Ронда Берннинг "Ҳаётнинг энг буюк сири"


© “ОАУК. РКЕ55” НМУ, 2017



Download 12,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/55
Sana25.02.2022
Hajmi12,73 Mb.
#304088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Шуур хар нарсага қодир

© “ОАУК. РКЕ55” НМУ, 2017


К И РИ Ш
Янги воқеликни яратиш учун зарур бўлган қатор 
муҳим усулларни “Шуур ҳар нарсага қодир” китоби 
орқали сиз билан бўлишмоқчиман. Мен уларни амал- 
да муваффақиятли қўллаган кўплаб кишилар ҳаётидан 
мисол келтираман ва нима учун бу усуллар самарали 
эканлигини тушунтираман.
Борлиқ қудратини бошқариш ва ўз мақсадларини 
амалга ошириш устида фаол ишлаш ҳаммани қизиқ- 
тириши табиий. Китобим сизни бунинг учун зарур 
бўлган барча нарсалар билан таништиради — уларни 
кундалик ҳаётда қўлласангиз, кифоя.
Иигирма йил давомида мен ушбу тизим бўйича юз 
мингдан зиёд инсонга катта қониқиш билан таълим 
бердим. Энди бу усуллар китоб ҳолида чоп этилган, 
у билан бутун дунёдаги яна миллионлаб кишилар 
танишишлари мумкин. Агар сиз китобни илк бора 
қўлингизда тутиб турган бўлсангиз — хуш келибсиз! 
Менинг кашфиётларим кўп ишларда сизга кўмак бе- 
ришига аминман ва “Шуур ҳар нарсага қодир” тизи- 
мини тақдим этиш менга ҳузур багишлайди.


Биринчи боб
У ЗГ А Ч А Н А З А Р
Дўстим Горацио, ёруг оламда кўп нарсалар
борки, доноларимизнинг тушларига ҳам кирмаган.
Шекспир
Ақл қудратидан фойдаланиш учун физика қонун- 
ларини билиш ёки воқеликнинг моҳиятини тушуниш 
шарт эмас. Ахир, автомобиль бошқариш учун кар- 
бюратор қурилмаси ёки ўт олиш тизимини билишин- 
гиз шарт эмас-ку. Кам сонли одамларгина автомобиль 
ички тузилмасини тушунадилар, лекин бу одамларга 
машина ҳайдашига тўсқинлик қилмайди. 
Ақд қудра-
ти борасида х,ам худди шундай х,олат — исталган
одам бу тизим асосларини ўзлаштириб, уни кун-
далик х,аётида муваффақиятли қўллай олади.
Воқеликнинг моҳиятини кейинги йигирма йил да- 
вомида кузатилган илмий кашфиётларни ўрганишдан 
бошлаймиз, улар мия қандай қилиб ўз воқелигини 
яратишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Улар 
визуализация ёки хаёлан тасаввур қилиш — бу беҳу- 
да хаёлот эмас, балки инсонга суюқликни бугга айлан- 
тиришга ёки уруғларнинг куртак ёйиб, униб чиқишини 
таъминлашга қодир энергия оқимларини бошқариш ва 
йўналтиришда ёрдам беришини тушунадилар.
Бу энергия оқимларининг моҳиятини англаб етиб, 
сиз мия фаолиятининг моҳиятини тушуна бошлайсиз 
ва руҳланиш, дуо ва интуиция қандайдир гайб иш- 
лари эмаслигини, балки кашф этилиши, инсон иро-
=
=
м
п
з г
=


дасига кўра қўлланилиши мумкин бўлган қонунларга 
бўйсунишини кўрасиз. Борлиқдаги инсонга маълум 
ҳар бир нарса каби мия қудрати ҳам қонунлар билан 
бошқарилади. Агар уларни илмий атамалардан халос 
қилсак ва содда кўринишда тақдим қилсак, ҳар кимга 
тушунарли бўлади.
Ушбу кашфиётларнинг ғаройиб олами билан сизни 
таништиришга рухсат беринг.
Замонавий физика Коинотни жўшқин фаолликнинг 
чексиз тармоғи сифатида қабул қилади. У яшабгина 
қолмай, мунтазам ўзгаришда бўлади — унинг тар- 
кибидаги барча нарсалар бир-бирига таъсир кўрса- 
тади. Бирламчи даражада Коинот яхлит, бўлинмас, 
ҳар бир ашё ва ҳар бир ҳаракатни қамраб олувчи, 
ягона тубсиз энергия уммони бўлиб акс этади. Бир 
сўз билан айтганда, 

Download 12,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish