Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Занжирнинг тарихда келиб чиқиши ва қоидалари



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Занжирнинг тарихда келиб чиқиши ва қоидалари 
Хўш, энг аввало, ҳеч бир нарса лоп этиб осмондан тушмаганидек, 
ғулийлар ҳозир тақиб юрадиган занжир шу шаклида ўзича пайдо бўлиб 
қолмаган. «Буюк неъмат генеалогияси ва занжирий қарашлар тарихи» деган 
зарҳал муқовали ўн жилдли тадқиқотни варақлаб, занжирнинг келиб чиқиши, 
шу шаклда урфга кириши борасида ғоятда қизиқарли маълумотларни 
ўқидим. Ақлим етганича айтаман. Энг аввало, илк босқичда, биз буни 
ибтидоий давр деймиз, ғулийлар иштон кийишни ўрганишдан ҳам олдинроқ 
занжирга чулғанишни бошлаган экан. Бунда, табиийки, у пайтлари 
металлургия йўқ, темир қуйишга ҳали минглаб қовун пишиғи бор, улар 
чирмовуқ ўтнинг пишган-пишиқ бандларига аввал осилиб яшаб, кейин 
ўзларига осиб юришни ўрганган. Албатта, чирмовуқ банди кўп турмайди, 
қуриб, мўртланади; қайсидир илк ғулий даҳонинг калласига келиб қолган 
буюк ихтиро билан самбиттол новдаларини бир-бирига ҳалқа қилиб ўтказиб, 
занжирга ўхшаган тушов тайёрлаш йўлга қўйилади. Кейин, аввал тошдан, 
кейин тунч-бронзадан сал-пал кесадиган пичоқсимон асбоб кашф этилгандан 
сўнг, заранг ёғочдан ўйиб занжир ясаш урф бўлиб, бу ҳам бир қанча асрлар 
чидаб берган экан. Ёғоч занжир нечоғли ўнғай бўлиб, ҳаво ёққан пайтлари 
ҳўлланиб, юмшамасин, бари бир енгиллиги учун тартиб масъулиятини унча 
юкламас, мамонт – ҳу ўша, бадҳайбат бароқ ёввойи фил, тиши ҳам ҳам 
қийшайиб кетган - овлаган пайтлари синиб қолиб ҳам панд берар экан. Яна у 
занжирий қарашлар ўртасида қатор ижобий тафовутлар пайдо қилиб, ғулиёт 
жамиятига нифоқ солишга ҳам олиб келар экан. Яъни, у пайтлари техника 
яхши ривожланмагани, ўлчов-ҳисоблаш ускуналари такомиллашмагани 
сабабли занжирнинг ҳалқалари сони ва шакли борасида ҳам анча 
ихтилофлар келиб чиққан. Бир хил нажжор усталар чўзинчоқ ҳалқаларни 
қулай топсалар, бошқа бировлари осонгина тўртбурчак шаклини, яна 
айримлари ҳалқанинг тўғри тўгарак кўринишини маъқул кўрганлар. Кейинги 
шу икки усул кенг тарқалиб, уларга тарафдор мухлислар кўпайган ва, 
табиийки, назарий асослари ҳам ишлаб чиқилган. Чунончи, доира ҳалқачилар 


171 
бутун олам асосида айлана ётиши, ер курраси ҳам думалоқ эканига таянса, 
кейинги тоифа тўртбурчак, квадрат ҳалқада мустаҳкамлик рамзини кўриб, 
ғулий ўзи қўли билан бино қиладиган жуда кўп нарсалар, жумладан 
уйларнинг ҳам тарҳи, деворлари тўртбурчакка асослангани билан исботлашга 
уринган. 
Занжир 
ҳалқаларини 
учбурчак, 
бешбурчак, 
олти-етти-
саккизбурчакли қилиб ясаганлар ҳам бўлган, лекин бунақалари тарқалмаган. 
Аммо бурчак сонлари борасида жуда кўп тортишувлар кечганда, кейин бир 
доно ғулий чиқиб, ҳамма бурчаклар, муайян сонлиги ҳам, чексизи ҳам 
доирада мавжудлигини кашф этиб, бу баҳслар барҳам топган. Ундан беш аср 
кейин туғилган бир шогирди эса ер курраси ва қуёш орбиталарини ҳисоблаб, 
ҳалқанинг эллипс шаклини кашф қилган, баъзи эскичи ғулийлар эътироз 
билдирганда, у соддагина, лекин доҳиёна мисол билан устун келган. Яъни у 
оддий тухумни, мана, ишонмасанг, кўр-э, деб туяқуш тухумини кўз-кўз 
қилган. Тухум думалоқ ҳолида бир томонга сал чўзилиб, ер орбитаси 
айланасини такрорлаган ҳам экан-да. Шу билан бошқа ҳамма назария ва 
шакл тарафдорлари бир фикрда тўхтаб, занжир ҳалқалари шакли ким неча 
йилдан бери шу андазада келаётган экан.
Шу ўринда уларда қадимий даврлардаёқ ҳандаса илми анча олдинга 
кетганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳали алжабр кашф этилмасдан олдинроқ 
ҳам улар доира ва бурчакларни ҳисоблаш даражасига етганлар.
Кейин, анча асрлар ўтиб, ғулиёт мис олишни ўрганган, шу баҳонаи 
сабаб, мис занжир ҳам жуда кенг тарқалади, лекин у кўп турмаган,
биринчидан, енгиллиги, шу туфайли масъулиятни сусайтиради деган қараш 
боис унга қаршилар кўпайган, иккинчидан, ҳалқалар бир-бирига ишқаланиб, 
тез ейилиб қолган, бир занжир вояга етган эркакка бир умрга етмаган. Лекин 
ғулийлар занжир генеалогиясида, бинобарин, дунёқарашлари шаклланишида
миснинг ҳам жуда муҳим ўрин тутганини эҳтиром билан таъкидлайдилар.
Кейин бронза – тунч эритиш такомил топиб, тартиб масъулиятини 
янада салмоқли қиладиган тунч занжирлар қуйила бошлаган. Тунч узоқ 


172 
турган, ғулиёт занжирия фалсафасининг тараққиётида ҳам муҳим босқичга 
айланган. Ҳу ҳали менга холдор ғулий айтган еру қуёш, бутун оламнинг 
доиравий ҳаракатига асосланган муаззам тартиб борасидаги занжирий 
қарашлар ҳам шу даврда қатъий йўналишга тушган, бу ғулиётнинг онгли 
қабилага айланишига сабаб бўлиб, занжир тақадиган тарқоқ қабилалар 
бирлашган, битта умумий «ғулий» деган атама остида марказлашиб, 
«Fулистон» деган мамлакатнинг тамал тоши қўйилган. Кўряпсизки, занжир 
улар учун биз тушунадиган кишан ё шунчаки безак учун тақиладиган нарса 
ёхуд тартибнинг рамз юки эмас, балки ғулийни ҳақиқатан ғулий даражасига 
олиб чиққан, унга ватан берган, геосиёсий нуқтаи назардан ҳам муқаддас 
бир… билмадик, ҳар қалай, нарса деб айтишга тил бормайди.
Ёзувчи дўстимнинг масалага чуқур кирмаганига энди ишонаётган 
бўлсангиз керак, албатта. 
Тарих ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирадиган бўлсак, мен ҳалиги 
қомусни ўқиб, ўқиганларим ҳали ўчиб кетмай, шунга амин бўлиб 
улгурдимки, ғулиёт тунчни қанча эъзозламасин, ҳайкалларини ҳалигача 
тунчдан қуймасин, бари бир, у салбий оқибатларга ҳам олиб келган. Ўша, 
келинг, шуни тунч даври дейлик, ундан олдин мис даври, ундан ҳам илгари 
чирмовуқ даври, ундан ҳам бурун эса ҳеч қандай давр йўқ, бўлган бўлса ҳам, 
занжир тақилмаган даврлар тарихдан ўчириб ташланган; фақат бир илтимос, 
биздаги мезозой, кайнозой ё тош, бўр даврлари билан адаштирманг, уларда 
даврлар занжирнинг ўша вақтларда нимадан ясалганига қараб аталган. Хўш, 
мана шу тунч даври этнографияси ва тиббиётига оид тадқиқотларини 
ўқиётиб, жуда ғалати фактларга дуч келдим: айни шу тараққиёт босқичида 
ғулийлар орасида букрилар жуда кўпайиб, соғларидан ҳам кўпининг бўйин 
умуртқаси нобоп шикаст еб юрган, яна ҳайвонларни овлаш ниҳоятда 
қийинлашганидан очарчиликлар келиб чиқиб, уларнинг гавдаси ҳам 
нимжонлашиб қолган экан. Тадқиқотда бунга сабаб қилиб, у пайти 
ғулийнинг онги мураккаб социал масалаларни унча тушунмаганида деб 


173 
кўрсатилади, лекин мен, уларнинг коса тагидаги нимкосаларини тез 
биладиган одам, дарров англадимки, масала мутлақо бошқа томонда. Тунч 
оғир бўлган! Ҳа, тунч занжир залвори билан ғулийни пастга тортиб, бўйнини 
эзиб юборган ва табиийки, юриши, югуришига халал бериб, ови бароридан 
келишига ҳам қўймаган. Бир жиҳатдан, тунчнинг ўзига, кейин албатта, 
муаззам тартибот рамзига сажда даражасига етган ҳурмат туфайли, бу ҳақда 
лом-мим дейилмайди, ўша пайтларда занжирдан норозилик бор экан деган 
хулоса келиб чиқиб, бу ўз навбатида яна бошқа хулосаларни урчитмасин 
деган маънода.
Сабр қиласиз энди, озгина қолди, кончилик касби ўсиб, темир кашф 
этилиши баробарида шу металлдан занжир ясаш ҳам йўлга қўйилиб, катта 
тараққиёт босқичига ўтилган ва, хулласи калом, тунч занжир темир занжирга 
алмашиб, ҳалқалари эллипс шаклини олиб, бу ҳолати ҳозирги кунгача қарийб 
ўзгармай келган.
Ўзларича ўзгартиришга уринганлар бўлган. Fулийлар ҳам бизга ўхшаб 
тинч ўтирадиган эмас, ораларидан ҳар хил ислоҳотчилар чиқиб туради. 
Занжирнинг бурчаги, ҳалқалари ўлчами ва сони, ғулийнинг тана 
аъзоларининг қанча жойини кишанлаши борасида турли илмий ва амалий 
қарашлар ўртасида баҳсу мунозаралар доим бўлган, лекин уларга батафсил 
тўхталишнинг сизга ҳеч ҳам қизиғи йўқ деб ҳисоблайман. Фақат ибрат 
сифатида биттасини айтишим мумкин, бу ҳам бўлса, яна занжирнинг 
нимадан ясалиши борасида. Гап шундаки, саноат ривож топиб, турли хил 
металлар, жумладан ранглисини ҳам эритиб, турфа асбобу тақинчоқлар 
ясашга ўтилгандан кейин, бу анча кейинги даврлар, ўзига тўқ ғулийлар 
орасида занжирни тилладан қуйиб, ялтиллатиб тақиб юриш ҳам русум 
бўлган, тилла тунчдан ҳам оғир ботмон бўлиб, қаддини дол қилса-да, 
бойлигини букур бўйнига осиб юрадиганлар чиққан ва бу ўз навбатида 
Fулистоннинг ғулиёт жамиятида ижтимоий табақаланиш ҳамда моддий 
тенгсизликни келтириб чиқарган. Бу борада ҳам аниқ ёзилмаган-у, лекин 


174 
мен бошқа манбаларни, бу манбаларга асос бўлган улардан олдинги 
манбаларни ўқиб, кейин ўша даврдаги олтин хазина топиб камбағалдан 
бойлар қаторига ўсиб ўтганлар ҳақида ғулий оғзаки эртаклари ва ёзма 
ижодини ўрганиб, шундай хулосага келдим. Тадқиқотларда ҳам ҳар қанча 
хаспўплашмасин, бари бир, олтиннинг оғирлигини батамом яшира 
олмаганлар. 
Лекин нима бўлганда ҳам, бу хилдаги баҳсу мунозаралар беиз 
кетмаган, натижада занжир борасида қатъий тамойиллар, ўлчамлар, 
қарашлар, мулоҳазаларгача ҳаммасини бирдек андазада белгилаб қўйиш 
бошланади. Ақида даражасига чиққан бу қоидаларни ҳеч ким ўзгартириб, 
ислоҳ кирита олмайди. Fулий қаерда яшамасин, қайси амалда ўтирмасин, бой 
ёки камбағал, териси қайси тусда бўлмасин, унинг занжири бир хил таркибли 
темирдан, ҳалқалари бир ўлчамда, бир оғирликда, фақат икки хил – мардона 
ва заифона. Тозалаб, ялтиллатиб юришига изн бор, лекин тилла ё кумушдан 
ясаб ё ясатиб, намойишга тақиши мамну. Истисно фақат ёш учун, беш-етти, 
ўн, ўн саккиз, кейин нимагадир йигирма саккиз ёшлар учун, албатта, ўғил ёки 
қиз жинсига қараб, тафовутли андазаларда кишанланади. Йигирма саккиз 
ёшдан кейин ғулий ҳаддан ортиқ семириб кетса, бўйнидаги бўйинча билан, 
белидаги тасма кенгайтирилиши, агар ниҳоятда ориқлаб, шалвираб қолса ҳам 
сал-пал имтиёз берилиб, торайтилиши мумкин. Ва албатта, иккала ҳолатда 
ҳам бизнинг ВТЭКка ўхшаган махсус комиссия кўригидан ўтгандан сўнг. 
Ҳа-я, шу ўринда яна бир-икки қизиқроқ нарсаларни айтсам бўлади. Шунақа 
тиббий назорат кўрикларида инвалидларнинг иши биздагига ўхшаб ҳар йили 
бир марта эмас, олти ойда кўрилар экан. Китобларда бунинг сабаблари 
ёзилмагани учун холдор ғулийдан «Нимага? - деб сўрадим. – Ахир, масалан, 
оёқсиз инвалиднинг оёғи олти ойда ўсиб қолмайди-ку?». «Бари бир, - деди 
холдор ғулий. – ҳар олти ойда унинг оёғи йўқлиги расман тасдиқланиши 
шарт. У оёғим йўқ деб оёқнинг ўрнига белига боғлаб юрадиган занжирини 
ташламаган бўлиши керак». Кўряпсизми, уларда тартиб қанақа.


175 
Занжирга оид ҳамма нарса, худди ичғу билан қуйғу каби тўлиқ давлат 
стандартлари ва назорати остида. Бунда нотенглик, ҳаддан ошишга йўл 
қўйилмаганидек, ортиқча камтарликнинг ҳам олди олинган. «Мен бир 
кичкина ғулийман, занжирнинг мундайроғи ҳам бўлаверади» деган 
тортинишларга асло изн берилмайди.
Худди шунингдек, занжирни жиринглатиш ё шиқирлатишнинг қатъий 
тартиб-тамойиллари, таъбир жоиз бўлса, адабий занглари ҳам ишлаб 
чиқилган. Fулийнинг ўз билгича ёки шеваси оҳангларида жиринглатишига 
тамомила ҳаққи йўқ, ҳатто пойтахтда яшайдиганлар ҳам ўз лаҳжасида зинг 
этса, қатъий жазога мустаҳиқдир. Занжири олиб қўйилмаса-да, махсус сирач 
суртилади, минг силкитмасин, пўк товуш беради-да, эгасини жуда 
обрўсизлантиради. Кексалар ёшларини “Занжиринг доим жингирлаб 
турсин!”, деб дуо қилишлари ҳам шунга-да. Айни боисдан ҳам улар 
занжирнинг нимадан ясалишидан тортиб, ундан қандай садо чиқаришигача 
белгилаб қўйилган тартиб-қоидаларига, жиринглатиш нотаси йўлларигача 
ниҳоятда ҳушёр ёндашадилар ва бу борада давлатнинг миллий якдиллик 
борасидаги сиёсатига қатъий амал қиладилар, яъни ҳар кимнинг 
масъулиятсизлик билан ўзича енгил жиринглатиб, марказий куйларда 
парокандалик келтириб чиқишига сира-сира йўл қўйилмайди. 
Яна шуниси ҳам борки, бевосита бутун борлиғини бағишламаган ғулий 
занжирни тилида жўяли гапиртира олмайди. Буни ўзим ҳам синаб кўрдим. 
Керак бўлар деб қизиқиб, хизматчи қиздан сўраган эдим, у ҳам йўқ демай, 
кейин чироқ ўчган кечалари тонггача бирга қиладиган бошқа юмуш ҳам 
топиш керак-ку, ўргатишга киришди. Бўлиб-бўлиб, сон-саноқсиз дарслар 
ўтган бўлсак-да, бир-иккита садони ёдлашдан нари ёққа силжимадим. Сабаби 
- занжир куйларини бутун вужуд, яъни тана билан ижро этиш, бу учун эса у 
бутун қоидалари билан тақилган бўлиши шарт. Йўқ эса, уни қўлингизга 
олиб, шу силкитинг, ғулий сингари жиринглата олмайсиз. 


176 
Fулийлар эса, бошроқда ҳам айтдим-ку, занжир билан гаплашадилар, 
ҳа, улар жиринглатиш орқали бемалол гурунг қурадилар. Ўзларига жуда 
қулай, керакли. Биз, масалан, ош еяётган пайти, оғзимиз ош билан банд 
бўлгани учун, «им-м», «ҳум-м»дан нарига ўтолмаймиз, кейин шу пайти 
гапириш фаросатга ҳам тасанно эмас, лекин ғулийларга бу табиий ҳол, 
занжирлари бўш бўлса бас, бутун бошли маърузани ҳам ўқиб 
ташлайверадилар. Қизиғи шундаки, уни эшитиб турганлар ҳам битта ҳам 
садони қолдирмай тушунади. Яна шуниси қизиқ-ки, ғулий бизга ўхшаб 
саломлашиш ва узоқ сўрашишга оғиз оғритиб ўтирмайди. Занжирини бир 
шиқирлатади – «ассалому алайкум!», буниси ҳам шиқирлатади – «ва-алайкум 
ассалом», униси ширқ эткизади – «яхшимисиз?», буниси зинг беради – 
«занжирга шукр»; қолган сўрашишлар ҳам шу тариқа кетаверади. Бир-
бирини танимай кўчадан кетаётган ғулийлар ҳам жуда сертавозе, улар 
тамомила бегона ҳолда ҳам саломлашадилар, бунда қўл олишиш ва ҳатто 
қараш ҳам шарт эмас. Мана, мисол учун сиз автобусда китоб ўқиб кетяпсиз, 
бир мўйсафид ғулий чиқди, соқол қўймаган бўлса-да. кексалиги кўриниб 
турибди; китобдан кўз узмай, занжирингизни ширқ эттирасиз, тамом, ғулий 
бобойнинг ҳурмати жойига қўйилади. Бобойга қараб, қўлингизни 
кўксингизга қўйиб, яна баралла овоз билан қичқиришингиз ҳам шарт эмас. 
Ўрнингизда туриб, жой бўшатмасангиз ҳам айб саналмайди, китобдан бош 
кўтармагандан кейин, кўрмагансиз, кўрмаганга жой беришни талаб қилиш 
ҳам ўринсиз.
Тушундингиз-а, 
ғулийларнинг 
занжир 
билан 
тиллашиши 
қандайлигини? Ҳамкасб дўстимдан кўнглим қолган жойи ҳам шундаки, у 
ғулиётнинг ана шундай нозик жиҳатларини қаламга олмаган. Ёзувчилик 
шунақа деб, ёзиб кетаверган Айтдим-ку, қаҳрамонларидан ғулий деган 
атамани олиб ташласа, ўзимизнинг одамлардан фарқи йўқ. Занжири тинмай 
жиринглайди дейди, лекин нима деб жиринглаши тўғрисида инқ этмайди. 
Кўришгандаги жиринглатишни зарда қилди деб уқтирадики, бу энди ғирт 
жоҳиллик, ғулийларга бориб турган туҳмат. Fулий ҳеч қачон занжир билан 


177 
зарда қилмайди, зардасини унга билдирмайди ҳам. Чунки, яна айтаман, 
айтишдан оғзим чарчамайди, - занжир унга муқаддас. У билан фақат хуш 
хабарларни етказиш, хуш гапларни гаплашиш мумкин, кўнгилсизликка 
аралаштирилмайди. Мана, бир мисол: бир ғулий жуда хомуш кетаётган 
бўлса, уни кўрган бошқа ғулий ёнидаги ғулийга: “Жуда машқи пастга 
ўхшайди-ку, бошига нима кулфат тушган бўлса?”, дейди, униси “Қаёқдан 
билдингиз?” деб сўрайди, бу: “Жа занжири жим-да, садо йўқ”, деб жавоб 
беради. Ана шу жавоби тўғри: ғулий ғулини ёмон хабардан узоқ тутади. 
Кўряпсизми, ёзувчи дўстим ким-нима балоларни ёзиб ташлайверган, ёзиб 
ташлайверган, ёзганларининг нотўғрилигини кўрсатиш учун ҳам энди бир-
иккита қарши рўмон ёзиш керак.


178 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish