишининг оддийлигидадир. Роман меъморчилик биноси кўриниши сокинлик ва мағрурлик ҳиссини уйғотар эди. Фақат монастирлар, ибодатхоналаргина эмас, ҳукмдорларнинг қасрлари қам роман услубида қурилган. Умуман, санъатнинг янги юксалиш даври шартли равишда роман даври номини олган. Бу кўпроқ XI-XII асрларга тўғри келади.
Роман услуби моҳияти –катта текисликлар мавжуд бўлган ҳолда вертикал ва горизонтал тўғри чизиқлар, энг оддий геометрик шакллар устунлигидир.
Қурилишда арк, равоқлардан кенг фойдаланилган ҳолда, эшик ва деразалар тор қилинади. Бинонинг ташқи кўриниши аниқлик ва оддийлик, совуқлик, айрим ҳолларда қоронғулик билан йўғрилган, буюклик ва вазминлик билан ажралиб туради.
Роман услуби Францияда айниқса кенг тарқалди. Бунга Клюнидаги (11 а) черков, Клермон- Франдаги Нотир Дам дю Пор черкови (12 а.) мисол бўла олади.
Бу услубдаги дунёвий бинолар шакли оддий бўлиб, уларда нақшинкор безаклар деярли йўқ эди. Бинонинг тури феодал-рицар учун бир вақтнинг ўзида ҳам уй, ҳам мудофаа иншооти бўлиб хизмат қиладиган қалъа – қасрдир. Кўп ҳолларда бу – марказида минора мавжуд бўлган ҳовлидир. Бунга бизнинг давримизгача етиб келган Сенадаги Шато Чайар қасри харобалари мисол бўла олади.
Германиядаги роман меъморчилик услубида қурилган иншоотларга Ўрта Рейндаги Ворис, Майнц ва Шпейере шаҳарларида жойлашган черковлар (13а.) мисол бўла олади.
Ўрта асрлар санъати ва меъморчилигидаги кейинги давр – готика услубини яратилиши билан машҳурдир. Шаҳарларда XII аср охиридан эътиборан савдо расталари ратушалар, шифохоналар ва меҳмонхоналар қурилиши кенг авж олди. Ўрта аср шаҳри марказидаги энг чиройли ва ҳашаматли бино, бу ибодатхона эди. Уйғониш даврида пайдо бўлган «готика» атамаси шартли бўлиб у герман қабилаларидан ҳисобланган готлар номидан олинган (готларнинг асли ватани Скандинавия бўлиб, кейинчалик Болтиқ бўйида, Қора денгизи қирғоқларида истиқомат қилганлар. Уларнинг ҳозирги Молдова ва Руминиянинг шарқий ҳудудларида яшайдиган қисмлари вестготлар, шимолий Қора денгиз бўйи, Днестрнинг шарқий томонларида яшовчи-остготларга бўлинган. IV - асрнинг 70-йилларида хунлар готларнинг ерларига ҳужум қилиб, 370 йилда вестгот, остгот ҳамда қарашли даш қабилалари иттифоқини тор-мор этишади).
Юксаклика интилган готик тасвирлар, христианлик диний иншоатларининг баланд гумбазлари юксакликка, маънавиятга интилиши рамзи эди.
Мазкур улубдаги биноларнинг мумкин қадар баландроқ қилиб қуришга интилишнинг яна бир сабаби бор. Гап шундаки, аҳоли сони ошиб борган, баланд ва мустаҳкам қалъа деворлари билан ўралган шаҳар майдонини кенгайтириш осон бўлмаган. Бу эса, энига ўсишга имкон топа олмаган биноларнинг бўйига ўсишга олиб келди. Ярим доирали қуббали пештоқ ўрнига эндиликда учи найзасимон пештоқ қилинадиган бўлди. Бу учли пештоқ ва гумбазларни Европага дастлаб мусулмон усталари олиб кирдилар. Гумбазлар синч устига ўрнатилиб, ибодатхоналарнинг баланд ва кўркам ишланган устунларига таяниб турарди. Шу тариқа, ҳозирги замон қурилишида ишлатиладиган темир-бетон ва пўлат каркаслар (синчли) каби қурилмалар пайдо бўлди.
Ибодатхоналар шаҳар кенгаши буюртмаси билан қурилган. Улар фақат черковнинг қудратини намойиш қилибгина қолмасдан,шу билан бирга шаҳарлар эркинлиги тимсолини ҳам ўзида мужассамлаштирганэди. Тик қоя толар,энг тепасида ингичка найза ўрнатилган баланд миноралар-буларнинг барчаси бинони тобора юқорига кўтарилаётгандай кўрсатарди. Готика услубида қурилган энг йирик ибодатхоналар минорасининг учи 150 метрга етади. Франциядаги Шартр шаҳридаги бутхонанинг баландлиги 115, Страсбургдагиси-142 метр, яъни 48 қаватли бинонинг бўйига тенгдир. Ушбу йирик иншоатлар баъзан юзлаб йиллар давомида қурилган.
13 асрда Италия ва Германияда, XII асрда Францияда готика услуби тўла ҳукмронлик қилди. Бу даврда меморчилик санъатнинг бутунлай етакчи турига айланиб, бунда диний иншоатлар-черков ва ибодатхоналар қурилиши устивор йўналишни ташкли қилади. Готик меъморчилик икки қисм- тузилиши (конструкция) ва декор (безаклар)нинг органик бирлигидир.
Готик тузилишнинг моҳияти бино мустаҳкамлиги ва чидамлигини таъминловчи ўзига ҳос асос-мускул яратишдандир. Агар меъморчиликда иншоат мустаҳкамлигига деворлар катталиги билан эришилса, готик услубда эса у оғирлик кучини тенг тақсимлаш билан таъминланган. Готик тузилиши уч асосий қисмдан таркиб топади:

      1. аркдаги учли қубба;

      2. аркбутан (ярим арка)тизими;

      3. қудратли крнтрфорслар(эшик тирговучлар).

Демак, готик иншоатларнинг ташқи кўринишдаги ўзи хослик бу ўткир учли миноралардан кенг фойдаланишдир. Готикада деворлар асосий ролни ўйнамаганлиги учун бино ичидаги ёруғликнинг эркин киришини таъминловчи кенг эшик ва деразалардан фойдаланилган. Бу христианлик учун катта аҳамият касб этган. Негаки у ёруғликка илоҳий, сирли ҳодиса сифатида ёндошади..
Готика бешиги Франция эди. Париж Момо-Худо черкови (XII-XIII асрлар) илк готиканинг ҳақиқий мўжизасидир. Унинг узунлиги 130 м, кенглиги 50м, баландлиги 35 м. бино бир вақтнинг ўзида 9000 кишини сиғдира олади. XIII-XVI асрлар давомида қурилган Кельдаги (Германия) баландлиги 757 метрлик черков ҳам готик услубга мисол бўла олади.
Қадимги Русдаги катта гумбазли ибодаихоналардан энг машҳурлари Киевдаги София (ХI а.), Аладимирдаги Успенский (ХII а.), Нерлдаги Покров черковлари (ХII а.) дир. Унинг ютуқлари Амьен ва Ремс собори (ХIII а.) томонидан янада ривожлантирилди. Германияга готика Франция таъсирида тарқалди. Бу ердаги машҳур иншоотлардан бири Кельндаги черковдир. Англия готикаси ҳам кўп жиҳатдан француз моделини давом эттиради. Англия қироллари ва буюк инсонлар мақбараси бўлган Вестминстер аббатлиги ҳам ушбу услубга мисолдир.
Ўрта асрларда қурилиш-меъморчилик соҳасида ҳам катта бурилиш юз берди. Бинолар янада гўзаллашиб, кишилар учун қулайликлар ортиб борди. Бу даврдаги Европа меъморчилигида роман ва готика услубларидан ташқари Италиядаги Византия услубидан (Винециядаги Авлиё Марк черкови, қисман Дожлар саройи ва бошқалар) ҳамда Испаниядаги араб услубидан (энг машҳур ёдгорликлар: арабларнинг Гранадаги Ал-Хамро номли собиқ сарой-масжиди, ҳозирги Севилия слбори ва Севилиядаги Ал-Қасар – қасри ) ҳам фойдаланилган.
Ўрта асрларда ҳайкалтарошлик санъати меъморчилик билан узвий боғлиқ равишда ривожланди. Ибодатхона ва черковлар худо, пайғамбар, авлиёлар, епископ ва
қиролларнинг юзлаб ҳайкаллари билан безатилган. Ҳайкалларга асосий буюртмачи черков бўлганлиги боис, улар диний мавзуда яратилган. Ҳайкалтарошларни айниқса онанинг фанзандга бўлган меҳр-муҳаббатини улуғлаш қизиқтирган. Бу ҳол Биби Мариямнинг кўплаб ҳайкалларида ўз аксини топган.

Европада уни «хоним», «бекам», деб улуғлаган ёҳуд «мадонна» деб аташ расм бўлган.


Инсон танасининг гўзаллигини улуғлаган антик давр санъаткорларидан фарқли ўлароқ, ўрта аср усталари одамларнинг фикри, ҳис-туйғуси ва кайфиятларини, яъни кўпроқ ички дунёсини ифодалашга ҳаракат қилишган. Роман услубидаги ҳайкалларда одамлар айтарлик даражада жозибали тасвирланмаган. Усталар одамларнинг қайғу аламларини ёки хурсанчиликларини, ички ҳис-туйғу ва кечинмаларини бўрттириб акс эттириш ниятида ҳайкалларнинг ҳолати ҳаракатларини кўп ҳолларда ғайри-табиий кўринишда (нимжон, озғин, хунук) акс эттирганлар.
Готика услубидаги ҳайкалларда одамлар қиёфаси бир-мунча тўғри тасвирланган. Уларнинг қадди қоматлари, кийимлари бурмаларидан ҳам билиниб туради. Ҳайкалларда кўпроқ ҳаракат ҳолати ифодаланган.
Истеъдодли усталар ҳаётда кўрган нарсаларини кўп ҳолларда ишонарли қилиб тасвирлашга интилганлар. Ҳайкалтарошларда аста-секин инсон ташқи қиёфасининг гўзаллигини тасвирлашга қизиқиш орта борди.
Роман услубида қурилган ибодатхоналарнинг ички деворларига, шифтга кўп сурат солинади. Бу суратларда азиз авлиёлар, худо сиймолари тасвирланарди. Сўнгги даврларда қурила бошланган готика услубидаги ибодатхоналар деворларида суратлар нисбатан кам бўлган. Уларнинг ўрнига катта деразалар, қўрғошин гардиш билан бир-бирига уланган, рангли ойна парчаларидан ишланган витражлар, сурат ва манзаралар ибодатхона ичидаги устунларда , гумбаз ва полда жилваланиб, унга бениҳоя чиройли ҳамда тантанали тус берган.
VIII-IX асрлар Европа адабиётида жанговар шеърият шаклланди. Жанговар достонлар асосан икки йўналишда, яъни тарихий воқеаларга ва ҳаёлий тасаввурларга, халқ эртаклари ва афсоналарига мос равишда яратилган.
Тарихий жангномаларга француз халқ оғзаки ижодининг «Роланд ҳақида қўшиқ» ёки испан адабиётига оид «Сид ҳақида қўшиқ» асарларини мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Германияда яратилган «Небелунглар ҳақида қўшиқ» достони эса ҳақиқат ва афсоналарни ўзида мужассамалаштирган асардир.
Ўрта асрлар маданиятининг энг ёрқин саҳифалари кейинчалик романтик тус олган рицарлар адабиёти билан бевосита боғлиқдир.
Удумларга биноан рицар кўплаб фазилатларга эга бўлиши керак эди. Дастлаб рицарлар жасурлик, сахийлик ва олийжаноблик каби хусусиятлар ҳақида унчалик кўп ўйлашмаган. Уларнинг ҳаётида кўп анъаналари юзаки бўлиб, улар кўз-кўз қилиш мақсадида бажарилган. Рицарлар ғолиб бўлиш ва шон-шуҳратга эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаганлар. Уларнинг қаҳрамонликлари ва ишқий саргузаштлари ҳам гўёки одатий ҳоллардаек тасвирланган. Рицарлар ҳаёти акс
эттирилган муҳаббат фожеаси «Тристан ва Изольда» қиссасида ўз ифодасини топгандир.
XI-XII асрларда асосий маданият марказларига айланган монастирлар аҳамияти янада ошади. Айнан монастирлар қошида мактаблар, кутубхона ва китоб утахоналари очилади. Монастирлар санъат асарларининг асосий буюртмачиларига
айланади. Шу боисдан ҳам бу асрлар маданияти ва санъати монастир даври номи билан ҳам аташади.
Ўрта асрлардаги Византия Европада энг илғор ўзига хос маданиятга эгa бўлган давлат эди. Қиъани герман қабилалари босиб олган бир пйтда, юнон –рим маданияти давомчиси бўлган Византияда маориф, илм-фан ва санъат юксак даражада ривожланди. Византияликлар таълимнинг ҳар қандай турига, илм-фанга катта эътибор билан қараганлар. Мамлакатда давлат тили юнон тили бўлиб, қадимги Рим маорифи тартиби тўла сақланиб қолинган. Болалар 6-7 ёшидан мактабга берилиб, уларга икки-уч йил давомида ўқиш, ёзиш ва ҳисоб ўргатилар эди. Диний мактаблар билан бирига давлат мактаблари ва хусусий мактаблар ҳам фаолият кўрсатган. Умуман, аҳолининг барча тоифалари учун бошланғич таълим олиш имконияти мавжуд эди.
Костантинополда IX - аср Магнавр олий мактаби очилди. Пойтахтда 1045 йил ташкил қилинган университетда ҳуқуқшунослик ва фалсафа факультетлари, олий тиббиёт мактаби мавжуд эди.
Византияда математика, айниқса, алгебра муваффақиятли ривожланди. Математика ва астрономиянинг тараққиёти кундалик амалий ҳаётга-ҳунармандчилик, денгизчилик, савдо, ҳарбий иш, қишлоқ хўжалиги ривожланишига бўйсундирилган эди. Муваффақият қозонган муҳим соҳаларидан яна бири тиббиёт бўлган. Тиббиёт ва ҳунармандчилик эҳтиёжлари кимёнинг ривожланишини рағбатлантирди. Византияликлар шиша, эмаль бўёқ тайёрлашнинг антик даврдан сақланиб қолган сирларидан хабардор бўлиши. Империяда VII - асрда кашф қилинган «юнон олови» (нефть ва смола қоришмасидан тайёрланган ёнувчи модда) денгиз флоти ва қуруқликдаги жангларда византияликларга кўплаб ғалабалар келтирган.
Византияда тарих ва география фанлари ҳам тараққий қилган. Географлар яратган хариталар, шаҳарлар лойиҳаси чизмалари ўз даврида ушбу соҳанинг юксак муваффақияти белгиси эди. Тарихчилар томонидан яратилган асарлар ҳам ўзининг ҳаққонийлиги, аниқлиги ва холислиги билан ажралиб турарди.
Ўрта аср Европа маданияти мазмун жиҳатдан хилма-хиллигига қарамасдан, жаҳон маданияти тарида ўзига хос ўринни эгаллайди. Юқорида таъкидлангандек, Уйғониш даври Ўрта асрларга ўта танқидий ва қатъий баҳо берган. Аммо сўнгги даврлар бунга зарур тузатишлар киритиб, тараққиётнинг бу босқичига муносиб баҳо берди. XVIII - IXX асрлардаги романтизм ўрта аср рицарлигида ҳақиқий инсоний тимсоллар ва қадриятларни ҳис қилиб, ундан илҳом олган эди.



Download 77,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish